08.07.2022 йилдаги 373-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.2022 йилдаги 373-сон
Kuchga kirish sanasi
08.07.2022
Ҳужжат 08.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига асосан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформасидан фойдаланиш, шу жумладан, кредитларни ажратиш, расмийлаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига мувофиқ «Агробанк» АТБ, АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ (кейинги ўринларда — тижорат банклари) томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Ягона электрон платформа) орқали ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат дастурлари доирасида кредит олиш учун аризаларни барча босқичларда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали онлайн тарзда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ажратиш бўйича ҳужжатларни электрон кўринишда шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитларни Ягона электрон платформа орқали, белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилган кредитлар ҳисобидан товар ва хизматларни Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс» тизими ёрдамида эркин сотиб олиш ёки сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчилар томонидан қарз олувчиларга маркетплейс тизимида танлаган товар ва хизматларни етказиб бериш ва ушбу тизим орқали электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ягона электрон платформани такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, аҳоли ўртасида кенг ёритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларини Ягона электрон платформада иштирок этишга жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ва лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишларга оид махсус кўрсатувлар, ижтимоий рекламалар ва роликларнинг мунтазам намойишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев — ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда тегишли чораларни кўришга масъул ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 8 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринларда — дастурлар) доирасида тижорат банклари томонидан кредитларни Ягона электрон платформа орқали ажратиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дастурлар доирасида кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш, ҳунармандчиликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолига қўшимча даромад манбаи яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадлари учун ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий марказлар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, оила ва хотин-қизлар, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмаларининг раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) марказлари — туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, оила ва хотин-қизлар, статистика бўлинмалари, туман Савдо-саноат палатаси бўлими, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлинмаларининг раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ёрдамчиси — ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси лавозимига тайинланган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи — тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳунармандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсиянома — ҳоким ёрдамчиси томонидан ўзига бириктирилган маҳаллада қарз олувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, дастурлар доирасида кредитлар ҳисобидан ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг имкониятлари, шароитлари ҳамда етарли билим ва тажрибасини пухта ўрганиш орқали кредит ажратиш тўғрисидаги хулоса асосида бериладиган тавсия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона электрон платформа — дастурлар доирасидаги кредитларнинг тўлиқ рақамлашган ҳолда ажратилишини таъминлайдиган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси (oilakredit.uz);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи — маркетплейс тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, қарз олувчи томонидан танланган товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетплейс тизими — Ягона электрон платформада ажратиладиган кредитлар ҳисобидан товарларни (ишларни, хизматларни) бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш хизматларини таклиф қилиш ҳамда қарз олувчилар томонидан маҳсулот етказиб берувчиларни мустақил танлаш имкониятини берадиган электрон савдо майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноҳалол таъминотчилар реестри — мазкур Низомнинг 8-бобида белгиланган талаблар асосида маркетплейс тизимидан четлатилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлар фақат Ягона электрон платформа орқали ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурлар доирасида аризаларни Ягона электрон платформа орқали белгиланган тартибда кўриб чиқмасдан аҳолига товарларни марказлашган тартибда олиб келиб, олдиндан тарқатиш ва тавсияномалар бериш масаласида ҳоким ёрдамчиларига тазйиқ ўтказиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дастурлар доирасида кредитлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури бўйича дала дўкони, уруғлик, минерал ўғит ва кўчат дўконлари ташкил қилиш бўйича кўзланган мақсадлар ҳамда енгил конструкцияли бино ва иншоотлар қуриш бундан мустасно) учун ажратилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ягона электрон платформа фаолияти давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари ва идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашуви асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар ажратишда асосий эътибор сут йўналишидаги қорамол ҳамда совлиқ қўй ва эчки