12.10.2022 йилдаги ПҚ-390-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.10.2022 йилдаги ПҚ-390-сон
Kuchga kirish sanasi
12.10.2022
Ҳужжат 08.08.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларига қарашли юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича тизимли ишларни изчил давом эттириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорининг 2-бандида бюджет буюртмачилари учун назарда тутилган чекловлар Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ушбу ташкилотда камида олти ойдан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни ёки кўрсатиладиган хизматларни харид қилишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон — 2024 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг кўргазма ярмаркасини доимий тарзда ўтказиш графикларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳудудларда кўргазма ярмаркасини ўтказиш учун зарур павильонларни аниқласин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда кўргазма ярмаркасини ўтказиш учун зарур павильонлар бепул тарзда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари мазкур кўргазма ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат буюртмачиларига ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўргазма ярмаркалари давомида юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар билан улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни ёки кўрсатиладиган хизматларни уч йилгача муддат давомида кафолатли харид қилишни назарда тутувчи шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари ўз ҳудудида фаолият юритаётган, юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларнинг ёки кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотларни Электрон кооперация порталига жойлаштирсин ва мунтазам равишда янгилаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари доимий тарзда ўз ҳудудида тадбиркорлик субъектлари учун ўтказиладиган кўргазма ярмаркаси доирасида юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўз товарлари билан иштирок этишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари мазкур бандда белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли бажарилиши ҳамда юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятига кўмаклашиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин, шунингдек, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафари ушбу ташкилотда камида олти ойдан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 25 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек, камида олти ойдан буён фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг ёки кўрсатиладиган хизматларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) юритилишини ташкил этиш. Бунда:
(5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестр Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юритилади ҳамда ҳар ой якунида янгилаб борилади;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафари ушбу ташкилотда олти ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттириб келаётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлмаса ёки ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 25 фоизини ташкил этмаса, ушбу юридик шахслар Реестрдан автоматик тарзда чиқарилади;
(5-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар Реестрга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки давлат хизматлари марказларига келган ҳолда мурожаат қилади;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринлари ва шароитларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларининг меҳнат шароитлари юзасидан давлат экспертизаси хулосасини талаб қилиш тартибини бекор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, давлат харидлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва бошқа давлат буюртмачилари ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб режа-жадвалларидаги харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича тегишлича Реестрга киритилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхоналар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматларни шартнома асосида сотиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, барча давлат буюртмачилари Реестрдаги юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлардан харид қилинган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ёки юқори турувчи ташкилотларнинг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб боради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рақамли трансформация маркази бир ой муддатда Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган ҳамда Реестрда мавжуд бўлган юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи бўлимни ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу бўлимдан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачиларига юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар билан улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича электрон тарзда (воситачилик йиғими ундирилмаган ҳолда) тўғридан-тўғри шартномалар тузиш имконияти яратилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамиятининг 2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, маданият, санъат, спортга оид қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Имкониятлар маркази» фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, «Имкониятлар маркази»:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар ва иш берувчилар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар билан дастлабки суҳбатлар ўтказиб, уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) «Имкониятлар маркази» фаолиятини ташкил этиш учун Нукус туманидаги Кердер саноат транспорт касб-ҳунар коллежи ва Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Ишга марҳамат» мономарказидан зарур хоналар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамиятининг талабномаларига асосан Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг жойлашувидан келиб чиқиб, мавжуд жамоат транспорти йўналишларига ўзгартиришлар киритиш ёки янгиларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда юридик шахслар фаолияти ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек, ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоғида кенг ёритиб борилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 12 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-390-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2022 й., 07/22/390/0909-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)