1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янги босқичга кўтариш мақсадида, шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш учун туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия ажратилган ташкилотларни туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мониторинг қилиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2022 йил 1 июлдан бошлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида ижтимоий буюртма бериш, бу борада танлов ўтказиш ва унинг шартларига риоя этиш ишлари амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ижтимоий буюртмалар қуйидаги тадбирларни амалга оширишга қаратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблардан ва бундай шахсларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолият юритувчи давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квота белгиланган энг кам сондан ортиқ ўринга ишга қабул қилган ҳамда иш ўринларини мослаштирган иш берувчиларнинг мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш, улар учун ижтимоий таъминот тўғрисида ахборот ва маслаҳат бериш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2022 йилда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш миллий дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 20 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органлари) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Субсидия бериш тартиби ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. Мурожаатда ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахснинг фамиляси, исми, отасининг исми, ногиронлик гуруҳи, иш берувчининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга ногиронлиги бўлган шахснинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳаллий меҳнат органи иш берувчи томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Бунда ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) рўйхатдан ўтказилганлиги ва ушбу шахс «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида рўйхатда турганлиги субсидия бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иш берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган, барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилганлиги тасдиқланган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи иш берувчига ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганлиги учун субсидия бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради. Буйруқда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тўлиқ тақдим этилмаган ёки ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ЯММТда рўйхатдан ўтказилмаганлиги ёхуд «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида рўйхатда турмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этади ва мурожаатчига рад этишнинг сабаблари асосланган хабарномани юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иш берувчи маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги буйруғидан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан иш берувчига ногиронлиги бўлган ҳар бир шахсни ишга қабул қилганлиги учун 6 ой давомида ишланган ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «ЯММТ» ИДАКда ногиронлиги бўлган шахс ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси амалда эканлиги тўғрисидаги маълумотга асосан ҳар бир ой учун кейинги ойда белгиланган субсидия суммаси тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар «ЯММТ» ИДАКдан ногиронлиги бўлган шахс ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида маълумот олинса, ушбу маълумот олинган вақтдан бошлаб иш берувчига субсидия тўлаб бериш тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Субсидия ажратилган ташкилотларни мониторинг қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маҳаллий меҳнат органи ходимлари, шу жумладан, Давлат меҳнат инспекцияси мансабдор шахслари жойига чиққан ҳолда, ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлигини мониторинг қилиш ва улар билан суҳбатлашиб, иш ўринларидаги шароитлар билан танишишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маҳаллий меҳнат органи ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойида сабабсиз бўлмаганлиги ёки сабабсиз ишга мунтазам равишда келмаётганлиги ёхуд субсидияни ёлғон маълумотлар асосида олганлиги аниқланса, субсидия бериш тўхтатилади ва тўланган маблағларни белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган иш берувчилар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия ажратиш СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Иш берувчи
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия олиш мақсадида Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (кейинги ўринларда — АБКМ) зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
Ихтиёрий
2-босқич
АБКМ
Мурожаатни ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
3 иш кунида
3-босқич
АБКМ
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидияни иш берувчининг ҳисобварағига тўлаб беради.
Ҳар ой учун кейинги ойда
(6 ой давомида)
4-босқич
АБКМ
Ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил давомида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нафар
Т/р
Ҳудуд номи
2022 йилда бандлигига кўмаклашиладиган имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар сони
шундан, қуйидагилар ҳисобига:
ташкилотлардаги мавжуд бўш ҳамда захираланган иш ўринларига ишга жойлашишга кўмаклашиш
касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш орқали ишга жойлашишга кўмаклашиш
Республика бўйича
12146
3759
2993
3010
2384
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
671
195
171
164
141
2.
Андижон вилояти
1692
512
428
411
341
3.
Бухоро вилояти
1080
349
345
127
259
4.
Жиззах вилояти
813
154
150
398
111
5.
Қашқадарё вилояти
1062
306
310
191
255
6.
Навоий вилояти
587
168
141
166
112
7.
Наманган вилояти
832
259
163
285
125
8.
Самарқанд вилояти
866
321
176
213
156
9.
Сирдарё вилояти
210
75
43
45
47
10.
Сурхондарё вилояти
1257
316
345
342
254
11.
Тошкент вилояти
789
268
168
213
140
12.
Фарғона вилояти
967
382
225
175
185
13.
Хоразм вилояти
682
196
181
161
144
14.
Тошкент шаҳри
638
258
147
119
114
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 41-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда жамоатчилик кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2 ва 3-боблар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 23-банддаги, 25-банднинг биринчи хатбошидаги ва 1-илованинг «Тадбирлар» устунидаги «жамоатчилик кенгашига» сўзлари «тегишли давлат бошқаруви органига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«35. Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг тенг ярми жамоатчилик кенгаши таркибидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим».