14.12.2022 йилдаги 4-2003-2202/1128-сон
ONLINE TRANSLATE
Бухоро вилоят судининг қарори, 14.12.2022 йилдаги 4-2003-2202/1128-сон
Kuchga kirish sanasi
14.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоят судининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-2003-2202/1128-сонли иш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси С. Абдурасуловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М. Кодирова ва И. Юлдашевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ф. Рахимованинг котиблигида, даъвогар МЧЖ таъсисчиси, унинг вакили адвокат Ў.Р. (2022 йил 6 декабрдаги 88-сонли ордер асосида), жавобгарлар МЧЖ таъсисчиси ва МЧЖ раҳбари иштирокида, даъвогар МЧЖ таъсисчиси жавобгар нисбатан МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2022 йил 10 январдаги 1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар «P I» МЧЖ таъсисчиси П.Қ.И.нинг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъвогар МЧЖ таъсисчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар МЧЖ таъсисчиси П.К.И. (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2022 йил 10 январда расмийлаштирилган МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг «Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 16673 кв.метр, қурилиш майдони 824, 5 кв.метр, фойдали майдони 767, 2 кв.метрдан иборат бўлган (кадастр рақами)товуқхона биносини ўз улуши эвазига олиб, масъулияти чекланган жамиятидан чиқиш ҳамда мазкур товуқхона биносини топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали жамият балансидан чиқариш ҳақида»ги 1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўраган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан ишга жавобгар сифатида масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) жалб қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси ва даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда жавобгар томонидан 2022 йил 10 январда расмийлаштирилган МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг «Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 16673 кв.метр, қурилиш майдони 824, 5 кв.метр, фойдали майдони 767, 2 кв.метрдан иборат бўлган (кадастр рақами) товуқхона биносини МЧЖдан ўз улуши эвазига олиш ва МЧЖдан чиқиш ҳақида»ги 1-сонли қарори Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва жамият таъсис ҳужжатларига зид равишда қабул қилинганлиги сабабли ноқонунийлигини, мазкур умумий йиғилиш қарорига асосан жамият таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилмаганлигини ва давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, жавобгар томонидан таъсис улуши сифатида киритилган товуқхона биноси жамият устав фондидан чиқарилмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан мазкур иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмасдан, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келганлигини инобатга олиб ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикояти важларини қувватлаб ва такрорлаб, жавобгар томонидан МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши ўтказилганлигидан хабардор бўлмаганлигини ва МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиш қарори қабул қилинганлигидан жавобгарнинг даъвоси бўйича кўрилган фуқаролик иши суди жараёнида хабар топганлигини, жавобгар улуш сифатида киритган товуқхона биносини МЧЖдан олиб чиқишда таъсис ҳужжатлари ва қонун талаблари бузилганлигини, ҳозирги кунга қадар МЧЖ таъсисчилари таркиби ўзгармаганлигини ва таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, жавобгар томонидан тадбиркорлик фаолиятига доимий тўсқинлик қилиб келаётганлигини тушунтириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўрашди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгар ва МЧЖ вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, МЧЖда раҳбар ва 75, 42 фоиз улушга эга таъсисчи эканлигини, даъвогар билан МЧЖ фаолиятини юритишда ўзаро келиша олмаганлигини, МЧЖга ҳисобланган солиқларни шахсий маблағлари ҳисобидан тўлаб келганлигини, даъвогарнинг МЧЖ ҳисобида чорва моллари мавжуд эмаслигини, даъвогарни МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида почта орқали хабардор қилганлигини, бироқ келмаганлиги сабабли МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишини ўтказиб, ўз улуши бўлган товуқхона биносини МЧЖ устав фондидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилганлигини, мазкур умумий йиғилиш қарори асосида товуқхона биноси кадастр ҳужжатларини ўз номига расмийлаштириб олганлигини, бироқ МЧЖ таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилмаганлиги ва бу ҳақдаги мурожаати давлат хизматлари маркази томонидан рад қилинганлигини тушунтириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан маърузачи судьянинг маърузаси ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, иш юзасидан суд харажатларини жавобгарлар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2020 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва устави Шофиркон туман давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган. Таъсис ҳужжатларида МЧЖ устав фонди миқдори 8.137.766 сўмни ташкил этиши белгиланиб, таъсисчилар ўртасидаги улушлар қуйидагича тақсимланган: даъвогар томонидан 2.000.000 сўм қийматдаги 1 бош 2 ёшли қорамол ҳисобидан шакллантирилган устав фондининг 24, 58 фоиз улуши ҳамда жавобгар томонидан Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида жойлашган товуқхона биноси ҳисобидан шакллантирилган 6.137.766 сўм қийматдаги устав фондининг 75, 42 фоиз улуши тегишли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 10 январда 75, 42 фоиз овозга эга таъсисчи ҳисобланган жавобгар иштирокида МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши ўтказилган ҳамда МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2022 йил 10 январдаги 1-сонли баёни расмийлаштирилиб, унга кўра жавобгар томонидан МЧЖ таъсисчилари таркибидан ўз улушини олиб чиқиш, жавобгарга тегишли номинал қиймати 6.137.766 сўм бўлган 75, 4 фоиз улуши эвазига натура сифатида Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 16673 кв.