22.09.2022 йилдаги ПҚ-378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.09.2022 йилдаги ПҚ-378-сон
Kuchga kirish sanasi
23.09.2022
Ҳужжат 23.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги капитал қурилишда буюртмачи хизматлари (кейинги ўринларда — буюртмачи хизматлари) фаолиятини ташкилий жиҳатдан такомиллаштириш, қурилишда босқичма-босқич лойиҳа бошқаруви ёндашувига ўтиш, давлат объектлари қурилишини бошқаришга хусусий секторни кенг жалб қилишга имконият яратиш орқали қурилиш сифатини ошириш ҳамда қурилиш жараёни иштирокчиларининг жавобгарлиги ва масъулиятини кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиалларини, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиалларини (кейинги ўринларда — тугатилаётган буюртмачи хизматлари) тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган буюртмачи хизматлари томонидан марказлашган манбалар ҳисобидан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётган объектларнинг буюртмачиси сифатида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларини (кейинги ўринларда — инжиниринг компаниялари) белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январга қадар инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инжиниринг компаниялари тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси республика ҳудудларида иссиқлик тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тугатилаётган буюртмачи хизматлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил этиб белгиланган объектлардаги қурилиш ишларини жорий йилнинг 1 декабрига қадар тўлиқ якунлаб, фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йил 1 декабрга қадар объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил 1 декабрдан ўтадиган, жорий йилда фойдаланишга топшириш имкони бўлмайдиган ва келгуси йилларга ўтувчи объектларнинг ҳудудий жойлашуви бўйича инжиниринг компанияларига топширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни инжиниринг компанияларига топширгунга қадар улар бўйича буюртмачи вазифасини бажариб борсин, молиялаштиришни амалга оширсин, тегишли ҳисоботларни қабул қилсин ва топширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Буюртмачи хизматлари фаолиятини тугатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган буюртмачи хизматлари томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятлар ва объектларни топшириш, инжиниринг компаниялари томонидан эса қабул қилиб олиш ишларига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланишга топшириш ёки инжиниринг компаниясига ўтказишда муаммолари мавжуд ҳар бир объектни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идораларга таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, коммунал, спорт ва бошқа соҳалар учун идоравий қурилиш нормаларини жорий этишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ҳамда улар асосида тегишли қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган буюртмачи хизматларига тегишли бўлган бино-иншоотлар ва товар-моддий бойликлар уларнинг муассислари ёки инжиниринг компаниялари ихтиёрига ўтказилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматларининг бизнес-режаси уларнинг муассиси (вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматлари раҳбарларига иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳамда фаолиятини яхшилаш мақсадида ички тузилмани ўзгартиришга ҳамда штатлар жадвалини кўриб чиқишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заруратга кўра, буюртмачи хизматлари ўз вазифаларини сифатли бажариши учун, шу жумладан объектларни лойиҳалаш учун техник шартларни мукаммал тайёрлаш мақсадида уларнинг сақлаш харажатлари доирасида илмий-таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа ташкилотлар, хусусан хорижий компанияларни ҳамда юқори малакали ва малакали мутахассисларни жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматларининг директори ва директор ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда муассиснинг қарори билан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматларининг директори корхона фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда муассис ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳисобот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматларининг фаолияти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий бош бошқармаларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига 14 та штат бирлигидан иборат Буюртмачи хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш департаменти ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги икки ой муддатда буюртмачи хизматларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг фаолиятига замонавий ахборот тизимларини жорий этиш, зарур давлат ахборот тизимлари ва ресурсларига улаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инжиниринг компанияларига малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш ишлари сифатини ошириш ҳамда замонавий лойиҳа бошқаруви тизимини яратиш мақсадида инжиниринг компанияларининг штат жадвалига «лойиҳа бошқаруви бўйича мутахассис», «лойиҳа архитектори», «лойиҳа муҳандиси» лавозимларини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инжиниринг компанияларини қурилиш жараёнини бошқариш, иш ҳажми ҳисобини юритиш, харажатларни назорат қилиш, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини мувофиқлаштириш, қурилиш ҳужжатлари билан ишлашга мўлжалланган махсус дастурий таъминот ва сервер ускуналари билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) доимий равишда инжиниринг компаниялари ходимларининг малакасини ошириб борсин ва уларнинг амалий стажировкаларини тизимли йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишда буюртмачи хизмати учун тўланадиган ҳақ миқдорларини лойиҳани бошқариш ва техник назоратни амалга ошириш харажатлари бўйича нормативларни алоҳида-алоҳида ҳисоблаган ҳолда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизмати тузилмасини объектлар сони, ҳажми ва қийматига қараб унинг директори томонидан белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, лойиҳа (объект)нинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда буюртмачи хизматлари ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш бўйича низомни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳар бир ҳудудда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган, қурилиш ва (ёки) реконструкция қилиш ишлари 2023 йил 1 январдан бошланадиган камида 10 та объектда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда консалтинг хизматлари, лойиҳа бошқаруви хизматлари ҳамда техник назорат хизматларини кўрсатиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ танлаб олинадиган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий ташкилотлар томонидан амалга оширилиши тартиби жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишда аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича вақтинчалик низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 апрелга қадар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолаш платформасини жорий қилсин. Бунда, рейтинг платформаси учун лойиҳалардаги мақбуллаштириш, қурилиш муддатини қисқартириш, сифатини ошириш, хавфсизлигини таъминлаш мезонлари асос қилиб олинсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган техник назорат ишларининг самарадорлигини