сотиб олишга қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиладиган чорва молларининг ҳар бири бўйича ветеринария хизматининг ветеринария паспорти бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иссиқхоналарни ташкил этиш йўналишида кредит ажратишда устуворлик ҳудудлардаги ўзлаштирилмаган адир ерлардан фойдаланилаётган лойиҳаларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ички туризмни ривожлантириш йўналишида кредит ажратишда устуворлик оилавий меҳмон уйлар, хостеллар ва экоуйлар мажмуасини ташкил этиш ва уларни таъмирлаш бўйича лойиҳаларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ягона электрон платформа орқали аризаларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дастурлар доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки ҳоким ёрдамчиларининг кўмаги билан Ягона электрон платформа орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредит ажратиш тўғрисидаги аризалар барча босқичларда Ягона электрон платформада онлайн кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа орқали (телеграм бот, СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) маълумот бериб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарз олувчи ариза билан биргаликда кредитдан самарали фойдаланиш бўйича ўзининг дастлабки ҳисоб-китобларини электрон кўринишда Ягона электрон платформа орқали тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси қабул қилинади. Бунда тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳунармандлар кредит олиш учун Ягона электрон платформа орқали бизнес-режа ва қонунчиликда белгиланган тартибда гаров таъминоти тўғрисидаги маълумотларни электрон кўринишда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Томорқа хизмати» МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун ажратиладиган гаровсиз кредитлар 3 йилгача муддатга паррандачилик (тухум йўналиши) ва бир ойлик озиқа учун йўналтирилиши мумкин. Бунда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари «Томорқа хизмати» МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Скоринг баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ягона электрон платформа орқали аризалар белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра бир кун муддатда автоматлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси тизим томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик равишда рад этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг Ягона электрон платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёхуд меҳнатга лаёқатсиз фуқаро номидан ариза берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салбий кредит тарихига эга бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Скоринг натижасига кўра қарз олувчининг ижобий баҳоланган аризаси кўриб чиқиш учун ҳоким ёрдамчисига келиб тушади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсиянома бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳоким ёрдамчиси қарз олувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, унинг фаолият тури бўйича шарт-шароитлари, имконияти ҳамда етарли кўникмаси мавжудлигини ўрганиб, ўрганиш натижаси бўйича фотоҳисобот ва қарз олувчининг харитадаги жойлашувини илова қилган ҳолда кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани беш иш куни мобайнида Ягона электрон платформага жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳоким ёрдамчиси тавсиянома беришдан аввал амалга оширилаётган лойиҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва мавсумийлигини инобатга олган ҳолда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бандликка кўмаклашиш ва маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалар, «Ўзбекчорванасл» агентлиги ҳамда соҳага масъул уюшма ва ташкилотларнинг хулосаларини олиш ва улар орқали тегишли қарор қабул қилиш ваколатига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ёрдамчисининг Ягона электрон платформа орқали юборган сўровига тегишли ташкилотлар томонидан уч иш куни мобайнида жавоб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ажратиш тўғрисидаги ариза бўйича тавсиянома бериш учун ҳоким ёрдамчиси томонидан тегишли ташкилотларнинг хулосасини олиш зарур бўлганда, қарор қабул қилиш тегишли муддатга узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ёрдамчиси қарз олувчининг лойиҳасини ўрганиш жараёнида лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва мавсумийлигидан келиб чиқиб, лойиҳага қарз олувчи билан келишган ҳолда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қуйидаги ҳолларда тавсияномалар берилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш учун қарз олувчида шарт-шароит мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«етакчи» тадбиркорлик субъектлари ва «Томорқа хизмати» МЧЖлар билан кооперация асосида ишлаётган фуқароларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил мавсумийлигидан келиб чиқиб, мавсумга хос бўлмаган ҳолда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи номидан бошқа фуқаро кредит олишни мақсад қилганлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка зид бўлган фаолият амалга оширилиши аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳоким ёрдамчиси томонидан кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосада унинг сабаблари кўрсатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияномаси асосида қарз олувчининг аризаси кўриб чиқиш учун Ягона электрон платформа орқали тижорат банкига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тижорат банкида етарли ресурс маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси томонидан аризалар аввал берилган кредитларнинг сўндирилиши ҳамда қўшимча маблағлар ажратилиши