1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ «Автомобиль тарихи» маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган сана, босиб ўтган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали аниқлаш давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2022 йил 1 майдан эътиборан «Автомобиль тарихи» маълумотларини шартномавий асосда Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» ўз ичига оладиган маълумотлар таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиш, шунингдек, сўровномани тўлдириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим миқдори ҳамда йиғим суммасини тақсимлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишда Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органнинг маълумотлар сир сақланишини таъминлаш бўйича мажбуриятлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Автомобиль тарихи» маълумотларини олиш имкониятини назарда тутувчи «Автомобиль тарихи» дастурини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП, Давлат хизматлари марказлари, шунингдек, веб-сайтлар ва мобиль иловалар орқали автоматик тарзда реал вақт режимида кўрсатилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланиши имкониятини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда масъул вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматини кўрсатиш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотлар 2022 йил 1 майга қадар рақамлаштирилишини ҳамда «Автомобиль тарихи» дастурида акс эттириб бориш учун ахборот тизимларининг тўлиқ интеграция қилинишини, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан — автотранспорт воситалари агрегат маълумотлари (давлат рақами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми (модели), ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, тўла (юксиз) вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса), рўйхатга олинган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳамда «Автомобиль тарихи» маълумотларига оид бошқа маълумотлар (давлат органлари томонидан бевосита Ички ишлар вазирлигига тақдим этиб бориладиган маълумотлар билан бирга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан — фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги, шунингдек, автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан — автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан — йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда барча суғурта ташкилотларига юборилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан — автотранспорт воситасида йўловчи ташиш учун лицензия варақаси берилганлиги (берилмаганлиги) тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гаров реестри» ДУК томонидан — автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан — транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига тақдим этиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 1 майдан бошлаб автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритишни йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича мурожаат бўйича сўровлар веб-сайтлар ҳамда уларнинг иловалари орқали паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотларини киритмаган ҳолда йўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда хизмат кўрсатиш учун тўловлар қатъий равишда ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий веб-сайтлар вакилларининг (тадбиркорлик субъектларининг) мурожаатлари асосида «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати веб-сайтлар (уларга иловалар, онлайн эълонлар ёки савдо платформалари) орқали кўрсатилишини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 106-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) мазкур Регламентнинг 3-бандида назарда тутилган «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП), шунингдек, веб-сайтлар, уларнинг иловалари орқали Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Автомобиль тарихи» маълумотлари автотранспорт воситасига доир қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари (давлат рақами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми (модели), ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, тўла (юксиз) вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босиб ўтган масофаси (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя, мерос, олди-сотди шартномаси ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда «Автомобиль тарихи» маълумотларига қўшимча маълумотлар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган исталган «Автомобиль тарихи» маълумотларини олишга йўл қўйилади, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи, мудофаа ва давлат хавфсизлик хизмати соҳасидаги, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказлар ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ариза берувчига давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаатлар веб-сайтлар ёки бошқа онлайн платформалар орқали йўлланганда мазкур Регламентнинг 8-бандига мувофиқ сўровномани тўлдириш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат хизмати Марказ орқали кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Марказ орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Марказга келиб, веб-сайтлар ёки бошқа онлайн платформалар орқали мурожаат этганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Автомобиль тарихи» маълумотлари автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси серияси ва рақами асосида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ариза берувчи Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотномани автоматик равишда расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходими «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотнома тушганидан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Марказ ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотномани электрон шаклда беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (автотранспорт воситаси мулкдори томонидан ўз «Автомобиль тарихи»ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотнома ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Марказ ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармалари ва Марказлар Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.
2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.
1. Маълумотномани расмийлаш-тириш учун ваколатли органга юборади.
2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштириш уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали электрон равишда юборади.
Реал вақт режимида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Маълумотнома тушганидан сўнг уни ариза берувчига электрон ёки қоғоз кўринишида тақдим этади.
1. Реал вақт режимида
2. Ариза берувчининг сўровига асосан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_________________ (сана)
____________________
(рақам)
Автомобиль тарихи» маълумотларини олиш учун СЎРОВНОМА*