Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 28 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) 38-моддасидаги «шунингдек Марказий банк тасарруфидаги ташкилотларнинг» деган сўзлар «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг, шунингдек Марказий банк тасарруфидаги ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда; № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда) 70-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Унитар корхона раҳбари, шунингдек агар бу корхонанинг уставида назарда тутилган бўлса, кузатув кенгаши унинг бошқарув органидир. Унитар корхонанинг раҳбари ва кузатув кенгаши мулкдор томонидан ёки мулкдор вакил қилган орган томонидан тайинланади ҳамда уларга ҳисоб беради».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 13-модданинг:
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 22-модда чиқариб ташлансин;
3) 42-модданинг:
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
тўртинчи — тўққизинчи қисмлари тегишинча учинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
4) 44-модданинг:
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
5) 60-модданинг:
тўққизинчи қисми чиқариб ташлансин;
ўнинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;
6) 62-модда:
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби»;
учинчи қисмидаги «ва давлат вакилига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисмидаги «ва давлат вакилига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 64-модда биринчи қисмининг:
бешинчи хатбошисидаги «ва давлат вакилига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошисидаги «ва давлат вакилига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 67-модда:
номидаги «ва давлат вакилининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
9) 76-модданинг:
биринчи қисмидаги «бир йил» деган сўзлар «уч йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи қисми чиқариб ташлансин;
10) 78-модданинг:
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн биринчи қисмлари тегишинча бешинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
11) 79-модданинг саккизинчи қисмидаги «бир йил» деган сўзлар «уч йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 89-модданинг бешинчи қисмидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;
13) 107-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун жамият уставида жамиятнинг тафтиш комиссиясини тузиш (тафтишчисини сайлаш) назарда тутилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Тафтиш комиссияси (тафтишчи) акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади»;
иккинчи — тўққизинчи қисмлари тегишинча учинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 4-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
1) 33-модданинг биринчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 39-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни ва қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларидаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 146-модда) 36-моддасининг биринчи қисмидаги «10 фоиз» деган сўзлар «беш фоиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 март,
ЎРҚ-760-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)