Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти масалалари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда)
[Кўчирма]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо металлардан самарали фойдаланиш, жаҳон бозорида рақобатлашадиган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг экспорт имкониятини ошириш, қимматбаҳо металлар, тошлар ва кристалларни қайта ишлаш юзасидан унинг илмий-ишлаб чиқариш имкониятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 487-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 208-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда)
заргарлик буюмлари бозорини ўрганиш юзасидан маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
рақобатбардошли заргарлик буюмлари ва тошлар ишлаб чиқариш, олмосларга ишлов бериш, кристаллар етиштириш;
заргарлик ва олтин қазиб олиш саноати учун стандарт ҳамда эталон намуналар тайёрлаш;
заргарлик саноатида ягона илмий-техника сиёсатини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда кристаллар синтези ва диагностикаси технологияларини ривожлантириш, асбоблар ва қурилмалар яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси бир ой муддатда Бирлашма уставини ишлаб чиқсин ва уни белгиланган тартибда тасдиқласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда)
5. Мусодара қилинган ва давлат фойдасига топширилган заргарлик буюмларидан, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар парчаларидан самарали фойдаланиш мақсадида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан экспертизадан ўтган заргарлик буюмларининг, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар парчаларининг таъмирлаш ёки янги заргарлик буюмлари тайёрлаш учун белгиланган тартибда «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига топширилишига;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига:
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда)
кўрсатиб ўтилган заргарлик буюмларини, маблағларни кейинчалик ҳукуматнинг тегишли қарорларида назарда тутилган тартибда ўтказиш шарти билан, ташқи ва ички бозорларда сотишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бадиий жиҳатдан юксак бўлган ноёб заргарлик буюмларини таъмирлаш, тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки музейига топширишга рухсат этилсин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
6. «Ўзолмосолтин» уюшмаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бурчмулладаги «Олмос» заводини, унинг «Сузана», «Бинокор» шуъба корхоналари билан бирга, 1997 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига балансдан балансга берсин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда)
икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Уюшма фаолиятининг асосий йўналишларига, унинг тузилмасига аниқлик ва Уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Монокристаллар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 6 майдаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 24 декабрь,
566-сон