Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.01.1998 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.1998 йилдаги 4-сон
Kuchga kirish sanasi
05.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида» Фармонига мувофиқ, узлуксиз таълим тизимини замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи билан таъминлашни такомиллаштириш, бу муҳим ишга етук олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддат ичида узлуксиз таълим тизими турларида қўлланиладиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи ва бошқа ўқув воситаларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда 1998 йил 1 февралга қадар ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қатъий буюртмалар, шартномалар ва танлов асосида яратиш, муҳокамадан ўтказиш ва нашр этиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 мартга қадар амалда қўлланилаётган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлар ҳамда бошқа ўқув воситаларини ишлаб чиқилган янги мезонлар асосида экспертизадан ўтказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссияси экспертиза натижаларини кўриб чиқиб, 1998 йил 15 мартга қадар, қўлланилаётган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлардан фойдаланишни давом эттириш мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқарсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат матбуот қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази 1998 йил 1 февралга қадар янги ўқув-услубий адабиётлар мажмуининг ўқувчилар ёши ва ривожланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг нашр сифатини яхшилаш мақсадида санитария-гигиеник ва матбаа стандартларига мос келишини таъминлаш учун норматив ҳужжатларни амалга киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Устоз» жамғармаси билан биргаликда «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танловини таъсис этсинлар ва мукофотлаш мезонини амалга киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан дарсликлар ва ўқув адабиётлари яратиш учун грантлар ва «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига мукофотлар ажратишни ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат матбуот қўмитаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, дарсликлар ва ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни баҳолаш мезонлари асосида экспертизадан ўтказилган дарсликлар ва ўқув адабиётларига муаллифлик қалам ҳақи миқдорини шартнома асосида эркин белгилаш Низомини ишлаб чиқсин ва амалга киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 1998-1999 ўқув йили (1 сентябрь)дан бошлаб ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, дарсликлар билан таъминлаш пулли шаклга ўтилгандан кейин ҳам барча мактабларнинг 1-синф ўқувчилари, меҳрибонлик уйлари, ақлан ва жисмонан заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернат ўқувчилари улар билан тўлалигича бепул таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда узлуксиз таълим тизими учун яратилажак янги ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этишни таъминлаш тартибини бир ой муддатда белгиласин ва Давлат матбуот қўмитасини 1998 йилда ўқув дарсликларини узлуксиз нашр этиш ҳамда жойларга етказиб сотиш учун керакли айланма маблағлар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Дарсликлар нархини арзонлаштириш мақсадида улар учун четдан келтирилаётган қоғоз, бўёқ‚ матбаа материаллари 3 йил муддатгача бож тўловларидан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‚ Давлат матбуот қўмитаси «Ўздавкитобсавдотаъминот» ҳамда «Ўзбекбирлашув» билан биргаликда мактаб ўқувчиларини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан чакана савдо тармоғи орқали таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ўқув кутубхоналарини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан етарли даражада тўлдириб боришни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика таълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш тўғрисида» 1996 йил 15 июлдаги 252-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 январь 1998 й.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-сон