Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 23 июндаги КҚ-97-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ёшлар парламентида қуйидаги комиссиялар фаолият олиб боради:
Илм-фан, маданият ва китобхонлик масалалари комиссияси;
Туризм, спорт, соғлом турмуш ва ижтимоий масалалар комиссияси;
Компьютер технологиялари ва инновация масалалари комиссияси;
Ёшлар ҳуқуқлари ва қонунчилик масалалари комиссияси;
Ёшлар бандлиги, аграр ва тадбиркорлик масалалари комиссияси;
Гендер тенглик масалалари комиссияси».
2) 11-банддаги ҳамда 33-банддаги «Ёшлар иттифоқи» деган сўзлар «Ёшлар ишлари агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари иловадаги рўйхатга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 5 май,
КҚ-346-IV-сон