назорат қилсин ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни доимий равишда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматлари техник топшириқлар ҳамда унга қўйиладиган функционал ва эксплуатация талабларини идоравий қурилиш нормаларига асосан ишлаб чиқади ва эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматларига техник топшириқ, эскиз лойиҳаси, унга қўйиладиган функционал ва эксплуатация талабларини ишлаб чиқишни аутсорсинг шартномалари асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш ваколати берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи хизматлари томонидан лойиҳа ташкилотини танлаш учун харид қилиш ҳужжатларига қурилиш объектининг эскиз лойиҳаси ҳамда унга қўйиладиган минимал функционал ва эксплуатация талаблари киритилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш бўйича мажбурий тартиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектлар учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, архитектура танловининг ҳакамлар ҳайъатини шакллантириш тартиби, иштирокчиларни баҳолаш мезонлари, мукофот жамғармаси, танловни ўтказиш муддатлари ва танловни ёритиш тартиби назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2023 йил 1 мартдан бошлаб марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қийматини аниқлаш Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилган ҳолда, Қурилиш вазирлиги томонидан жорий этиладиган «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси асосида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотларга қўйиладиган минимал функционал ва эксплуатация талабларини, шу жумладан замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ва ушбу объектлардан фойдаланиш харажатларини оптималлаштиришга доир талабларни, идоравий қурилиш нормаларини Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида уларнинг идоравий қурилиш нормаларига мувофиқлигини назорат қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда кўрсатилган вазирликларга инжиниринг компаниялари, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, тасарруфидаги объектларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича ўрганиш ўтказиб, инжиниринг компанияларига идоравий қурилиш нормаларига асосланган таклиф ва мулоҳазаларни билдириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида давлат муассасаси шаклида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга малакали раҳбар ҳамда маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган Қурилишда техник меъёрлаш марказининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирликларини Қурилиш вазирлигининг марказий аппаратига ўтказсин ҳамда вазирликнинг таркибий тузилмасини такомиллаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги амалиётлар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиладиган объектларнинг манзилли рўйхатини ҳар бир лойиҳага идентификация рақами бериш орқали электрон тарзда шакллантириш ва тасдиқлаш (давлат сирини ташкил этувчи махфийлик даражасига эга объектлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан муаллифлик ва техник назорат бўйича мутахассислар томонидан пудрат ташкилотига кўрсатма бериш ҳамда унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган буюртмачи хизматларининг 2022 йил учун харажатлар сметасини белгиланган тартибда қайта рўйхатга олсин. Бунда ишдан бўшаётган ходимлар учун компенсация тўловлари назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда инжиниринг компаниялари буюртмачилигида амалга оширилаётган қурилиш жараёнини молиялаштиришни режалаштириш ва пудратчи ташкилотлар олдидаги мавжуд кредитор қарздорликни сўндириш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мақбуллаштириш натижасида ишдан бўшайдиган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Буюртмачи хизматлари фаолиятини тугатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда вазирлик ва идоралар ҳузурида ташкил этилган буюртмачи хизматларини босқичма-босқич тугатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 декабрга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда тугатилаётган буюртмачи хизматларига тегишли бино ва иншоотлар, товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин ҳамда мазкур мулклардан самарали фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қурилиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йил якунига қадар Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва бошқа олий таълим муассасаларини жалб қилган ҳолда қурилиш соҳасида лойиҳаларни бошқариш ва техник назоратни амалга ошириш бўйича ривожланган давлатлардаги таълим стандартлари ва дастурларига асосан лойиҳаларни бошқарувчи ва техник назорат бўйича мутахассисларнинг малакасини оширишга оид ўқув дастурларининг қайта кўриб чиқилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник назорат бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-амалиёт жараёнини самарали ташкил этиб, буюртмачи хизмати мутахассисларининг малакасини доимий тарзда ошириб бориш тизимини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 июлга қадар фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш ишларини олиб бориш учун берилган барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шу жумладан қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи очиқ электрон тизим яратсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қурилиш вазири Б.И. Закиров ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари А.М. Бобоев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-378-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ҳузуридаги тугатилаётган буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги «Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» давлат муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Тиббиёт қурилиш инжиниринг» давлат унитар корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» давлат муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг ҳудудий филиаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий филиаллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи хизматлари фаолиятини тугатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Б.И. Закиров

қурилиш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А.М. Бобоев

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Ш.С. Хидоятов

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

4.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

5.

А.Я. Хайдаров

молия вазири ўринбосари

6.

Н.Х. Муслитдинов

мактабгача таълим вазири ўринбосари

7.

И.Д. Джураев

халқ таълими вазири ўринбосари

8.

С.М. Бузрукхонов

олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

9.

У.Ю. Сабиров

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

10.

У.А. Қўқонбоев

маданият вазири ўринбосари

11.

М.В. Исмаилов

спортни ривожлантириш вазири ўринбосари

12.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари

13.

А.А. Азизов

Қурилиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишчи гуруҳ ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда, зарур ҳолларда, бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг вакилларини жалб этиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2022 й., 07/22/378/0844-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон; 05.06.2026 й., 06/26/104/0563-сон)