21.02.2022 йилдаги ПҚ-138-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.02.2022 йилдаги ПҚ-138-сон
Kuchga kirish sanasi
22.02.2022
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
Бошқарма ва бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони билан ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Бош прокуратура ва ҳудудий прокуратураларга юклатилган вазифаларнинг ижро этиб борилишини ташкиллаштирсин.
Кадастр агентлиги икки ой муддатда Ер кодексининг 84-моддасида назарда тутилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний фойдаланиш бўйича хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
9. Ер кодексининг 831-моддасида ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.