03.10.2022 йилдаги 561-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.10.2022 йилдаги 561-сон
Kuchga kirish sanasi
04.10.2022
Ҳужжат 04.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг таҳсил олиш жараёнида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари ва муносиб даромад олишлари учун қўшимча шароитлар яратиш, уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш ва ўқишдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида, шунингдек коронавирус пандемияси давом этаётганлигини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 ноябрдаги 713-сон қарори 4-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари учун ўқув йилининг биринчи семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташини, режадаги маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисмини масофавий шаклда олиб борилишини жорий қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳаси) 2022/2023 ўқув йилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига (кейинги ўринларда — талабалар) меҳнат шартномаси асосида тўлиқ ставкагача бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам муассасаларида шифокор ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлимларида мавжуд шифокор вакант ўринларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча тиббиёт олий таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларига ўз йўналишидаги мутахассислик бўйича мавжуд вакант ўринларда меҳнат шартномаси асосида тўлиқ ставкагача фаолият кўрсатишларига рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисми масофавий шаклда ўзлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасаларининг тажрибали шифокорлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг масъул профессор-ўқитувчилари устоз-шогирд тизими асосида талабалар, магистр ва клиник ординаторларга бириктирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар, магистр ва клиник ординаторлар томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий ёрдам сифатига уларга бириктирилган тиббиёт муассасаларининг шифокорлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари бевосита масъул этиб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларга бириктирилган шифокорлар ҳар иш куни якуни бўйича талабалар томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий ёрдам юзасидан муҳокама ўтказади ва уларга тегишли тавсиялар бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда туман (шаҳар)лар кесимида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор ва тор доирадаги шифокорлар, тез тиббий ёрдам муассасаларида шифокорлар, шунингдек Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлимларида шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқласин ҳамда биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда талабалар, магистр ва клиник ординаторлар томонидан аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини бириктирилган шифокорлар ва профессор-ўқитувчилар томонидан назорат қилиш, уларнинг аниқ вазифаларини белгиловчи тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига тегишли тиббиёт муассасаларининг тажрибали шифокорлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини бириктирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларга бириктириладиган тегишли тиббиёт муассасаларининг шифокорларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон Фармонига мувофиқ Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан устамалар белгиланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тажриба-синов лойиҳаси якунларига кўра, 2023 йил 1 августга қадар эришилган натижалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 ноябрдаги 713-сон қарори 4-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари учун ўқув йили давомида (қоида тариқасида, доимий яшаш жойларидаги ёки ўзларининг розилиги билан бошқа жойлардаги) тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташини, режадаги маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисмини масофавий шаклда олиб борилишини жорий қилиш;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 3 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
561-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 09/22/561/0886-сон)