2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд қиладики, давлат уй-жон фондини хусусийлаштириш масалалари бўйича республикада, шу жумладан, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шу давр ичида Тошкент шаҳри аҳолисидан квартираларни хусусийлаштириш тўғрисида 252,1 мингта ариза тушди, бу маҳаллий Кенгашлар уйларидаги квартиралар умумий сонининг 99 фоизини ташкил этади. 218 минг квартира фуқароларга шахсий мулк қилиб берилди, улардан 92,9 мингтаси текин берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича Тошкент шаҳридаги ижобий тажрибани ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республикада давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш масалалари шу йил 13 февралда вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг вакиллари кенгашида кўриб чиқилганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича Тошкент шаҳри тажрибаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, уй-жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги тасдиқланган низомга мувофиқ 1993 йилда хусусийлаштирилган квартираларга эга бўлган маҳаллий Кенгашлар уй-жой фондининг умумий фойдаланиладиган жойларини ва уй атрофини сақлаш учун етишмаётган маблағларини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш учун масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органларига юклатилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича аниқ ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқсин, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун дарҳол чора-тадбирлар кўрсин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилаётган ва давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларни қаттиқ жавобгарликка тортсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хусусийлаштирилаётган уй-жойни сотиб олиш учун фуқаролар ва юридик шахсларга кредит бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойларнинг ўрнига олинган давлат квартиралари шахсий мулк ҳуқуқи билан фуқароларга текинга берилсин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.02.00 Ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улуғ Ватан уруши меҳнат фронтида қатнашганларга, фашистлар концлагерларининг собиқ маҳбусларига, Ленинград шаҳрида қамалда бўлганларга уй-жойни текин хусусийлаштириш бўйича имтиёзлар берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 майдаги 241-сон қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1989–1991 йилларда бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартиралари (алоҳида уйлар, коттежлар) олган ёки оладиган фуқароларга, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, уй-жойларни хусусийлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ (1991 йилдаги нархлар бўйича) берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» республика Олий Кенгашининг Қонуни қабул қилингунга қадар 1993 йилда хусусийлаштирилган давлат уй-жой фондини, шу жумладан, Тошкент шаҳрида, сотиш ва сотиб олишни тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари икки ҳафта муддат ичида уй-жойларни хусусийлаштириш жараёни билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этиш бўйича вилоятлар ва идораларнинг тегишли бўлинмалари раҳбарлари билан семинар-кенгаш ўтказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Оммавий ахборот воситалари республикада давлат уй-жойларини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил август ва декабрь ойларида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 1 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ҳавола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ишларини ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини, тартиби ва шартларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришдан мақсад фуқароларнинг шахсий квартиралар ва уйлар (уйларнинг бир қисми)ни мулк қилиб олиш, хусусийлаштирилган уй-жойдан эркин фойдаланиш (мерос қилиб қолдириш, ҳадя қилиш, алмаштириш, сотиш), уй-жой шароитларини яхшилаш усулини танлаш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уй-жой фондидан самарали фойдаланиш, уни асраш ҳамда уй-жой бозорини барпо қилишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш деганда, кейинги ўринларда «хусусийлаштириш» деб аталади, давлат уй-жой фондига қарашли алоҳида уйларни, уйларнинг бир қисмини, квартираларни сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ва ҳақ олмасдан фуқароларга ихтиёрий равишда мулк қилиб бериш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мавжуд бўлган ва янги қурилган давлат уй-жой фондидаги айрим квартиралар ва уйлар (уйларнинг бир қисми) хусусийлаштириш объектлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйларнинг квартиралари, архитектура тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган квартиралар ва уйлар, уй-музейлар, ётоқхоналардаги хоналар, белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган ёки хизмат квартиралари (хоналари) деб ҳисобланган квартиралар, икки ёки ундан ортиқ ижарачи яшаётган квартиралар ундаги барча яшовчиларнинг розилиги бўлмаган ҳолларда хусусийлаштирилмайди.