04.08.2022 йилдаги ПҚ-345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.08.2022 йилдаги ПҚ-345-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2022
Ҳужжат 05.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш, болаларни жойлаштиришнинг оилавий ҳамда бошқа муқобил шаклларини амалиётга киритиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (кейинги ўринларда — тарбияланувчилар) оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйларини тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган фуқаролар томонидан ташкил қилишга рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Миллий гвардия ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахслардан тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базаларидан олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Миллий гвардия (Р. Джураев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда амалда юридик шахс мақомидаги давлат тарбия муассасаси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган оилавий болалар уйларини юридик шахс мақомисиз қайта ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандида оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг энг кўп сонига ўрнатилган чеклов давлат тарбия муассасаси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган ва юридик шахс мақомисиз қайта ташкил этилаётган оилавий болалар уйларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу оилавий болалар уйларидаги тарбияланувчилар 18 ёшга тўлгунга ёхуд бошқа сабабларга кўра кетгунга қадар мазкур уйларда қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий гвардия (Р. Джураев) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда бир ой муддатда оилавий болалар уйларини ташкил қилмоқчи бўлган фуқаролар учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ушбу жараёнга малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат хавфсизлиги университети тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, оилавий болалар уйларини ташкил қилмоқчи бўлган фуқаролар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ташкил қилинган тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида ўқиши ва тегишли сертификатни олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга ҳар ойда Давлат бюджетидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйидаги ҳар бир тарбияланувчининг яшаш харажатлари учун 7 ёшгача бўлган тарбияланувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган тарбияланувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйидаги ҳар бир тарбияланувчини парвариш қилиш учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари (ногиронлиги бўлган болалар учун 1,5 баравари) миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйига тарбияга олинган ҳар бир ногиронлиги бўлган болани даволаш-соғломлаштириш учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида маблағ ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳар ойнинг 5-санасига қадар тутинган ота-она номига очилган банк пластик картасига тўғридан-тўғри ўтказиб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга ҳудудда жойлашган давлат спорт мажмуалари, маънавий-маърифий масканлар, тўгараклар, от спорти секциялари, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва бошқа ўқув марказларидаги тўгараклар ва курсларга бепул қатнашиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан йилига бир маротаба соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиш учун бепул йўлланмалар ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бир йилда икки маротаба республикамизнинг тарихий шаҳарларига бепул саёҳатлар ҳамда театр томошалари ва концерт дастурлари ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан бир йилда икки маротаба бепул тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга мазкур қарорга мувофиқ берилаётган соғломлаштириш оромгоҳига ва саёҳатга бориш, театр томошалари ва концертларда қатнашишга оид имтиёзлар оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларнинг ўз фарзандларига ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари Миллий гвардия ходимлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликда оилавий болалар уйларини ташкил этишда тутинган ота-оналарга зарур ташкилий ёрдам кўрсатсин ҳамда ҳар ойда камида бир марта болаларнинг турмуши ва уларни тарбиялаш учун яратилган шароитларини кузатиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда оилавий болалар уйларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу уйларга бериш тартибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Миллий гвардия (Р. Джураев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар бир ойда камида бир марта ушбу қарор мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини олиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев, халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 4 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-345-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2022 й., 07/22/345/0711-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 24.12.2025 й., 06/25/256/1205-сон)