24.11.2022 йилдаги 2703-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 24.11.2022 йилдаги 2703-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
24.11.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Шириновнинг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини янада такомиллаштиришга доир ишлар ҳақида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни кенг кўламда амалга ошириш, ушбу жараёнда фуқаролар ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини эркин билдириши учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қарорларига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг (бундан буён матнда Конституциявий қонун лойиҳаси деб юритилади) умумхалқ муҳокамаси бир ойдан зиёд вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз билан ҳар томонлама муҳокама қилиш, лойиҳани пишиқ-пухта ҳолда маромига етказиш мақсадида умумхалқ муҳокамасини ўтказиш муддати икки марта узайтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумхалк муҳокамаси даврида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия (бундан буён матнда Конституциявий комиссия деб юритилади) ҳузурида кенг жамоатчилик вакилларидан келиб тушадиган фикрлар ва таклифларни ўз вақтида таҳлил қилиш, тизимлаштириш, умумлаштириш мақсадида, шунингдек уларни қайта ишлаш муҳимлигини инобатга олган ҳолда Таклифлар билан ишлаш гуруҳи ҳамда Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳининг фаолияти изчил йўлга қўйилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари (бундан буён матнда депутатлар деб юритилади) ва Конституциявий комиссия аъзолари ҳамда экспертлар томонидан ҳудудларга чиқилган ҳолда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фуқаролар иштирокида қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари бу борадаги миллий ва халқаро даражадаги конференция, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирлар ҳам юқори савияда ташкил этиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамасининг бориши жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш чоралари кўрилиб, умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳолидан ҳамда фуқаролик жамияти институтларидан 150 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳазалар келиб тушган бўлиб, улар ўрганилган ва энг долзарб таклифлар Конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Булар умумхалқ муҳокамаси «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонунга тўла мувофиқ равишда ташкил этилганлигини, аҳоли конституциявий ислоҳотлар ҳақида етарлича хабардор қилинганлигини, фуқаролар ушбу жараёнларнинг ташаббускори ва фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси босқичи тугалланган бўлишига қарамай, фуқаролар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан Конституциянинг турли моддаларини такомиллаштириш ва қўшимчалар киритиш бўйича шу кунгача 2,5 мингдан ортиқ таклиф юборилган бўлиб, айни пайтда таклифларнинг келиши давом этмоқда ҳамда улар депутатлар томонидан ҳар томонлама ўрганилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз аҳолисининг турли қатламлари конституциявий ислоҳотларга объектив зарурат сифатида қараб, уларни якдиллик билан қўллаб-қувватлаган ҳолда таклифлар ва фикрлар билдириб, фаол фуқаролик позициясини намоён этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, таклифларда фуқаролар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим ва илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, экологик ҳуқуқларни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларга устувор аҳамият қаратганлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 12 август куни ўтказилган мажлисида умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (бундан буён матнда масъул қўмиталар деб юритилади) томонидан олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилиб, унда масъул қўмиталарга қонун лойиҳасини маромига етказиш ишларини давом эттириш ва ушбу жараёнда очиқликни таъминлаш вазифаси топширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундан келиб чиқиб, масъул қўмиталар ва Конституциявий комиссия томонидан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида кенг жамоатчиликдан келиб тушган таклифлар асосида етакчи мутахассислар ва экспертларни жалб этган ҳолда лойиҳани янада такомиллаштириш ишлари олиб борилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга жорий йил 6 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда Конституциявий қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқишда аҳолидан келиб тушган ҳар бир таклифни тўлиқ акс эттириш муҳимлиги ҳақида фикр билдирди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чинакам халқчил Конституцияни яратиш учун аҳолидан келиб тушган таклифларни ўрганиш ишларини давом эттириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан давлат хизматини янада демократлаштириш ва унинг очиқлигини таъминлаш, мамлакатда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар билан ҳамоҳанг равишда давлат ҳокимияти органларини мақбуллаштириш ва модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий кафолатларини янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик, парламент ва депутат назорати механизмларини такомиллаштириш, инсон шаъни ва қадр-қиммати биринчи ўринда турадиган ижтимоий давлат принципини рўёбга чиқаришнинг конституциявий механизмларини кучайтиришга ва бошқа муҳим масалаларга қаратилган конституциявий нормаларни ишлаб чиқиш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек илғор хорижий ва халқаро тажрибани ўрганишни ташкил этиш, жамият ва давлат қурилишининг мустаҳкам конституциявий асосларини яратиш бўйича энг мақбул конституциявий тажрибани амалиётга татбиқ этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш чораларини кўриш зарур. Бундан ташқари конституциявий ислоҳотларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, унинг асосий вазифаларини ҳамда конституциявий янгиликларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда мамлакатимизда ҳамда чет элларда қатор тадбирлар (конференциялар, семинарлар, «давра суҳбатлари») ташкил этиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини, ушбу жараёнда фуқароларнинг кенг иштирок этишини энг юқори даражада таъминлаш, уларда мамлакатимиз Конституциясини такомиллаштириш жараёнига дахлдорлик ҳиссини шакллантириш мақсадида ҳар бир фуқарога ўзи тақдим этган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларнинг тақдири ёхуд улардан бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотни етказиш чораларини кўриш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Шириновнинг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир ишларни давом эттириш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ишларни давом эттирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конституциявий қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ишларнинг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий устувор йўналишлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий, суд-ҳуқуқ ва маъмурий ислоҳотларнинг, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларини аниқлаштиришга, шунингдек уларнинг ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифалар билан узвий боғлиқлигини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органларини мақбуллаштириш ва модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий кафолатларини янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик, парламент ва депутат назорати механизмларини такомиллаштириш, ижтимоий давлат принципларини рўёбга чиқаришнинг конституциявий механизмларини кучайтириш ҳамда давлат хизматини янада демократлаштириш ва унинг очиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, шу жумладан судлар томонидан Конституция нормаларини қўллаш тартиби ва усули тартибга солинишини, ушбу нормаларнинг амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлигини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конституцияга киритилаётган янги қоидаларга оид илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқсин ва амалга оширсин, бунда Ўзбекистон шароитида конституциявий нормаларни амалга оширишнинг энг илғор тажрибаси ва самарали механизмларини жорий этиш бўйича аниқ таклифларни шакллантирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конституциявий ислоҳотларнинг долзарб масалаларини миллий ва хорижий етакчи экспертлар, олимларни жалб этган ҳолда муҳокама қилиш, унинг асосий вазифалари ҳамда конституциявий янгиликларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича Ўзбекистонда ва хорижда тадбирлар (конференциялар, семинарлар, «давра суҳбатлари») ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конституциявий комиссия билан ҳамкорликда Конституцияни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар юбораётган фуқаролар ва ташкилотларга уларнинг таклифлари Асосий қонунга киритилганлиги ёхуд мазкур таклифлардан бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда фойдаланилиши тўғрисида жавоб юбориш бўйича ишларни давом эттирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конституциявий қонун лойиҳаси устидаги ишларнинг бориши тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун тизимли ва мунтазам асосда киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини фуқароларга тушунтириш ишларини давом эттириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 24 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2703-IV-сон