ҳисобидан ресурс шакллантирилгунга қадар Ягона электрон платформада электрон навбат асосида юритилади ва бу борада қарз олувчига тегишли маълумотлар бериб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ягона электрон платформага гаров таъминоти билан боғлиқ маълумотлар қарз олувчи томонидан электрон шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Молиялаштириладиган лойиҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, банкнинг ички кредит сиёсати талабларини инобатга олган ҳолда, қарз олувчидан қўшимча ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тижорат банкларига тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда ҳамда зарур гаров таъминотлари тақдим этилмаганда, кредит ажратилиши рад этилади ва бу тўғрисида ҳоким ёрдамчиси ва қарз олувчи Ягона электрон платформа орқали хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қарз олувчи бир ой ичида ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, уларни тижорат банкига қайтадан тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатларнинг рад этилиши учун асос бўлган камчиликлар қарз олувчи томонидан белгиланган муддат ичида бартараф этилиб, тижорат банкига тақдим қилинганда, ҳужжатларни кўриб чиқиш қарз олувчининг дастлаб тақдим этган аризаси асосида давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш тўғрисидаги қарор уч иш кунидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади, ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар, тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилганда, бу ҳақидаги қарор Ягона электрон платформага жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, қарз олувчига кредит ҳисобидан сотиб олинадиган маҳсулот ва хизматларни электрон савдо майдонидан танлаш ҳақида SMS-хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Кредит бўйича фоизлар қарз олувчи томонидан маҳсулот қабул қилиниб, кредит шартномасига асосан ҳақиқатда тўлаб берилган маблағ учун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Маркетплейс тизимининг ишлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Маркетплейс тизими маҳсулот ва хизматларни сотиш истаги бўлган барча тадбиркорлик субъектлари учун очиқ электрон савдо майдони ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Барча тадбиркорлик субъектлари ўзларининг электрон рақамли имзолари ёрдамида маркетплейс тизимига кириб, ўз товар ва хизматлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштириши ҳамда тизимнинг имкониятларидан эркин фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Маркетплейс тизимида тадбиркорлик субъектлари ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари билан танишганлиги ҳамда ушбу шартларга рози эканлиги тўғрисида электрон шаклдаги оммавий офертани имзолаш орқали иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларидан ўз товар ва хизматларини маркетплейс тизимига жойлаштирганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилгандан сўнг ўн беш иш куни мобайнида маркетплейс тизимида қарз олувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома белгиланган муддатларда имзоланмаган тақдирда, Ягона электрон платформа орқали кредит шартномаси ва тавсиянома автоматик тарзда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини кафолатлаш мақсадида шартнома белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар шартнома қийматининг 3 фоизи миқдоридаги закалат суммаси тизим томонидан банд қилиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан қарз олувчига маркетплейс тизимида танлаган товар(лар) шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилиши, хизматлар эса йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Маҳсулот етказиб бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Маҳсулот етказиб берилган ёки хизматлар кўрсатилгандан сўнг уларни топшириш-қабул қилиш мақсадида маҳсулот етказиб берувчи томонидан тизимнинг ўзида электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирилади. Қарз олувчи маҳсулот ва хизматларни қабул қилиб олиб, қониқиш ҳосил қилганидан сўнг электрон ҳисоб-фактурани имзолайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ҳисоб-фактура имзоланганлиги тўғрисида ҳоким ёрдамчисига Ягона электрон платформа орқали хабар берилади. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида жойига чиққан ҳолда, товарлар ҳақиқатдан етказиб берилганлиги ёки берилмаганлиги (хизматлар кўрсатилганлиги ёки кўрсатилмаганлиги) тўғрисида фотоҳисобот шаклида электрон далолатнома тузади. Бунда ҳоким ёрдамчиси қарз олувчининг шахсини тасдиқлаш учун биометрик идентификациялашдан фойдаланади (Touch ID ва Face ID).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Тижорат банкларига тўлиқ имзоланган электрон ҳисоб-фактура ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан тасдиқланган электрон далолатнома ушбу маҳсулотлар (хизматлар) учун тўловни амалга оширишга асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Етказиб берилган маҳсулот ва хизматлар учун тўловлар банк томонидан бир банк иш кунида маҳсулот етказиб берувчига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Шундан сўнг маҳсулот етказиб берувчининг закалат суммасидан маркетплейс тизимининг хизмати учун белгиланган тўлов оммавий офертага асосан шартнома суммасининг 0,1 фоизидан ошмаган, лекин БҲМнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда автоматик тарзда ундирилади ва закалат суммасининг қолдиқ қисми маҳсулот етказиб берувчига қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳсулот етказиб берилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги тўғрисида электрон далолатнома расмийлаштирилганда, қарз олувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилиши ёки шартнома бекор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан мавжуд камчиликлар бартараф этилган ҳолда маҳсулот етказиб берилиб, шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда, ҳоким ёрдамчиси уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда такроран ўрганиш ўтказади ва фотоҳисобот шаклида қайтадан электрон далолатнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такрорий ўрганишларда маҳсулот етказиб берувчи томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги аниқланган тақдирда, қарз олувчи маркетплейс тизимидан бошқа маҳсулот етказиб берувчини танлаб, шартнома тузиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан етказиб берилган маҳсулот (хизмат) сифати таъминланганлиги ва белгиланган талабларга риоя этилганлиги фуқаролар томонидан баҳоланади ва ушбу баҳолаш натижалари жамоатчилик учун эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Маҳсулот етказиб берувчиларни маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Туман (шаҳар) марказлари қуйидаги ҳолларда маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади ва Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи ва қарз олувчи ўзаро келишган ҳолда кредит маблағини нақдлаштириш орқали мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи томонидан 3 ва ундан ортиқ шартнома бўйича маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги аниқланган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи кредитни ажратиш ва (ёки) маҳсулотларни танлаш (етказиб бериш) жараёнида қарз олувчилар томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-таомилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида қарз олувчининг, тижорат банкларининг ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Туман (шаҳар) марказларининг маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг автоматик равишда маркетплейс тизимидан четлатилади ҳамда Ноҳалол таъминотчилар реестри маркетплейс тизимида жамоатчилик учун эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритилган таъминотчининг бир йил давомида маркетплейс тизимида иштирок этиши мумкин эмас, ушбу муддат тугаганидан кейин таъминотчи Ноҳалол таъминотчилар реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъминотчи туман (шаҳар) марказларининг маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) марказларининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ҳудудий ва туман (шаҳар) марказларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда фаолият юритаётган маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни шакллантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари талабларини тўлиқ қондириш имкониятларини ўрганиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда туман (шаҳар)даги мавжуд талабдан келиб чиқиб янги маҳсулот етказиб берувчи корхоналарни жалб қилиш ва мавжуд корхоналар қувватларини ошириш бўйича тегишли чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчи томонидан етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар нархларининг ҳудуддаги ички бозорга мутаносиб бўлишини таъминлаш ҳамда нархлар сунъий оширилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати кафолатланишини ҳамда ўз вақтида етказиб берилишини (кўрсатилишини) назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарлари ва тижорат банклари билан биргаликда тегишли чоралар кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг мақсадсиз ишлатилиши аниқланган тақдирда, бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда тижорат банкига хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвачилик йўналишларидаги аризалар бўйича хулосалар четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) наслли чорва молларини етказиб берувчининг мавжуд чорва моллари сонига мутаносиб тарзда тақдим этилишини ҳамда чорва молларининг соғломлиги тўғрисида ветеринария паспорти бўлишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Маҳсулот етказиб берувчининг мажбуриятлари ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан мониторинг туман (шаҳар) оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан амалга оширилади. Мониторинг натижаларига кўра маҳсулот етказиб берувчининг маркетплейс тизимидаги ўз хизматларини таклиф этиш имконияти даврий равишда ўрганиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Туман (шаҳар) марказлари ҳар ой якуни билан ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсияномалар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ва ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳудуднинг ихтисослашуви, драйвер йўналиши ва доимий иш ўринлари яратилишига эътибор қаратилган ҳолда берилганлигини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан маркетплейс тизимидаги савдо майдони орқали маълум бир давр мобайнида катта миқдорда товар айланмасини амалга оширган корхоналарда ҳақиқатда товарларнинг мавжудлиги доимий таҳлил қилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳар ойда ушбу корхоналар бўйича Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Тижорат банклари дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши мониторингини ўтказишда улардан бошқа мақсадда фойдаланилган ҳолатларни аниқлаган тақдирда, белгиланган тартибда кредитларни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига асосан белгиланган дастур координаторлари маркетплейс тизимида иштирок этадиган маҳсулот етказиб берувчиларга қўйиладиган талабларни белгилаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ваколатига эга ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/373/0612-сон; 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)