19.12.2022 йилдаги ПҚ-444-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.12.2022 йилдаги ПҚ-444-сон
Kuchga kirish sanasi
19.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш ва уларни қувватлантириш станциялари тармоғи яратилишини рағбатлантириш ва ривожлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш вазирлиги ва Энергетика вазирлигининг 2024 йил 1 январдан бошлаб республикада қуриб битказиладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талабини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги мазкур талабга жавоб бермайдиган объектлар лойиҳаларини тасдиқлашни (келишишни) тақиқлаш юзасидан уч ой муддатда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2024 йил якунига қадар республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2 500 тага етказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан 2023 йил давомида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1 500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ер участкалари аукционга чиқарилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанциялари яқинида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станциялари барпо этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг ер участкалари хатловдан ўтказилиб, 2023-2024 йилларда камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ер участкалари «K-SAVDO» ААТ орқали аукцион савдоларига чиқарилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш (реализация қилиш) ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва «Ўзнефтгазинспекция» билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станциясини ўрнатиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш (ушбу фаолият тури бўйича тушумнинг умумий реализация қилиш ҳажмидаги улуши 50 фоиз ва ундан юқори) бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур бандга асосан импорт қилувчилар томонидан «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК нинг ижобий хулосаси олинган ва божхона божи тўланмасдан олиб кириладиган товарлар рўйхатлари Марказнинг ва Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда келгусида импорт қилувчиларга рўйхатда кўрсатилган товарларни божхона божи тўламасдан импорт қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги уч ой муддатда Солиқ кодексига ушбу банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ ва соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электромобилларни қувватлантириш станцияларини электр қувватига улаш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича умумий талаблар ва ягона стандартларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва даврий техник кўрикдан ўтказиш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2023 йил 1 июлга қадар «Яшил» иқтисодиётни ривожлантириш махсус жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирларини якунласин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро аудиторлик ва консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Жамғармани шакллантириш манбаларини белгилаш, биринчи навбатда халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит ва грант маблағлари ҳисобидан шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тадбиркорлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни ривожлантириш дастурини ва қўллаб-қувватлаш механизмларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электромобилларни оммалаштириш ва улардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда электромобилдан фойдаланиш ва унга сервис хизмат кўрсатиш харажатлари, шунингдек, унинг атроф-муҳитга зарари ички ёнув двигателлида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига нисбатан камлиги тўғрисида маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 19 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-444-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2022 й., 07/22/444/1100-сон; 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон)