Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 30.03.1993 йилдаги 160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.1993 йилдаги 160-сон
Kuchga kirish sanasi
30.03.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 23.05.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида» 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзаро боғлиқ бўлган молиявий, монополияга қарши сиёсатни ўтказиш, рақобатли муҳитни яратиш ва бозор муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, истеъмолчилар манфаатларини бозорда устунлик мавқени эгаллаб турган тайёрловчиларнинг монопол хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш, нормал хўжалик алоқаларини тиклаш бўйича шарт-шароитлар яратиш, монополист корхоналар маҳсулотларига давлат томонидан бошқариладиган нархларни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг монополияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш Бош бошқармаси тўғрисида низом (1-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маҳсулот бозорларида монополистик мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тайёрланаётган (кўрсатилаётган) маҳсулотлар, моллар (хизматлар) нархларини бошқариб бориш тартиби тўғрисида низом (2-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маҳсулот бозорларида устунлик мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрлари тўғрисида низом (3-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маҳсулот бозорларида монополистик мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқараётган (кўрсатаётган) ишлаб чиқариш-техника маҳсулотларига, халқ истеъмол молларига ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг ошишини расмий равишда эълон қилиш тартиби (4-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат нарх интизомини бузганлик учун иқтисодий санкцияларни қўллаш тартиби (5-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати (6-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда, Давлат реестрига киритиш учун, икки ой муддат ичида ишлаб чиқариш-техникага оид монопол маҳсулотлар, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи монополист хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини белгиласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар (кимга бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдо ва бошқа тижорат фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлар ўз фаолиятида ушбу назарда белгиланган талабларга қатъий риоя қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Монополист хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотлари нархларининг асоссиз ўсишидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун маблағларни концентрациялаш ва пулнинг қадрсизланиши жараёнларини юмшатиш мақсадида Молия вазирлиги бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» махсус ҳисобини очсин ва бир ой муддатда ушбу жамғарма тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, монополияга қарши қонун ҳужжатлари талабларига ва нарх белгилаш тартибига риоя этишни назорат қилишни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси монополияга қарши чора-тадбирлар бўйича масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида корхоналар, ташкилотлар, корпорациялар, концернлар ҳамда уюшмаларнинг тегишли кўрсаткичлар бўйича давлат ҳисоботини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар тегишли иқтисодий хизматларни нархлар белгилаш бўйича юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Монолияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш Бош бошқармасининг инспектор-назорат таркиби ходимларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларининг ана шундай мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилмаси тўғрисида»ги қарорининг 4-иловасига мувофиқ назорат-тафтиш органлари ходимлари учун белгиланган иш стажи учун бир йўла бериладиган мукофот тўлаш шартлари татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қонун ҳужжатларини «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш ҳақида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида» 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 30 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1- илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида
монополистик мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан тайёрланадиган (кўрсатиладиган)
товарлар (хизматлар)нинг нархларини бошқариш тартиби
тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом муайян товар (маҳсулот)лар, шу жумладан, хизматлар бозорида уларга рақобатларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштириш имконини берадиган устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларга* жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бундан кейин «монополиячилар» деб аталади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом қуйидаги иқтисодиёт тармоқларига ва фаолият турларига жорий этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика тармоғи корхоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза мақсадларидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрал темир йўллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қувур ўтказиш транспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумдавлат аҳамиятига эга бўлган алоқа тизими, шунингдек, ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш нормалари билан бошқариладиган муносабатлар (тегишли ҳуқуқлар уларнинг эгалари томонидан рақобатни чеклаш мақсадларида атайлаб фойдаланиладиган ҳоллар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Монополиячиларнинг маҳсулотлар нархларини давлат томонидан бошқариш бозорда маҳсулотлар, товарлар (хизматлар)нинг бозордаги устунлик мавқеи ҳамда виждонсизларча рақобат билан боғлиқ бўлган давлат нарх интизоми бузилишларининг ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, чеклаш ва бартараф этиш мақсадида жорий этилади, улар чунончи, қуйидагича намоён бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)ни, уларга талаб мавжуд бўлгани ҳолда, муомаладан олиб қўйиш, шу жумладан, сунъий танқислик яратиш ёки уни сақлаб туриш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини атайлаб қисқартириш йўли билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидоргир маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)нинг амалдаги нархларини асоссиз равишда ошириш (пасайтириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги маҳсулот нархини асоссиз равишда ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархларни давлат томонидан бошқаришнинг белгиланган тартибини бузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартноманинг контрагентларни бошқа хўжалик юритувчи объектларга нисбатан тенг бўлмаган аҳволга қуювчи шартларини мажбуран тиқиштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга кириши учун бошқа тўсиқлар яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бузилганлиги учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда Молия вазирлиги ва молия органларининг мансабдор шахслари нарх белгилашнинг белгиланган тартибини бузишларни тўхтатиш, дастлабки аҳволни қайта тўлаш ҳамда субъектларнинг бозорда хўжалик юритишдаги монополистик мавқеини йўқотиш ёки камайтиришга қаратилган бошқа чора-тадбирлар тўғрисида ёзма буйруқлар беришга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бозорда монополистик мавқени эгаллаган, хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юритаётган хўжалик субъектлари Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида олиб бораётган Монополиячиларнинг махсус Давлат реестрига* киритиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бундан кейин «Реестр» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга муайян сифат ва ассортиментдаги маҳсулотларнинг, халқ истеъмол молларининг аниқ гуруҳ ва турларини ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги хизматларни кўрсатиш бўйича монополиячи бўлган хўжалик юритувчи субъектлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Реестрни шакллантириш ҳамда Реестрга ёзилганлик ёки ундан чиқарилганлик тўғрисидаги ахборотларни манфаатдор корхоналарга етказишни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва жойлардаги молия органлари амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа органлар маҳаллий бозорлардаги монополиячиларни аниқлайдилар ҳамда Реестрга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва жойлардаги молия органларига таклифлар тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиячи бўлган хўжалик юритувчи субъектларни Реестрга киритиш бўйича таклифлар маҳсулотлар ва товарлар (хизматлар)нинг истеъмолчилари—корхоналар (бирлашмалар) томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Реестрга киритилган монополиячилар ушбу Низомга мувофиқ мазкур хўжалик юритувчи субъектлар монополиячи ҳисобланадиган маҳсулот турлари бўйича назорат қилиб борилади. Назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда унинг нархларни бошқариш ва уларни қўлланиш вазифаси юклатилган маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан бошқариш қўлланиладиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар халқ истеъмол моллари ва хизматлар монополиячилар томонидан бошқариладиган нархлар бўйича сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)нинг қолган қисмига шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Монополиячи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) янги маҳсулотлар, товарлар (хизматлар)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларга, халқ истеъмол молларига ва хизматларга қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Реестрга киритилган монополистлар хўжалик юритувчи субъект маҳаллий ва республика бозорида монополист ҳисобланадиган маҳсулотга амалдаги шартномавий (эркин) нархларни оширишни эълон қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчилар базавий (дастлабки) нарх даражасидан норози бўлишган тақдирда молия органлари ушбу нархни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномавий (эркин) нархларни ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда хўжалик юритувчи субъект бу ҳақда эълон қилишга ва нархнинг янги миқдорини, шунингдек, унинг жорий қилиниш санасини тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган органлар эълон қилинган нархларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нархларни пасайтириш мустақил равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Нархларни ошириш эълон қилинганда хўжалик юритувчи субъектлар тегишли молия органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх (тариф)ларни оширишнинг тавсия этилаётган миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(моддий ва меҳнат) харажатларнинг ошганлигини таҳлил қилиб берган ҳолда маҳсулот (товар, хизмат)лар таннархи калькуляцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдинги ва жорий йилдаги ишлаб чиқариш ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона бўйича мазкур маҳсулотни сотишдан тушадиган фойда (даромад)нинг эришилган ва режалаштирилган миқдорлари, шунингдек, корхона бўйича ҳақиқий рентабеллик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх (тариф)ларнинг оширилиши сабабларини асослаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харажатларга таъсир этувчи омиллардан биттаси ўзгарганда фақат калькуляция тақдим қилишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли молия органи тақдим этилган материаллар бўйича кечи билан икки ҳафта муддат ичида қарор қабул қилишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳсулотлари (товарлари, хизматлари) республика, маҳаллий бозорларда ёки иқтисодий макондаги давлатлараро бозорда устунликка эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, тегишли молия органига ушбу маҳсулот (товар, хизмат)ларга нархлар тўғрисида декларация тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тегишли молия органи икки ҳафта муддат ичида маҳсулот (товар, хизмат)ларга тақдим этилган нархларнинг давлатлараро битимлар бўйича қабул қилинган нархларга, республика (вилоят) бозоридаги нархларга, зарур бўлганда эса, ягона иқтисодий маконга кирувчи бошқа давлатларнинг бозорларидаги нархларга ҳамда жаҳон нархларига мувофиқлигини таҳлил қилади ва улар бўйича таклифлар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополист томонидан маълум қилинган нархларга эътирозлар бўлмаган тақдирда улар Реестрда рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлатлараро етказиб бериладиган номенклатура бўйича ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги янги маҳсулотларга монополистлар томонидан тавсия этиладиган шартномавий (эркин) улгуржи нархлар даражаси юзасидан келишмовчиликлар пайдо бўлганда нархларнинг даражаси ва уларни қўлланишга доир узил-кесил қарорни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қабул қилади. Бундай ҳолларда маҳсулот тайёрловчилар томонидан нархларнинг даражасини асослаб берувчи зарур ҳисоб-китоб материаллари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Монополистлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги рухсати билан муайян монопол маҳсулот рентабеллигининг чекланган даражасини эълон қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бозорда юқори нархлар белгиланган ва улар сунъий равишда сақлаб турилган, асоссиз пасайтирилган ҳолларда монополист маҳсулотига нархларни давлат томонидан бошқариш қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Монополист томонидан энг юқори эълон қилинмаган нархлар қўлланганда (улар ўзгартирилганда) ёки эълон қилинган нархлар оширилганда нархлардаги тафовут, белгиланган тартибга мувофиқ бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига олиб қуйилади. Кўрсатилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектларнинг банк муассасаларидаги ҳисобларидан муқаррар равишда ўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Нархларни давлат томонидан бошқаришни жорий этиш тўғрисидаги қарор, монополистнинг товар (маҳсулот, хизмат) бозорларида устунлик мавқеини суиистеъмол қилишни оқибатларини таҳлил қилиш натижасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Монополистларнинг маҳсулот (товар, хизмат)ларига нархларни бошқаришни жорий қилиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги қабул қилинган қарорлар ҳақидаги билдириш хатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот (товар, хизмат)ларни ишлаб чиқарувчи (кўрсатувчи)ларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли молия органларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот (товар, хизмат)ларнинг асосий истеъмолчиларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Монополистларнинг маҳсулотлари нархларини давлат томонидан бошқариш нархларнинг ва рентабелликнинг чекланган даражаларини белгилаш пули билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нархларни бошқаришнинг бошқа усуллари ҳам жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ички бозорда талаб катта бўлган маҳсулотлар етказиб бериш турини ва ҳажмини камайтирмасдан ташаббускорлик билан корхоналарни майдалаштиришни амалга оширадиган хўжалик юритувчи монополист субъектлар мазкур Низомда кўзда тутилган чора-тадбирларни қўллашдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарорига биноан озод қилинадилар, вазирликка зарур материаллар тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида
монополистик мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи
субъектларнинг Давлат реестри тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республика ёки маҳаллий товар бозорларида монополист бирлашмалар ва корхоналар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишни амалга ошириш, виждонан рақобат меъёрларидан чекинишларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришни, ассортиментни асоссиз қисқартиришга, нархларни оширишга (пасайтиришга), товарлар ва хизматларнинг сифат даражасини пасайтиришга йўл қўймаслик учун Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг* тасдиқланган шакл бўйича Давлат реестри (бундан кейин «Реестр» деб аталади) жорий этилади (1-илова)**.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Бундан кейин «монополист» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Монополист Реестрга қуйидаги холларда киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг томонидан ишлаб чиқарилган битта ва муайян товарнинг айнан шу гуруҳига мансуб товарнинг, бир-бирининг ўрнини босувчи товарларнинг ёки технологик мақсаддаги маҳсулотнинг тегишли бозордаги салмоғи 35 фоиздан ёки таққосланаётган товарлар ва хизматларнинг мазкур гуруҳи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар йили аниқланадиган миқдоридан ошганда ҳамда у ушбу бозорда устунлик мавқеини эгаллаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг ҳаракатлари (фаолият кўрсатмаслиги) монополияга қарши қонунларни бузганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритилган монополистларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Қонунига, монополияга қарши фаолиятни бошқарувчи бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мувофиқ таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Реестрни шакллантириш ва юритиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Реестрга киритилган монополистлар фаолиятини таҳлил ва назорат қилишни таъминлаш мақсадида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи барча субъектлар учун «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан давлат статистика ҳисоб жорий қилинади. У хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг асосий турларини, унинг муайян товар бозоридаги тутган йўлини ва ишлаб чиқаришни концентрациялаш даражасини белгиланган шакл бўйича акс эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритилган монополист бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг органлари томонидан бир ой муддатда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритилган ва Реестрдан чиқарилган монополистлар рўйхати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Реестрга киритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси маълумотлари, шунингдек, ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган шартлар монополистларни Реестрга киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг органлари томонидан қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополистни Реестрга киритиш тўғрисидаги қарор тегишли молия органининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Республика молия органлари йил давомида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси органлари билан биргаликда, Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқени эгаллаган ва иш олиб бораётган монополистлар рўйхатини аниқлаган ҳолда, Реестрга ўзгаришлар киритадилар. Рўйхатни ўзгартириш республика молия органларининг тегишли қарорлари билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини Реестрдаги ўзгаришлар тўғрисида бир ой ичида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Реестрдан чиқариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Монополистни Реестрдан чиқариш учун унинг директори (раҳбари)нинг тасдиқланган шакл (2-илова*) бўйича тақдим этилган, далиллар кўрсатилган аризаси асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополист Реестрдан республиканинг тегишли молия органлари қарорлари билан чиқарилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади. Монополист Реестрдан республика молия органлари қарорлари билан белгиланган муддат тугаганда, агар ушбу муддат мобайнида унинг товар бозоридаги ишлари монополияга қарши амалдаги қонун ҳужжатларига мос келган тақдирда чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрдан чиқариш тўғрисидаги билдириш хати 3-иловага* мувофиқ расмийлаштирилади ва бир ой ичида хўжалик юритувчи субъектларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига ва унинг жойлардаги ҳудудий органларига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида монополистик
мавқеини эгаллаган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) ишлаб чиқариш-
техника мақсадларидаги маҳсулотлар, халқ истеъмол моллари
ва хизматларнинг шартномавий (эркин) нархлари ва тарифларини
оширишни эълон қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Амалдаги шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни* эълон қилишни амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига** киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Бундан кейин «нархлар» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Бундан кейин «Реестр» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларда монополистик мавқени эгаллаган*** хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар, халқ истеъмол моллари ва хизматлар нархлари ва тарифларнинг оширилганини 1-иловадаги**** рўйхат бўйича маълум қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Бундан кейин «Монополист» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, зарурат бўлганда, маҳсулот ва товарларнинг кўрсатилган рўйхатига ўзгаришлар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъектлар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар, халқ истеъмол моллари ва хизматлар нархлари ҳамда тарифларининг ошганлигини 2-иловадаги* рўйхат бўйича маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, зарурат бўлганда, мазкур рўйхатни, ундан маҳсулотлар, товарлар (хизматларнинг) айрим турларини чиқариш ёки унга қўшимча равишда киритиш йўли билан ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилишлари мумкин. Ўзгартирилган нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказиладиган маҳсулотлар, товарлар (хизматлар) бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи ҳокимиятнинг маҳаллий органлари билан монополистлар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда масалалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 1 ва 2-иловаларда кўзда тутилмаган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар ва халқ истеъмол моллари бўйича шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг ошиши монополистлар томонидан эълон қилинмайди. Эркин нархлар тегишли молия органлари томонидан эълон қилинадиган маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг рўйхати (1 ва 2-иловалар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари қарорлари билан кенгайтириладиган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур корхонанинг Реестрга киритилишига асос бўлган маҳсулотнинг шартномавий (эркин) нархлари ва тарифлари ошганлигини монополистлар томонидан тегишли молия органларига маълум қилиш ушбу Тартиб жорий этилгандан кейин амалга оширилади. Шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг ошганлигини монополистлар томонидан молия органларига маълум қилиш оширилган янги нархлар истеъмолчилар билан келишилгандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда хўжалик юритувчи субъектлар — маҳсулот тайёрловчилар истеъмолчиларни (буюртмачиларни) шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг кўзда тутилаётган ошиши тўғрисида улар жорий этилгунга қадар хабардор қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномавий (эркин) нархларни ва тарифларни пасайтириш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил равишда, молия органларига декларация тақдим қилмасдан амалга оширилади. Бунда монополист томонидан шартномавий (эркин) нархларни ва тарафларни рақобатни чеклаш (демпинг нархлар белгилаш) мақсадида пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айнан битта маҳсулот бир нечта истеъмолчига (буюртмачига) етказиб берилган тақдирда нарх (тариф)ларнинг оширилганлиги ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) маҳсулот (хизмат)ларнинг камида 50 фоизи асосий истеъмолчи (буюртмачи) бўйича ёки мазкур маҳсулот (хизмат)ларнинг ҳаммаси бўлиб камида 50 фоизи сотиладиган истеъмолчилар (буюртмачилар) бўйича олдинги ой мобайнида қарор топган ўртача олинган нарх (тариф) бўйича эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда, монополистлар томонидан тайёрланадиган (кўрсатиладиган) маҳсулотлар, товарлар (хизматлар)нинг нархларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига мувофиқ молия органларига дастлаб белгиланган (базавий) шартномавий (эркин) нархлар эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатлараро (республикалараро) етказиб бериладиган номенклатура бўйича ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги янги маҳсулотларга монополистлар томонидан тавсия этилган шартномавий (эркин) улгуржи нархлар даражаси борасида келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда нархларнинг даражаси ва уларни қўлланишга доир узил-кесил қарорни тегишли молия органлари қабул қиладилар. Бундай ҳолларда тайёрловчи томонидан нархлар даражасини асослаб берувчи зарур ҳисоб-китоб материаллари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Монополистлар нархларни эълон қилишда молия органларига шартномавий (эркин) улгуржи (сотиладиган) нархлар декларациясини 3-иловадаги* шакл бўйича (2 нусхада) тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илова хатда қуйидаги маълумотлар хабар қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотнинг шартномавий (эркин) улгуржи (сотиладиган) нархини ошириш сабабларини асословчи маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалда қўлланадиган энг юқори ва энг паст нархлар ҳамда ушбу нархлар бўйича сотиладиган маҳсулотлар ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йилнинг ўтган даври учун маҳсулотнинг мазкур тури бўйича ҳисобот калькуляцияси, харажатларнинг кўпайиши таҳлил қилинган режаланган калькуляция, хом ашё ва материалларнинг энг муҳим турлари нархларини келишиб олиш ёзма баёнларини (битимлар, счётлар ва бошқаларнинг) нусхалари, шунингдек, ўтган йили, жорий йилнинг ўтган даврда ишлаб чиқарилган ва жорий йилда ишлаб чиқариш режаланган соф маҳсулот ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умуман корхона бўйича жорий йилнинг ўтган давридаги товар маҳсулотларнинг амалдаги нархлар ва таннарх бўйича ҳажми, ҳақиқий рентабеллик (таннархга нисбатан).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар кўрсатилган материалларни янги (оширилган) нархларни келишиш бўйича ёзма баёнларнинг ёки маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларнинг нусхалари билан асосий истеъмолчи (буюртмачи) ёки мазкур маҳсулотнинг камида жами 50 фоизи сотиладиган бир нечта истеъмолчилар (буюртмачилар) билан шартномавий (эркин) улгуржи (сотиладиган) нархлар келишиб олингандан кейин 10 кун муддатда тегишли молия органларига юборадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харажатларга таъсир қилувчи омиллардан биттаси ўзгарганда фақат калькуляцияни тақдим этишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Эълон қилинган нархларни ушбу Тартибнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган материалларни таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи молия органлари шартномавий (эркин) нархларни лойиҳалаштирилган даражадан четга чиққан ҳолда тақдим этилган лойиҳа даражасида рўйхатдан ўтказиш ёки нархларнинг янги даражасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рўйхатдан ўтказилган нарх юқори чегаравий нарх ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тегишли молия органлари кечи билан икки ҳафта муддатда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги ва халқ истеъмол молларининг эълон қилинган нархларини 4-иловага* мувофиқ тавсия қилинган Реестр шакли бўйича рўйхатдан ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эълон қилинган янги чекланган нарх тегишли молия органи томонидан рўйхатдан ўтказилган сана унинг жорий санаси ҳисобланади. Декларация ёки 5-иловага* мувофиқ тавсия қилинган шакл қонуний расмийлаштирилган нархларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхаси тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун муддат ичида маҳсулот тайёрловчи корхонага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект — маҳсулот тайёрловчи молия органларидан ҳужжатлар олингандан кейин бир ҳафта муддат ичида маҳсулот истеъмолчиларини молия органлари қабул қилган қарор тўғрисида хабардор қилишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шартномавий (эркин) нархларни оширишни эълон қилиш тўғрисидаги материалларни молия органларига тақдим этган корхоналар истеъмолчилар билан келишилган нархлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни ва сотишни давом эттирадилар, кейинчалиқ агар молия органлари томонидан нархларни тақдим этилган лойиҳадан паст даражада рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, улар билан қайта ҳисоб-китоб қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалаштирилаётган нарх тўғрисида ёки монополист томонидан охирги истеъмолчиларга эмас, балки воситачи корхона ва ташкилотларга ёхуд савдо тармоғига сотилган маҳсулотларнинг илгари амалда бўлган нархларини сақлаб олиш ҳақида молия органлари томонидан қарор қабул қилинган тақдирда, амалда сотилган ва рўйхатдан ўтказилган нархлари тафовут суммаси бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Нархларни эълон қилишнинг белгиланган тартиби корхоналар томонидан бузилган, шунингдек, нархларни эълон қилиш учун материаллар молия органларига тақдим этилмаган тақдирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ иқтисодий ва маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат нарх интизомини бузганлик учун иқтисодий
санкцияларни қўлланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат нарх интизоми Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналари томонидан нарх белгилаш ва нархларни назорат қилиш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларга риоя қилишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат нарх интизомини бузганлик учун иқтисодий санкцияларни қўлланиш Тартиби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва ишлаб чиқариш, савдо ҳамда бошқа тижорат фаолиятини амалга оширувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга (мулкчилик шаклидан қатъий назар) татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат нарх интизомини бузишларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгилаб қўйилган ва бошқариладиган нархларни ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларга, халқ истеъмол молларига ва хизматларга шартномавий (эркин) нархларни ва тарифларни қўлланиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш даражаси мазкур нархлар ва тарифлар белгиланаётганда тавсифномаларга тўғри келмайдиган умумий овқатланиш аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, коммунал хўжалик корхоналари томонидан бошқариладиган нархларни, устама нархларни ва тарифларни қўлланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган хизматлар қийматига амалда бажарилмаган ишларни ёки мазкур хизматлар нархида ҳисобга олинган тўлиқ ҳажмда бажарилмаган (шунингдек, нотўлиқ маҳсулотларни етказиб беришда) ишларни қўшиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи корхоналар томонидан истеъмолчилардан сотилган маҳсулот қийматидан ортиқ қўшимча маблағ олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конструктив технологик камчиликлар туфайли истеъмол хоссалари келишиб олинган даражада таъминланмаган (стандартлаш органларининг хулосаси мавжуд бўлганда) маҳсулотлар нархини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ашёни (компонентларни) алмаштирган ҳолда, шунингдек, стандартлар, техникавий шартлар ва рецептуралардан чекинилган маҳсулот ишлаб чиқаришдан олинган тежам суммасини корхоналар томонидан бюджетдан ташқари махсус «Нархни бошқариш жамғармаси» ҳисобига ўтказмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия органларининг нарх белгилаш интизоми соҳасида аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир талабларини бажармаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат нарх интизомини бузиш натижасида олинган ортиқча суммалар муқаррар равишда мусодара қилиниб бюджетдан ташқари махсус «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига ўтказилади. Бунда корхонадан қўшимча равишда ортиқча олинган сумма миқдорида жарима ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат нарх интизоми кейинги 12 ой мобайнида такроран бузилган тақдирда фойдадан олинадиган сумма ҳам, жарима ҳам икки баравар миқдорда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нархларнинг асоссиз равишда ошишига йўл қўйган корхоналар, молия органларининг қарорига биноан, шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни қўлланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадилар ҳамда уларнинг маҳсулотига нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражалари белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мусодара қилиниши керак бўлган сумма давлат нарх интизомини бузишнинг бутун даври учун олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган суммаларни мусодара қилиш ва жаримани ундириш, корхонанинг молиявий аҳволидан ва бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин корхона ихтиёрида оладиган фойдадан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Корхоналарга нисбатан иқтисодий санкцияларни қўлланиш давлат нарх интизомини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларни шахсий жавобгарликдан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқларида давлат нарх сиёсатини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг монополияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш Бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг монополияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг монополияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш бўлимлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокимликларининг молия органлари таркибидаги нархларни назорат қилиш инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, кўрсатиб ўтилган бўлинмалар томонидан корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда назорат тариқасида харид қилиш ҳамда савдо қоидаларига, белгиланган нархларга, товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилишни текширишлар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Корхона томонидан давлат нарх интизомини бузиш натижасида олинган, бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига мусодара қилинадиган сумма маҳсулот (иш, хизмат)ларни оширилган нархлар ва тарифлар бўйича (уларга устама ҳақ чегирма ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда) сотишдан олинган жами тушум (фойда) билан худди шу маҳсулотларнинг амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ шакллантирилган нархлари ва тарифлари (уларга устама ҳақ чегирма ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда) бўйича қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сотиш нархларига савдо, таъминот-сотиш, улгуржи ва бошқа устамаларни қўшган ҳолда маҳсулотнинг сотиш нархларини шакллантирадиган ва қўлланадиган савдо, умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш, воситачи ва бошқа ташкилотлар учун мусодара қилинадиган сумма қуйидаги ҳолларда аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оширилган устамалар қўлланган ҳолларда — маҳсулот (товар)ларни сотишдан олинган ҳақиқий устама суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги нарх белгилаш тартибини бузган ҳолда белгиланган нархларга устамалар қўлланган холларда — оширилган нархлар бўйича сотилган маҳсулотларнинг бутун ҳажмига мўлжалланган устама суммаси билан сотилган маҳсулотнинг худди шунча ҳажмига амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ мўлжалланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маҳсулотларига рентабелликнинг чекланган даражалари белгиланган корхоналарнинг умуман маҳсулот (товар, хизмат)лар гуруҳи бўйича нархлар ва рентабелликнинг чекланган даражасини ошириш ҳисобига олган ҳамда корхоналар томонидан бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига ўтказилмаган суммаси мусодара қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Асосланмаган фойда олиш мақсадида нархларни келишишда таннарх калькуляциясидаги харажатларни атайлаб кўпайтириш ҳисобига оширилган шартномавий (эркин), белгиланган ва бошқариладиган нархлар қўлланган ҳолларда бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига мусодара қилинадиган сумма ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳсулот (товар, хизмат)лар нархини белгилаш ва қўлланиш тартибининг бузилишига йўл қўйишган, бу эса солиқлар ёки акцизларнинг ошишига сабаб бўлган корхоналарнинг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига мусодара қилинадиган суммасини ҳисоблашда ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа тўловлар суммаси бюджетдан қайтариб берилмайди ҳамда корхонадан мусодара қилинадиган суммани камайтириш учун ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Молия органлари ўзлари ўтказишган текширишлар асосида корхоналарнинг давлат нарх сиёсатини бузишлар ва жарима ундириш натижасида олган суммасини бюджетдан ташқари «Нархни бошқариш жамғармаси» ҳисобига мусодара қилиш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор бажариш учун (корхона жойлашган ердаги) молия органига иқтисодий санкция қўлланадиган корхонага юборилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Молия органлари амалдаги тартибга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат нарх интизомини бузганлик учун иқтисодий санкцияларни қўлланиш тўғрисидаги қарорларни олгандан кейин беш кун муддат ичида мазкур суммани бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига ундириб оладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх интизомини бузиш ва тегишли жарималар натижасида мусодара қилиниши керак бўлган ва ҳақиқатда тушган суммани ҳисобга олиб борадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддат ичида маблағларни мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилган юқори органга маблағнинг ундириб олинган вақти ва миқдори ҳақида хабар қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат назорат органлари, солиқ инспекцияси иқтисодий санкциялар қўлланиши зарур бўлган нарх бузилишлари аниқланган тақдирда текшириш материалларини ортиқча олинган маблағларни бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига мусодара қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тегишли молия органларига юборадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Нарх интизоми бузилишига пул қўйилганлигини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча маблағлар олган корхона, жарима тўламасдан, айни бир вақтда нархларни пасайтирган ҳолда, уларни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қолган фойда ҳисобидан бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Корхона (нарх интизомининг бузилишига йўл қўйган) таркибий бирлигининг ўз ҳисоб-китоб счёти бўлмаса, маблағ корхона бўйсунадиган ва унинг хўжалик фаолияти ҳисобга олиб бориладиган юридик шахснинг ҳисоб-китоб счётидан мусодара қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат нарх интизомини бузганлик учун иқтисодий санкциялар қўлланиш тўғрисида молия органлари томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан шикоятлар қарор олинган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай тегишли молия органи ёки юқори орган раҳбарига, шикоят Молия вазирлиги томонидан рад этилган тақдирда эса хўжалик судига юборилиши мумкин. Шикоят бериш уни кўриб чиқиш вақтида қарорнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат нарх сиёсатини бузганлик учун иқтисодий санкцияларни қўлланиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия Бошқармалари ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларининг молия тузилмалари томонидан қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига нотўғри ундириб олинган маблағларини қайтариш молия органлари томонидан, уларнинг қарорлари бўйича, ушбу суммалар бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисобига ўтказилган вақтдан ушбу суммаларни қайтариш тўғрисида қарор чиққан кунгача бир йил муддат ўтмаган тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тегишли ҳолларда молия органлари нарх интизомининг бузилиши тўғрисидаги материалларни, тегишли мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун, прокуратура ва ички ишлар органларига юборадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокуратура ва ички ишлар органлари молия органларини қабул қилинган қарорлар ҳақида хабардор қилишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нарх белгилаш ва уни қўлланиш тартибини, шунингдек, халқ хўжалигига ва аҳолига кўрсатиладиган юк ташиш ва бошқа хизматлар тарифларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1972 йил 3 ноябрдаги 488-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Давлат нархлар комитетига айрим группадаги маҳсулотлар учун улгуржи нархларни ўзгартириш ҳуқуқини бериш тўғрисида» 1973 йил 25 июлдаги 307-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, оближрокомлар ва Тошкент шаҳар ижрокомининг халқ истеъмол моллари чакана савдо баҳоларини тасдиқлаш ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисида» 1974 йил 27 майдаги 238-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 5-сон, 25-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. СССР Министрлар Советининг «Узумнинг харид нархларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида» 1977 йил 1 мартдаги 178-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1977 йил 11 мартдаги 171-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, область ижроия комитетлари ва Тошкент шаҳар ижроия комитети томонидан тасдиқланадиган маҳсулотлар янги турлари нархлари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида» 1977 йил 24 августдаги 546-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. СССР Министрлар Советининг «Мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишнинг айрим чоралари тўғрисида» 1979 йил 12 июндаги 546-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 20 июндаги 411-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. СССР Министрлар Советининг «Кўк массани кўпайтириш учун фойдаланиладиган дон экинлари навли уруғларининг харид нархлари тўғрисида» 1979 йил 8 августдаги 754-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 13 августдаги 566-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, область ижроия комитетлари ва Тошкент шаҳар ижроия комитети томонидан тасдиқланадиган халқ истеъмол ноозиқ-овқат ва озиқ-овқат товарлари янги турлари чакана нархлари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида» 1979 йил 17 сентябрдаги 659-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. СССР Министрлар Советининг «Қишлоқ хўжалигидаги ёрдамчи корхоналарда ва ҳунармандчилик тармоқларида тайёрланган айрим халқ истеъмол молларига нарх белгилаш тартибини ўзгартириш тўғрисида» 1981 йил 8 январдаги 28-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 22 январдаги 41-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нархларни белгилаш ва қўлланиш тартибини, шунингдек, халқ хўжалигига ва аҳолига кўрсатиладиган юк ташиш ва бошқа хизматлар тарифларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1972 йил 3 ноябрдаги 488-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 1981 йил 24 ноябрдаги 914-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Халқ истеъмол ноозиқ-овқат молларига нарх белгилаш, норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1983 йил 27 сентябрдаги 554-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. СССР Министрлар Советининг «СССР Ҳукуматининг дам олиш уйлари (дам олиш пансионатлари)га йўлланмаларнинг нархларини белгилаш масалалари бўйича баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1986 йил 25 мартдаги 383-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 4 апрелдаги 176-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, область ижроия комитетлари ва Тошкент шаҳар ижроия комитетининг нархлар белгилаш бўйича ҳуқуқларини янада кенгайтириш тўғрисида» 1986 йил 22 сентябрдаги 468-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. СССР Министрлар Советининг «Нарх белгилаш амалиётида вужудга келган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 1989 йил 5 январдаги 26-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 мартдаги 109-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. ССЖИ Вазирлар Кенгашининг «Халқ истеъмол молларининг айрим турларига шартномавий чакана нархларни жорий қилишга ўтиш тўғрисида» 1990 йил 12 ноябрдаги 1134-сон қарори ва уни Ўзбекистон ССЖда рўёбга чиқаришнинг асосий ёндашувлари ҳақида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 27 ноябрдаги 370-сон қарорига 1-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Чакана нархларни ислоҳ қилиш тўғрисида» 1991 йил 29 мартдаги 74-сон қарорига 2 ва 3-иловалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Пулли хизматларга нархлар (тарифлар)ни ўзгартириш ҳамда бошқариладиган ва эркин нархлар (тарифлар)ни қўллашга ўтиш тўғрисида» 1991 йил 4 мартдаги 56-сон қарори.