22.09.2022 йилдаги 521-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2022 йилдаги 521-сон
Kuchga kirish sanasi
23.09.2022
Ҳужжат 23.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этишда янги бошқарув тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланаётган янги механизмларни самарали жорий этиш, ички ишлар органларининг масъулиятини янада кучайтириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш билан бир қаторда хизмат жараёнида юқори кўрсаткичларга эришган ходимларни рағбатлантиришни талаб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибидаги ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятларни бевосита фош этишда юқори натижаларга эришган ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар қаторига Тошкент шаҳрининг туман ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати ходимларини киритишни назарда тутувчи қўшимча киритилсин ва мазкур банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг йўл-патруль хизмати, туман ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматлари ва саф бўлинмалари ходимлари ҳамда Миллий гвардиянинг шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига татбиқ этилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
521-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2022 й., 09/22/521/0845-сон)