метр, қурилиш майдони 824, 5 кв.метр, фойдали майдони 767, 2 кв.метрдан иборат бўлган (кадастр рақами) товуқхона биносини олиб чиқиш ҳамда мазкур товуқхона биносини топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали жамият балансидан чиқариш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Мазкур МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши қарори асосида МЧЖнинг янги таҳрирдаги устави тасдиқланмаган, бироқ МЧЖдан олинган товуқхона биносига нисбатан фуқаро мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ва бу ҳақда унга 2022 йил 15 февралда 1706258/R-А2453857-сонли реестрдан кўчирма берилган. Шунга кўра жавобгар фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарни товуқхона биноси ҳудудидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар маъмурий судга ариза билан жавобгар сифатида Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Шофиркон туман филиали мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиб, жавобгар зиммасига товуқхона биносини МЧЖ номига қайта давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни, кейинчалик ариза талабини ўзгартириб, Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Шофиркон туман филиалининг МЧЖ устав фондидаги товуқхона биносини жавобгар номига кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирмани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЧЖ таъсисчилари ўртасида жамият фаолиятини бошқаришда ўзаро келишмовчиликлар ва низо келиб чиққанлиги сабабли даъвогар даъво аризасида кўрсатилган талаб билан судга мурожаат қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 30-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар иқтисодий судлар томонидан кўриладиган корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига киритилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЧЖ уставининг 14.1, 14.2-бандларига кўра жамиятнинг олий бошқарув органи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ҳисобланади. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида жамиятнинг устав фондидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2014 йил 20 июндаги 262-сонли Қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 20.1-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 74-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги корпоратив низо юзасидан МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг қарори қабул қилинишида қонун ва МЧЖ устави талабларига риоя қилинганлиги ёки риоя қилинмаганлиги бўйича иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, ишдаги далилларнинг алоқадорлиги, мақбуллиги ва етарлилиги юзасидан ҳуқуқий баҳо бермасдан, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция судининг мазкур низо юзасидан ИПКнинг 73-моддасига асосланган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича суднинг ва маъмурий суднинг ҳал қилув қарорлари билан аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли масалалар бўйича мажбурийлиги ҳақидаги хулосаси ҳам асоссиз ҳисобланади. Чунки, даъво талабидаги МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши қарорининг қонунийлиги ушбу судлар томонидан кўриб чиқилган ишларда текшириш предмети ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд муҳокамасида аниқланишича, низо юзасидан жавобгар ва МЧЖнинг ташаббусига биноан 2022 йил 10 январдаги МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишини чақиришда ва қарорлар қабул қилишда Қонун ва МЧЖ уставида белгиланган қуйидаги талабларга риоя қилинмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун 33-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт. МЧЖ уставида умумий йиғилиш ҳақида бошқа усулда хабардор қилиш назарда тутилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгар ва МЧЖ томонидан 2022 йил 10 январь куни МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида 2021 йил 21 декабрдаги хабарномани МЧЖ таъсисчиси сифатида даъвогар манзилига мазкур санада юборилган бўлиб, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги почта квитанцияси ва почта хабарномаси билан тасдиқланади. Йиғилиш кун тартибида МЧЖ фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, жамият таъсисчилари таркибини қайта кўриб чиқиш ва бошқа масалалар белгиланган. Бироқ, мазкур ҳолатда даъвогарни умумий йиғилиш ҳақида хабардор қилишда Қонунда белгиланган 30 кунлик муддатга риоя қилинмаганлиги сабабли умумий йиғилишни чақириш тартиби бузилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун 33-моддасининг саккизинчи қисмига кўра жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг ушбу моддада белгиланган тартиби бузилган тақдирда, агар бундай умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари иштирок этаётган бўлса, у ваколатли деб эътироф этилади. Ваҳоланки, МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилишида даъвогар вакили иштирок этмаганлиги ва даъвогарга ушбу йиғилиш ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор этилмаганлиги сабабли ушбу йиғилиш қарорлар қабул қилиш учун ваколатли бўлмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун 30-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун 34-моддасининг биринчи, бешинчи қисмларига кўра жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонунда, жамиятнинг уставида ва унинг ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Жамиятни таъсис этиш пайтида жамиятнинг уставига биноан ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан жамиятнинг уставига ўзгартишлар киритиш йўли билан жамият иштирокчилари овозларининг сонини аниқлашнинг бошқача тартиби белгилаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқланишича, МЧЖ уставида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарор қабул қилиш учун зарур бўлган овозлар сони белгиланган. Хусусан, МЧЖ уставининг 14.3-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, жамият