25.07.2022 йилдаги 2348-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 25.07.2022 йилдаги 2348-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ўтган даврда Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини оширишга, қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳудудларда назорат-таҳлил тартибида ўрганишга устувор аҳамият қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатимизда саноат, қурилиш ва савдо соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини такомилаштиришга қаратилган 9 та қонун лойиҳасига Қўмита масъул бўлиб, шундан 4 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, қонунларнинг амалиётда қўлланилишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга ошириш доирасида 6 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, 8 апрель куни «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раисининг аҳолини барқарор табиий газ билан таъминлаш, газ таъминоти тизимидаги рақамли трансформация жараёнларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек соҳани янада такомиллаштириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти Қўмита мажлисида эшитилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек 19 май куни Қўмитанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма йиғилишида Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг, шунингдек Жиззах ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахбороти эшитилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари Қонунчилик палатасининг 2 та ва Қўмитанинг 6 та қарори ижросига доир масалалар таҳлилий ўрганилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан 6 та давра суҳбати, 7 та семинар, 1 та конференция ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита номига юборилган 307 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилган ҳамда фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал этиш учун мутасадди вазирликлар ва идораларга киритилиши таъминланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 1 363 та чиқиш ташкил этилди. Шундан босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар 154 тани ташкил этади, телевидениеда 102 та, радио каналларида 23 та ҳамда ижтимоий интернет тармоқларда 1 084 та чиқиш қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили унинг фаолиятида айрим жиҳатларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда. Хусусан, Қўмитанинг саноат, қурилиш, транспорт, энергетика, уй-жой коммунал, геология ва савдо соҳаларига оид қонун ҳужжатларининг жойлардаги ижроси таъминланиши устидан таъсирчан парламент ва депутат назоратини амалга оширишга доир фаолиятини янада кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва уларни қонунларда акс эттириш бўйича ташаббус билан чиқиш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қиилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва маромига етказишда, назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишда доимий равишда кенг жамоатчиликни, соҳа мутахассисларини ва экспертларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг Қўмитага юборилган мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, кўтарилган масалаларга тўлиқ ечим топиш борасида тегишли давлат органлари томонидан кўрилаётган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатининг доимий мониторингини юритиш ва мониторинг натижаларини Қўмитада муҳокама қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган бандларининг ижро этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, шунингдек Қўмита томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг ва ўтказилаётган назорат-таҳлил тадбирларининг мазмун-моҳиятини доимий равишда жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 25 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2348-IV-сон