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган (пропискада бўлган) фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг ўзга юридик шахслари ўз ходимларини, пенсионерларини уй-жой билан таъминлаш учун мулкдордан уй-жой сотиб олишлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзлари эгаллаб турган давлат уй-жойларини сотиб олишга ёки уй-жойни ижарага олишга қурби етмайдиган меҳнатга яроқсиз ёлғиз кекса фуқаролар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ҳузурида уй-жойдан ижара шартномаси асосида фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг улушли маблағлари ҳисобига қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштиришда имтиёзлар идораларга қарашли уй-жой фондининг эгалари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойга мулк эгаси ҳуқуқини белгилаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган уй-жойга шахсий эгалик қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартираларини олган фуқароларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойини баланс (қолдиқ) қиймат асосида белгиланган нархлар бўйича, янги қурилган давлат уй-жой фондида ҳақиқатда шаклланган нархлар бўйича ва мазкур Низомда белгиланган муддатларда хусусийлаштирган фуқароларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик уй-жойнинг тўла қийматини тўлаш (сотиб олиш) ҳуқуқи билан уй-жойни ижарага олган фуқароларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи фуқаролар томонидан уй-жойнинг тўла қиймати тўланган (сотиб олинган) ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери олинган кундан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ аризани туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмасдан вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидирлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқароларнинг 1992 йилгача қурилган уй-жойни сотиб олиши квартира (уй)нинг тўлиқ қийматини бир йўла тўлаш йўли билан ҳам, шунингдек, 5 йил давомида тўлаш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда бир йўла тўланадиган дастлабки ҳақ (бадал) квартира қийматининг 40 фоизини ташкил этади. У хусусийлаштирувчининг хоҳишига кўра ярим йилга, имтиёзга эга бўлганлар учун эса бир йилга тақсимланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган квартираларни, уйлар (коттежлар)ни сотиб олувчи фуқароларга тўлов муддати 20 йил қилиб белгиланади, бунда бир йўла тўланадиган пай бадали уй-жой қийматининг 10 фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хусусийлаштирилган уй-жойнинг тўлиқ қийматини бир йўла тўлаган фуқароларга 1992 йилгача қурилган уй-жой қийматининг 10 фоизи, 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган уй-жой қийматининг 20 фоизи миқдорида, квартира ҳақини икки ярим йил давомида тўлаганларга эса тегишли равишда 5 ва 10 фоиз миқдорида чегириш белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мавжуд давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга улар яшаётган ва ҳозирги вақтда доимий пропискада бўлган алоҳида уйларни (уйларнинг бир қисмини), квартираларни, уй-жойнинг фойдаланиш сифатини ҳисобга олган ҳолда, қолдиқ (баланс) қиймати асосида белгиланган нархлар бўйича сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан уй-жойни фуқароларнинг айрим тоифаларига бепул бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик сотиб олиш шарти билан давлат уй-жойини ижарага олиш тўғрисида шартнома тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Янги қурилган, қайта қурилган, асосли тузатилган ва бўшаган давлат уй-жой фондидаги уйлар, квартираларни хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги қурилган давлат уй-жой фондида 20 фоизгача ҳамда қайта қурилган, асосли тузатилган давлат уй-жой фондида 10 фоизгача квартира (хона)ларни ва уйларни (уйларнинг бир қисмини) аукцион орқали аҳолига мулк қилиб сотиш.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аукцион орқали уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади, бунда мазкур уй-жойдан хизмат мақсадида (идоралар, офислар ва шу кабилар) ҳамда ишлаб чиқариш бинолари (цехлар, устахоналар ва шу кабилар) мақсадида фойдаланиш ҳуқуқисиз ушбу уй-жойни ўз ходимларига бериш ва хусусийлаштириш мажбурий шартдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси, бошқа давлатларнинг фуқароларига, юридик шахсларга ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотларга эски, путури кетган ва авария ҳолатидаги уй-жой фондини ундан офислар, ваколатхоналар ва бошқа хизмат бинолари сифатида фойдаланиш учун аукционларда сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат уй-жойларини хусусийлаштириш ва ўз мулки сифатида расмийлаштириш ҳуқуқи фуқароларга ва юридик шахсларга бир марта берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган уй-жойларни сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бутун уйни (шу жумладан, уй атрофини ҳам) тузатиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Уй-жойларни хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда уй-жой хўжалигини сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг қандай бораётганини назорат қилиш мазкур уй-жой фондининг эгаси ёки улар томонидан вакил қилинган органлар томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ

1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва унинг мазмунини тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қоидалар ер участкалари давлат эҳтиёжлари ва ижтимоий эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларнинг ўрнига зарарларни қоплаш тартибида давлат уй-жой фондидан мулкдорларга бериладиган уйларга (уйларнинг бир қисмига) ёки квартираларга нисбатан қўлланилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш шартлари ва ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой биноларини ижарага бериш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган уй-жойларни сақлаш ва тузатиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштиришнинг боришини назорат қилиш ва мазкур қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жойларини хусусийлаштирувчи органлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Алоҳида уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштиришга қарор қилган фуқаролар белгиланган намунадаги ариза билан яшаш жойидаги ҳокимликка мурожаат қиладилар. У ерда ариза берувчига хусусийлаштириш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш хизматлари учун