22.08.2022 йилдаги 2442-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 22.08.2022 йилдаги 2442-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
22.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2022 йилнинг саккиз ойи давомидаги фаолияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2022 йилнинг саккиз ойи давомидаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ўтган даврда Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, шунингдек мамлакатда кечаётган муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва давлат аҳамиятига молик долзарб масалалар устидан таъсирчан парламент назоратини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, ҳисобот даврида Қўмита томонидан мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлаш, тиббиёт тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек соҳани бугунги кун талаблари даражасида тараққий эттиришга қаратилган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган даврда Қўмита 3 та қонунни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқишга масъул бўлган. Шундан 2 таси, яъни «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги ҳамда «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш, қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан 9 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан 7 та давра суҳбати, 2 та конференция ва 1 та семинар ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ ўрганиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш Қўмита фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахслар томонидан Қўмитага юборилган 337 та мурожаат «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Парламент фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, Қўмитанинг назорат-таҳлил тадбирлари натижалари оммавий ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб борилган. Жумладан, ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда жами 3 634 та чиқишлар ташкил этилган. Шундан босма оммавий ахборот воситаларида 875 та мақола чоп этилган, телевидениеда 225 та, радиода 488 та ҳамда ижтимоий тармоқларда 1 253 та чиқиш қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек мамлакатимизда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш мақсадида тузилган Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси ишини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2022 йилнинг саккиз ойи давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва Қўмита масъуллигида бўлган қонун лойиҳаларини муҳокама қилишга, шунингдек ўтказилаётган назорат-таҳлил тадбирларига Қўмита ҳузурида тузилган эксперт гуруҳини фаол жалб этиш ва уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини доимий мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг Қўмитага юборилган мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, кўтарилган масалаларга тўлиқ ечим топиш борасида мутасадди вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар томонидан кўрилаётган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, шунингдек Қўмита томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари ва ўтказилаётган назорат-таҳлил тадбирларининг мазмун-моҳиятини доимий равишда жамоатчилик эътиборига етказиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 22 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2442-IV-сон