устав фондининг миқдорини белгилаш, таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилиниши, қолган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваҳоланки, МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши кун тартибидаги жамият таъсисчилари таркибини қайта кўриб чиқиш, жавобгар томонидан жамият устав фондининг миқдорига ўзгариши сабаб бўладиган ўз улушини МЧЖдан натура сифатида олиб чиқиш ва бунинг натижасида жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш зарурати бўлган масалалар Қонун ва МЧЖ уставига мувофиқ МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига тегишли ҳисобланади. Бироқ, кун тартибидаги мазкур масалалар барча таъсисчилар томонидан бир овоздан маъқулланмаганлиги сабабли умумий йиғилиш қарор қабул қилишга ваколатли бўлмаган. Бундан ташқари, Қонуннинг 35-моддаси талабига кўра МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиш баённомасида котиб иштирок этганлиги қайд этилмаган ва мазкур йиғилиш баёни котиб томонидан имзоланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун 22-моддасининг бешинчи қисмига кўра жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Мазкур тартиб ва қоидалар МЧЖ таъсис шартномасининг 7.2-банди ва уставининг 8.2-бандида ҳам белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши қарорига асосан жавобгарга МЧЖ устав фондидан ўз улуши эвазига товуқхона биносини натура сифатида тўғридан-тўғри олиб чиқилиши Қонун ва МЧЖ таъсис ҳужжатларида белгиланган қоидаларга зид ҳисобланади. Қолаверса, жавобгар бугунги кунда МЧЖ таъсисчилари таркибидан чиқиб кетмаган ва 6.137.766 сўм қийматдаги 75, 42 фоиз улуш билан МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади. Мазкур ҳолат иш ҳужжатларидаги Шофиркон туман адлия бўлими давлат хизматлари марказининг 2022 йил 5 августдаги 1/1-511-сонли хати, МЧЖнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бинобарин, мазкур ҳолатда МЧЖ томонидан умумий йиғилиш чақиришда ва МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2022 йил 10 январдаги 1-сонли қарорини қабул қилишда Қонун ва МЧЖ уставида белгиланган талаблар қўпол равишда бузилганлиги ишдаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги ҳамда мазкур қарор оқибатида даъвогарнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги сабабли даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиши лозим эди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 279-моддасининг биринчи қисми кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, жавобгарларга нисбатан МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2022 йил 10 январдаги МЧЖ таъсисчиси П.К.И. томонидан МЧЖ таъсисчилари таркибидан ўз улушини олиб чиқиш, унга тегишли номинал қиймати 6.137.766 сўм бўлган 75, 4 фоиз улуши эвазига натура сифатида Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 16673 кв.метр, қурилиш майдони 824, 5 кв.метр, фойдали майдони 767, 2 кв.метрдан иборат бўлган (кадастр рақами)товуқхона биносини олиб чиқиш ҳамда мазкур товуқхона биносини топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали жамият балансидан чиқариш ҳақида»ги 1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан Фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2015 йил 19 июндаги 282-сонли (матнда Пленум қарори деб юритилади) қарорининг 16.2-банди иккинчи хатбошисига кўра даъво аризасига даъво муддатини тиклаш ҳақида ариза илова қилинган ёки даъво аризасида даъво муддатини тиклаган ҳолда уни иш юритишга қабул қилиш сўралган бўлса, даъво аризаси ИПК талаблари асосида берилган тақдирда, у иш юритишга қабул қилиниши керак. Бундай ҳолатда даъво муддатини тиклаш масаласи суд мажлисида жавобгар томонидан даъво муддатини қўллашни баён қилгандагина ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлов ҳайъати мазкур Пленум қарори тушунтиришларига кўра, жавобгар томонидан биринчи инстанция судига даъво муддатини қўллаш тўғрисида баён қилинмаганлигини сабабли даъвогарнинг даъво аризасига илова қилган даъво муддатини ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топиб, тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини муҳокама қилинмаслигини инобатга олишни лозим топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлов ҳайъати мазкур иш юзасидан суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво аризаси ва апелляция шикояти қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни, суд инстанциялари учун тўланган (3.000.000+1.500.000) жами 4.500.000 сўм давлат божи ва 48.000 сўм почта харажатини жавобгарлардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар МЧЖ таъсисчиси П.Қ.И. нинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2022 йил 10 январдаги МЧЖ таъсисчиси П.К.И. томонидан МЧЖ таъсисчилари таркибидан ўз улушини олиб чиқиш, унга тегишли номинал қиймати 6.137.766 сўм бўлган 75, 4 фоиз улуши эвазига натура сифатида Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 16673 кв.метр, қурилиш майдони 824, 5 кв.метр, фойдали майдони 767, 2 кв.метрдан иборат бўлган (кадастр рақами) товуқхона биносини олиб чиқиш ҳамда мазкур товуқхона биносини топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали жамият балансидан чиқариш ҳақида»ги 1-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгарлар МЧЖ таъсисчиси П.К.И. ва масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар МЧЖ таъсисчиси П.Қ.И. фойдасига суд инстанциялари учун тўланган жами 4.500.000 сўм давлат божи ва 48.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор устидан кассация шикояти (протести) билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи С. АБДУРАСУЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайъат аъзолари М. КОДИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
И. ЮЛДАШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро в.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 14 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-2003-2202/1128-сон