02.08.2022 йилдаги 422-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2022 йилдаги 422-сон
Kuchga kirish sanasi
02.08.2022
Ҳужжат 02.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳамда унинг маблағларини шакллантириш манбалари белгиланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга, моддий-техник базани мустаҳкамлашга, соҳани рақамлаштиришга ҳамда спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларга йўналтирилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг мақоми, жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари, унга тушган маблағларни вазирлик томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан ҳар йили вазирлик томонидан тасдиқланадиган, Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш йўналишлари ва тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
422-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 422-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Молия вазирлиги Ғазначилигида жамғарма учун очилган Спортни ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)нинг шахсий ғазна ҳисобварағида, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарорига мувофиқ Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассиси Вазирлик ҳисобланган ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизим ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг мол-мулкини (бундан кўчмас мулк мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган Давлат бюджети маблағларининг, шунингдек, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 3 фоизи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар бундан мустасно) Жамғармага йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу маблағларни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар Жамғармага ўтказиб боради. Бунда, тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини мақсадли молиялаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда Савдо-саноат палатасига ажратиш назарда тутилган маблағлар 2022 йилда Жамғармага ўтказиладиган маблағлардан чегириб қолган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йилдан бошлаб, Савдо-саноат палатаси Президиуми томонидан белгиланган, бироқ тушумнинг (Жамғармага тушадиган 3 фоиз қисмидан) 10 фоизидан ошмаган миқдори Савдо-саноат палатасига мақсадли йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Вазирлик томонидан тасдиқланадиган ва Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик, унинг тизим ташкилотлари бино ва иншоотларини қуриш ва таъмирлашга, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга (мебель, оргтехника, автотранспорт воситаларини харид қилиш ва бошқалар) ҳамда жорий сақлаш харажатларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги спорт иншоотларини қуриш ва фойдаланишга топширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлаш учун мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертларни ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни шартномалар орқали жалб этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан Вазирлик марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим ташкилотларида стажировкадан ўтишга, конференция, семинар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасига доир рақамлаштирнш тизимини юритиш ва уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга (мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар), бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳисобланган ва тўланган ўртача иш ҳақига қўшилган ва ижтимоий суғурта бадаллари (ижтимоий солиқ) ҳисобланган, меҳнат таътили ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳамда бошқа тўловларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ўз уй-жойига эга бўлмаган ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик томонидан ўз тизимида ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасаларини сақлаш харажатлари, уларнинг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўловларни амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва тизим ташкилотларига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонунчиликда назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, спорт соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, спорт федерация (ассоциация)ларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини спортни ривожлантириш вазирининг (кейинги ўринларда — Вазир) буйруғи билан тўлаб беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида спорт соҳасидаги тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш), шунингдек, Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ва молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори натижага эришган спортчилар ва уларнинг тренерларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалари харид қилиш, пул кўринишида мукофотлар тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг иқтидорли, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим ва ногиронлиги бўлган талабалари (ўқувчилари)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида стипендиялар тўлашга (стипендиялар миқдори Вазир буйруғига асосан белгиланади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг касаба уюшмасига жамоа шартномасида (келишувида) белгиланган мақсадлар ва миқдорларда маблағлар ўтказишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларни молиялаштиришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларини ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Вазирлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари, туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп йиллик ишлаганлик учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган байрам кунларда ва бошқа муҳим саналарда бир марталик йўл мукофоти билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим маошларига ҳар ойлик белгиланадиган шахсий устама тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун алоҳида ходимларни мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овқат пули учун тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлкира харажатлари учун тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ўз уй-жойлари бўлмаган ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик марказий аппарати ходимларига Жамғарма ҳисобидан, қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (устама ва рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 йилдан юқори — 1,5.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўловлари коэффициентини ҳисоблашда Вазирлик марказий аппарати ходимларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар (якка тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаган давридан ташқари) барча ташкилотлардаги расмий меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимлари қуйидаги байрамлар ва муҳим саналар муносабати билан мукофотланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 январь — Янги йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21 март — Наврўз байрами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8 декабрь — Конституция куни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ходимларга бериладиган мукофот миқдори Вазир томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик марказий аппарати ходимларига Жамғарма ҳисобидан қуйидаги устама ва рағбатлантириш чоралари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускорлик ва меҳнат натижалари бўйича ҳар ойда шахсий устама тўловлари лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) — икки юз эллик фоизигача бўлган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги, ижро интизомига риоя этилганлиги, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси ва хизмат вазифаларини самарали бажариш тизимини жорий этганлиги ҳамда моддий жавобгарлиги юқори бўлган ходимларга ҳар чоракда лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) — икки юз фоизигача бўлган миқдорда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилган устамалар ходим ишга кирган ойнинг кейинги ойидан бошлаб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимлари алоҳида муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун чорак якунлари бўйича лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) икки юз фоизигача миқдорда мукофотланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устама ва рағбатлантириш чоралари жорий қилинадиган ходимлар тоифаси, тартиби ва уларга бериладиган устама ва рағбатлантириш миқдори Вазир томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда овқат пули ҳамда йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда йўлкира пули берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимларига Вазирлик касаба уюшмасининг илтимосномасига биноан қуйидаги шароитлар ва миқдорларда моддий ёрдам кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ходимнинг юбилей саналари (50, 55, 60, 65, 70) муносабати билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ходимнинг ўзи оила қурганда ёки фарзандининг тўйи муносабати билан (никоҳ гувоҳномасига асосан) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ходим вафот этганда унинг турмуш ўртоғи ёки қонуний вакилига базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Оила кодексига мувофиқ ходимнинг яқин қариндошлари (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари, шунингдек, ака-укалари, опа-сингиллари) вафот этганда (ўлим тўғрисидаги гувоҳномага асосан) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклашга, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (қоида тариқасида куз ойларида) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Соҳа ривожланишида алоҳида хизмат кўрсатган ходимларга меҳнат таътили даврида оиласи (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) билан санатор-курорт зоналарида дам олиши билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу харажатларнинг қоплаб бериладиган қисми базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15.Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ўз уй-жойига эга бўлмаган ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача бўлган миқдорда компенсация тўловлари амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ходим (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)нинг номида уй-жой мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва ижара шартномаси нусхаси тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғармани бошқариш фаолияти Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кенгаши Вазир (Кенгаш раиси) ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларидан иборат таркибда Вазир томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар Жамғарма кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармадан маблағ олиш учун келиб тушган талабномалар бўйича маблағ ажратилиши юзасидан қарорларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармани қўллаб-қувватлаш ва унга хорижий кредитларни ҳамда грантларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва уларни тасарруф этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Вазирликнинг Молия-иқтисодиёт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Вазирликнинг Комплаенс назорат ва ички аудит бўлимига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлик белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.