12.07.2022 йилдаги ПҚ-315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.07.2022 йилдаги ПҚ-315-сон
Kuchga kirish sanasi
13.07.2022
Ҳужжат 13.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ошириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро даражадаги тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш учун манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлигига ажратилган кредитнинг 2022 йилда сўндириладиган асосий қисмини 2023 йилга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган кредит шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 12 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-315-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-315-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредит суммаси

50 миллион АҚШ доллари

Кредит муддати

5,5 йил, шу жумладан, имтиёзли давр — 2 йил

Фоиз ставкаси

2019 йил 27 декабргача — йиллик 2,25 фоиз (шу жумладан, банк маржаси — 0,25 фоиз) 2019 йил 27 декабрдан — йиллик 2,0 фоиз

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари

Ўзлаштириш миқдори*

Тўлов суммаси

Жами тўлов миқдори*

асосий қарз

фоизлар*

2018 йилнинг II ярим йиллиги

40 000,00

-

238,90**

238,90**

2019 йилнинг I ярим йиллиги

-

-

398,91**

398,91**

2019 йилнинг II ярим йиллиги

10 000,00

213,30**

408,05**

621,35**

2020 йилнинг I ярим йиллиги

-

422,05**

489,44**

911,49**

2020 йилнинг II ярим йиллиги

-

525,39**

495,45**

1 020,84**

2021 йилнинг I ярим йиллиги

-

16 109,34**

695,74**

16 805,08**

2021 йилнинг II ярим йиллиги

-

644,24**

198,13**

842,37**

2022 йилнинг I ярим йиллиги

-

162,03**

162,03**

2022 йилнинг II ярим йиллиги

-

321,74**

321,74**

2023 йилнинг I ярим йиллиги

-

16 042,85

280,42**

16 323,27

2023 йилнинг II ярим йиллиги

-

16 042,85

120,43**

16 163,28

Жами

50 000,00

50 000,00

3 809,24

53 809,24

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**ҳақиқий тўловлар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 07/22/315/0621-сон)