28.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2634-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 28.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2634-3
Kuchga kirish sanasi
28.10.2022
Ҳужжат 28.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634-3]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 14 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 56-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасалари» деган сўзлар «мактабгача таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 72-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«72. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 112-моддаси олтинчи қисмида кўрсатилган қуйидаги маблағларга харажатлар сметаларини тузиш талаб қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ижро этиш жараёнида бўшайдиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захиралари бўйича ҳисобга олинган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан тўланиши назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчиларга қайтариш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат органлари ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун назарда тутиладиган, бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) бир йўла бериладиган давлат пул мукофотлари ва мукофотларини тўлаш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларига компенсациялар тўлаш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) транспортда имтиёзли юришни қоплаш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш учун мўлжалланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) сайлов ва референдумлар ўтказиш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) бюджетлараро трансфертлар ажратиш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) тижорат банклари ва бошқа молия институтларининг устав капиталини шакллантириш ва кўпайтириш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ажратиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредит линияларини очиш учун назарда тутиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирлар ҳамда молия йили мобайнида амалга оширилиши назарда тутилган ва Давлат бюджети харажатларини кўпайтиришни талаб қиладиган бошқа тадбирлар учун мўлжалланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиб бериладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу бандда кўрсатилган маблағлар тегишли молия органларининг шахсий ғазна ҳисоварақларида акс эттирилади (мазкур банднинг «м», «с» ва «т» кичик бандларида келтирилган маблағлар бундан мустасно).».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 19-банддаги «Давлат илмий-техник дастурларини» ва «илмий-техник лойиҳаларнинг» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат илмий дастурларини» ва «илмий лойиҳаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 21-банддаги «Давлат илмий-техник дастурларини» деган сўзлар «Давлат илмий дастурларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бюджет ташкилотларига ундириладиган ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа таълим ташкилотларида тарбияланаётганлиги учун, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим ташкилотларида таълим олганлиги учун, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олганлик учун, стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги тўловлар;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «Давлат мактабгача таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 35-банднинг еттинчи хатбошиси ва 61-банднинг олтинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 51-банднинг бешинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар коллежларининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 10/22/2634-3/0975-сон)