счёт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ариза бераётганларида уларнинг ёнларида паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат, фуқаронинг имтиёзли хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаролар мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган маълумотларни тўплаш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш заруриятидан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар ариза берувчи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан квартиралар қийматидан ортиқча белгиланадиган тарифлар доирасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фуқароларнинг аризаларини махсус Ҳисобга олиш дафтарига рўйхатга олиш ариза берувчи томонидан квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни хусусийлаштиришга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида квитанция тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза икки ой муддат ичида кўриб чиқилади ва ижро этилади. Бу муддат ичида уй-жойнинг тавсифи, жойлашган ўрни; шинамлиги, бошқа истеъмол сифатлари аниқланади ҳамда қийматини аниқлаш методикасига мувофиқ хусусийлаштирилиши керак бўлган уй-жойнинг узил-кесил қиймати белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ариза берувчи бирор сабаб билан квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни хусусийлаштиришдан воз кечса хусусийлаштириш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўланган ҳамда махсус хусусийлаштириш счётига тушган маблағ қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги аризада биргаликда яшаётган барча балоғатга етган оила аъзоларининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда оиланинг исталган балоғатга етган аъзоси квартирани ижарага олган асосий шахс ўрнига мулкдор сифатида кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Биргаликда яшаётган балоғатга етган оила аъзоларининг розилиги ва техник шароитлар мавжуд бўлган тақдирда бир квартира ҳар бир аниқ хонанинг эгаси, унинг ҳажми ва қиймати кўрсатилган ҳолда улушли мулк ҳуқуқи билан икки ва ундан кўп балоғатга етган оила аъзоларининг номига рўйхатга олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки ва ундан кўп бўлган мулкдорлар умумий фойдаланиладиган жойдан биргаликда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Уй-жой фондини балансда сақловчи давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уй-жой фонди* уларнинг тегишли бўлинмалари томонидан хусусийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* кейинги ўринларда «идораларга қарашли уй-жой фонди» деб аталади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган алоҳида уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларни хусусийлаштирувчи фуқаролар мазкур Қоидаларнинг 13-бандида баён қилинган ҳолларда белгиланган тартибда ариза билан тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бўлинмаларига ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига мурожаат қиладилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира қийматини баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қолдиқ баланс қиймат бўйича баҳолаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон. 385-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани, шу жумладан идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштирган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерларини расмийлаштириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган ўн беш кун мобайнида ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида фуқаронинг номига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, шунингдек уни фуқарога белгиланган тартибда беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери бланкаси ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Ваколатли орган томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги бўйича хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари ўрнига ваколатли орган томонидан дубликат берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери дубликати берилиши бўйича хизматлар учун ваколатли орган томонидан бир энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида йиғим ундирилади.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Уй-жой фондини хусусийлаштириш давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар республика аҳолисини уй-жойларни хусусийлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги тезкор ва тушунарли ахборот билан таъминлашга ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича уй-жойларни уларнинг мулки қилиб бепул бериш ва уларга сотишни тўсиқсиз амалга ошириш имконини берувчи чора-тадбирлар кўришга мажбурдирлар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Фуқароларнинг алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага ва хонага эгалик қилиш ҳуқуқи уй-жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ хусусийлаштирувчи фуқаролар учун мулк ҳуқуқи ариза туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки аризани туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмаган фуқаро вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидир.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Уй-жойни хусусийлаштирган фуқаролар учун прописка қилиш, квартирани алмаштириш пайтида бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони нормативига оид тегишли чеклашлар олиб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмаган ҳолда ушбу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш, кўчмас мулк солиқлари, суғурта бадалларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгаллаб турган уй-жой майдонидан қатъи назар, бошқа квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой майдонидан қатъи назар, «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ оила аъзоларини ва бошқа шахсларни квартирага, уйга (уйнинг бир қисмига) прописка қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прописка ва турар жойи бўйича ҳеч қандай чеклашларсиз, квартирани, уйни бошқа ҳар қандай квартирага, шу жумладан, кооператив уй-жойга алмаштириш (қонун ҳужжатларида уй-жой сотиб олиш ва прописка қилишда алоҳида ҳолатлар белгиланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бундан мустасно);
