06.12.2022 йилдаги ЎРҚ-808-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 06.12.2022 йилдаги ЎРҚ-808-сон
Kuchga kirish sanasi
07.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 11 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 19 ноябрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 5-модданинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13) чет эл тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 11-модда 5-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«банклардаги омонатлар, шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммалари, давлат заём облигациялари, иш ҳақи суммалари, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари учун»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи қисми «давлат органлари ва ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисми «давлат органлари ва ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

а) кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун

агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса

— БҲМнинг 1 баравари

агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса

— БҲМнинг 50 фоизи

Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г», «д» ва «е» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

г) мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига

БҲМнинг 10 фоизи

жисмоний шахслар учун

БҲМнинг 25 фоизи

юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса

БҲМнинг 50 фоизи

Изоҳ. Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

д) мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан «п» кичик бандда белгиланган ҳоллар мустасно

БҲМнинг 25 фоизи

е) гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун

жисмоний шахслар учун:

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«з» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

з) қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун

— БҲМнинг 25 фоизи

Изоҳ. Қарз шартномасига ўзгартишлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«о» ва «п» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

о) автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади

автомототранспорт воситалари учун

— БҲМнинг 3 баравари

битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун

— БҲМнинг 25 фоизи

Изоҳ. Айирбошлаш шартномаси расмийлаштирилаётганда давлат божи фақат бир автомототранспорт воситаси учун ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;

банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ҳамда унинг миқдори битим тарафларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган ҳудудларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотлари томонидан белгиланади.

п) автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига

БҲМнинг 50 фоизи

бошқа шахсларга

БҲМнинг 2 баравари

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ф» кичик бандининг изоҳи қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

18. Чет эл фуқаролари иштирокидаги никоҳларнинг тузилганлигини, шунингдек никоҳларнинг бекор қилинганлигини рўйхатдан ўтказганлик учун:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари билан никоҳларини, шунингдек чет эл фуқароларининг ўзаро никоҳларини рўйхатдан ўтказганлик учун

БҲМнинг 2 баравари

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 6 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-808-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 03/22/808/1069-сон)