18.02.2022 йилдаги ПҚ-136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.02.2022 йилдаги ПҚ-136-сон
Kuchga kirish sanasi
19.02.2022
Ҳужжат 19.02.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-75-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 76 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Спортни ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 594 нафар этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Спортни ривожлантириш вазирига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортни ривожлантириш вазири ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати, шунингдек, тизим ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг спорт соҳасига масъул ходимлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур банддаги талаблардан келиб чиқиб Ҳукумат аппаратининг штат жадвалига ҳамда тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига спорт соҳасидан келиб тушган маблағлар Жамғармага тўлиқ ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти Давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассиси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизим ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг мол-мулкини (бундан кўчмас мулк мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Спортни ривожлантириш вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган Давлат бюджети маблағларининг, шунингдек, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Спортни ривожлантириш вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларининг 3 фоизи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар бундан мустасно) Жамғармага йўналтирилади. Бунда, ушбу маблағларнинг бир қисми тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини мақсадли молиялаштириш учун Савдо-саноат палатасига йўналтирилади ва унинг миқдори Савдо-саноат палатаси Президиуми томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм ва спорт вазирлигининг мол-мулки, шу жумладан автотранспорт воситаларини Спортни ривожлантириш вазирлигига ўтказишда қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм ва спорт вазирлигининг марказий аппарати ходимларини Спортни ривожлантириш вазирлигига ишга қабул қилиш спортни ривожлантириш вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни, танлов натижаларини инобатга олган ҳолда, мустақил амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ва амалдаги тартибга асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда вазирлик тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Спортни ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Давлат бюджетининг 2022 йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Спортни ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Спортни ривожлантириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда вазирликнинг ҳудудий, таркибий ва қуйи бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар), уларнинг тузилмалари, шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари қайта тасдиқланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 18 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-136-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарорига
1-ИЛОВА

Спортни ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Спортни ривожлантириш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари

Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари

«Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали

Туманлар (шаҳарлар) спортни ривожлантириш бўлимлари

Спорт-таълим муассасалари

«Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи

«Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси» ДУК

Спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазир

Хорижий маслаҳатчилар

Ёрдамчи

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир маслаҳатчиси

Матбуот хизмати

2

Оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси

5

Олимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси

5

Молия-иқтисодиёт бошқармаси

7

Вазир маслаҳатчиси

(маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича)

Йиғма ахборот-таҳлил ва ижро интизоми бошқармаси

5

Спорт маркетингини ривожлантириш бошқармаси

4

Миллий (этно) ва ноолимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси

4

Жамоавий спорт турларини ривожлантириш бўлими

2

Комплаенс назорат ва ички аудит бўлими

2

Спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва инвестиция дастурларини шакллантириш бошқармаси

5

Халқаро алоқалар ва грантларни жалб этиш бўлими

3

Спорт нормативларини ўтказиш бўлими

3

Қишки ва экстремал спорт турларини ривожлантириш бўлими

2

Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими

3

Спорт-таълим ва илмий муассасалар билан ишлаш бошқармаси

6

Паралимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси

4

Рақамлаштириш бўлими

3

Юридик бўлим

2

Девонхона

1

Биринчи бўлим

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 76 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2022 й., 07/22/136/0149-сон, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 04.11.2022 й., 07/22/414/0996-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)