24.03.2022 йилдаги 129-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.2022 йилдаги 129-сон
Kuchga kirish sanasi
24.03.2022
Ҳужжат 01.01.2023 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция юридик шахс мақомига эга бўлади, унинг ҳудудий бошқармалари эса юридик шахс мақомисиз ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг бошқарув ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ходимларига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча назорат қилувчи органлар томонидан бюджет ташкилотларида ўтказиладиган текширувлар «Давлат аудити» дастурида рўйхатга олинади ҳамда текширувларнинг натижаларига доир барча турдаги ҳужжатларни (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) ушбу дастурга жойлаштириш мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга оширишни автоматлаштириш мақсадида қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ходимларнинг банк пластик карталарига ўтказиш учун ходимлар рўйхати (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) Молия вазирлигининг ахборот тизимидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими орқали тегишли тижорат банкининг ахборот тизимига фақат автоматлаштирилган тарзда электрон шаклда юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда УзАСБО дастурий мажмуасида ҳисоблаш Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш бўйича ягона электрон дастурий тизимда (ERP) шакллантирилган маълумотлар асосида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблашда Халқ таълими вазирлигининг тажрибаси жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бухгалтерларига (иқтисодчиларига) бюджет ташкилотларининг штат жадвалларидаги ходимлар, тарбияланувчилар ва даволанувчиларнинг сонини амалдаги ҳолат билан солиштириш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида, 1 сентябрдан бошлаб эса республиканинг қолган барча ҳудудларида:
(5-банд «а» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ДХШ ташкилотлари) ходимларининг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш (ўз ходимларини сақлаш учун давлат бюджетидан субсидия олмайдиган давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали ҳисобга олинади ҳамда мобил илова ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Болалар боғчаси» ахборот тизими) ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — НМТТБАТ) ҳисоби юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДХШ ташкилотларининг давлат хусусий-шериклик бўйича битимлари НМТТБАТда электрон шаклда тузилади ва томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДХШ ташкилотларига, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидиялар ва компенсациялар ҳажми «Болалар боғчаси» ахборот тизими, НМТТБАТ, «Mehnat.uz», «Soliq.uz», «УзАСБО» ҳамда электр энергияси ва табиий газ таъминоти ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ДХШ ташкилотларида субсидияларни бериш жараёнини рақамлаштиришда ушбу ташкилотларда фойдаланиладиган жиҳозларни харид қилиш, алоқа хизматлари ва НМТТБАТдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ДХШ ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ДХШ ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари фақат шахсни биометрик идентификация қилиш технологиялари орқали йиғилган электрон маълумотлар асосида НМТТБАТда ҳисобланади ва 2022 йил 1 октябрдан бошлаб шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, 2022 йил якунига қадар субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланиши Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгандан сўнг амалга оширилади.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мазкур банднинг «а», «б», «в» кичик бандларда белгиланган талабларни бажармаган ДХШ ташкилотлари ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар ажратилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) «Болалар боғчаси» ахборот тизими ва НМТТБАТни давлат ҳамда ДХШ ташкилотларида жорий этиш натижасида иқтисод қилинадиган маблағлар ушбу ахборот тизимларини такомиллаштириш ва ҳудудларда жорий этишга ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг бошқа вазифаларини бажаришга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича расмийлаштириладиган молиявий ва бухгалтерия ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи ушбу ташкилотларнинг директорларига берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 12 — 50 нафар болага тарбия берилиши учун субсидиялар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ёлланган тарбиячи ва ёрдамчи хизматчиларга тегишли тоифа бўйича 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади ҳамда биринчи гуруҳ 25 нафар тарбияланувчилардан иборат бўлганда, қўшимча камида 12 нафар тарбияланувчилар рўйхати НМТТБАТга киритилгандан сўнг иккинчи гуруҳ автоматик равишда шакллантирилиб, белгиланган штат бирликлари ажратилишига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2022 йил 1 майга қадар мазкур қарорнинг 5-бандидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ва механизмларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджет сўровлари, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ҳамда уларни тўлиқ электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади, бундан давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағларни чегириш ҳар бир чорак якуни бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойининг 25 санасига қадар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан амалга оширилади ҳамда устувор равишда иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида фойдаланилмай қолган қисмини аниқлаш ва ундан фойдаланишни назарда тутувчи тартибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси бюджет ташкилотларидаги штатлар сони, яратилган иш ўринлари, тузилган ва бекор қилинган меҳнат шартномалари, ходимларнинг олий ва олий таълимдан кейинги таълими ҳамда уларнинг тоифа ва малакаси, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилган ҳолда Молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Электрон назоратчи-тафтишчи» дастурий мажмуасига интеграция қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Инспекцияни зарур бино билан ва унинг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари биноларида жойлашишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари фойдаланаётган товар-моддий бойликлари хатловдан ўтказилиб, Инспекция балансига олинишини таъминласин, шу жумладан ҳудудий бошқармаларининг хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш меъёрлари сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 24 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 129-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси марказий аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Инспекция бошлиғи