(22-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ширкатлар ташкил этиш, уй-жойлардан ва биргаликда фойдаланиладиган жойлардан фойдаланишни ташкил этишни, давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қуриш ташкилотларини, кооперативларни, хусусий ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларни ҳам қўшганда, мустақил равишда белгилаш, уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойларни ва улар атрофидаги ҳудудларни сақлаш бўйича бажариладиган ишлар сифатини баҳолашда бевосита ёхуд ширкат таркибида қатнашиш, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек, алоҳида шахсларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш бўйича материаллар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган уй-жойлардан фуқароларни кўчирмасдан асосли тузатишни амалга ошириш мумкин бўлмаган вақт учун мулкдорлардан ёки уй-жойлардан фойдаланишга вакил қилинган органлардан уй-жойни ижарага олиш.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори таҳририда)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хусусийлаштирилган квартира эгаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой бинолари ва уй атрофини сақлаш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган хусусийлаштириладиган квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж) учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган солиқларни ва коммунал хизматлар учун ҳақларни ўз вақтида тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига қарашли уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича корхоналар ва хусусий шахслар билан тузилган шартнома мажбуриятларига риоя қилишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Уй-жойни қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хусусийлаштирадиган фуқаролар дастлабки бадал тўланган пайтдан бошлаб квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни сотиб олиш тамом бўлгунга қадар алмаштириш, сотиш, мерос, васият қилиб қолдириш ва ҳадя этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан белгиланадиган органлардан рухсатнома олишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган уй-жойни сақлаш ва ундан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бутун уйга (уй атрофи ҳам шу жумлага киради) хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни тўлаш харажатларнинг шаклланган таннархидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хусусийлаштирилган уйлардаги умумий (биргаликда) фойдаланиладиган жойларга, муҳандислик асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш, шунингдек, уй атрофини сақлаш квартира (уй)ни мулк қилиб олган фуқароларнинг маблағи ҳисобига, улар бу уйда эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб равишда, мазкур қоидаларга биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳар бир муайян ҳолатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида санаб ўтилмаган, аҳолининг ижтимоий кам таъминланган гуруҳига кирувчи шахслар учун имтиёзлар белгилашлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Хусусийлаштирилган квартиралар эгалари ширкатининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Хусусийлаштирилган турар жойларга, уй атрофига хизмат кўрсатиш ва тузатиш, ёрдамчи биноларни сақлаш учун ҳақ тўлаш миқдори давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қурилиш ташкилотлари, кооперативлар, хусусий фирмалар ва шахслар томонидан уй эгаларига кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар рўйхатига боғлиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ишлар ва хизматларнинг рўйхати, уларга ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари хусусийлаштирилган уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш учун тузилган шартнома билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Хусусийлаштирилган квартираларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш давлат уй-жой фондидан фойдаланиш техник меъёрлари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Хусусийлаштирилган уй-жойдан тўғри фойдаланиш ва уни ўз вақтида тузатиш устидан назорат қилишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари, шунингдек, уй-жой-коммунал хўжалиги идоралари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойни ижарага олиш шартномасини тузиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. «Ижара тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижарага берувчи уй-жойлар, квартираларни яшаш учун фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахсларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ижарага беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берувчи билан ижарага олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойни ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш томонларнинг келишуви бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Давлат уй-жойини ижарага олиш шартномасини бажариш ва тўхтатиб қўйиш пайтида пайдо бўладиган низолар суд орқали ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришнинг қандай бораётганлигини назорат қилиш ва қоидаларни бузишларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Уй-жой фондини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган мувофиқлаштириш кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мазкур қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.