Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Пиллачилик соҳасини янада ривожлантиришни таъминлаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва пилла етиштиришни кўпайтириш, пилла етиштиришдан пиллакорларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002—2010 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича махсус ажратилган ер майдонларида тут дарахтлари экиш ва пилла етиштириш бўйича топшириқ иловага* мувофиқ белгилансин.
*Илова берилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгиланган топшириқларни бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, мавжуд тут дарахтлари сақланишини, янги тутзорлар барпо этилишини ҳамда пиллачиликда қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликлари ташкил этилишини таъминласинлар.
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида пилла етиштирувчи корхоналарга (уларнинг розилиги билан) аванс ҳисобига пилла етиштириш учун зарур моддий-техника ресурслари ва бошқа маҳсулотлар, кейинчалик улар қийматини тайёрланадиган пилла учун тўлов суммасига ўтказган ҳолда, бериш ҳуқуқига эгадир;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига 2002 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига пилла етиштирувчилар билан аванс тўлови ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж миқдорида, шу жумладан март-апрель ойларида ҳисоблаб чиқилган сумманинг 50—70 фоизи миқдорида, кредитларни йил давомида қайтариш шарти билан, мақсадли кредит ресурслари ажратиш тавсия этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбек ипаги» уюшмасига «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидан фойдаланган ҳолда, истисно тариқасида, 2002 йилда 150 минг қути ва 2003 йилда — 160 минг қути ипак қурти уруғини импортдан келтиришга рухсат берилсин, бунда ипак қурти уруғи учун хорижий етказиб берувчига ипак ип билан ҳақ тўланиши, «Ўзбек ипаги» уюшмаси улар бўйича божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлардан ташқари) ва қайта ишлаш қийматидан валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиниши назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга тут дарахтлари зараркунандаси «тут парвонаси»га қарши кураш воситаларини ажратишни назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада пиллачилик соҳасини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 апрелдаги 144-сон қарорининг 12-банди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 апрель,
118-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 33-сон, 370-модда; 37-сон, 411-модда; 2007 й., 1-2-сон, 13-модда; 2017 й., 21-сон, 399-модда)