Ёрдамчи

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари — бюджет қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи

Инспекция бошлиғи ўринбосари — Давлат харидлари, субсидиялар ва давлат қарзлари мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи

Инспекция бошлиғи ўринбосари — Қурилиш соҳасида молиявий назоратни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи

Комплаенс назорати бошқармаси

10

Молиявий назоратни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими

4

Бюджет қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими

14

Давлат қарзлари ҳисобидан лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими

4

Қурилиш соҳасида масофавий назорат ва хавф-хатарлар таҳлили бўлими

3

Молиявий назоратни услубий таъминлаш шуъбаси

2

Бюджет ташкилотларининг иш ҳақи тўловлари устидан назоратни амалга ошириш бўлими

7

Давлат харидлари қонунийлигини назорат қилиш бўлими


4

Қурилишда мониторинг ва назоратни амалга ошириш бўлими


6

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шуъбаси

2

Масофавий назоратни амалга ошириш ва хавф-хатарларни баҳолаш бўлими


5

Субсидияларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш бўлими


4

Назорат ўлчови ўтказувчи мутахассисларни жалб қилиш бўйича танловларни амалга ошириш шуъбаси

2

Юридик бюро

2

 

Кадрлар билан ишлаш шуъбаси

2

Ахборот технологиялари ва маълумотлар базасини шакллантириш шуъбаси

2

Жамғармалар маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш бўлими

5

Ҳудудий бошқармалар


438

Бухгалтерия хизмати

2

 

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат молиявий назорати инспекцияси марказий аппарати бошқарув ходимларининг умумий штат сони 85 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 129-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари — Бюджет қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими бошлиғи

Бошқарма бошлиғи ўринбосари — Давлат харидлари, субсидиялар ва давлат қарзлари мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими бошлиғи

Молиявий назоратни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш шуъбаси

2

Бюджет қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими

3 — 15

Давлат қарзлари ҳисобидан лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш шуъбаси

2

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектор

1

Бюджет ташкилотларининг иш ҳақи тўловлари устидан назоратни амалга ошириш бўлими

2-3

Давлат харидлари қонунийлигини назорат қилиш шуъбаси


2

Ахборот технологиялари ва маълумотлар базасини шакллантириш бўйича бош мутахассис

1

Масофавий назоратни амалга ошириш ва хавф-хатарларни баҳолаш бўлими

2-3

Субсидияларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш шуъбаси


2

Жамғармалар маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш бўлими

2-3

Қурилиш соҳасида назоратни амалга ошириш шуъбаси


2

 

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 24 — 39 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармаларининг умумий сони 438 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 129-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базаларидан фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

3.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги

9.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

11.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

12.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

13.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

14.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

15.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

16.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

17.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

18.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

19.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

20.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

21.

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

22.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

23.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

24.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

25.

«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларга ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 09/22/129/0230-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)