19.01.2022 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.01.2022 йилдаги 34-сон
Kuchga kirish sanasi
20.01.2022
Ҳужжат 20.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳани ривожлантириш учун тизимли ишларни ташкил этиш, улғайиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Халқ таълими вазирлигига Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) бир марталик 15,0 млрд сўм миқдоридаги молиявий кўмак маблағларини ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Агентликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Давлат бюджети параметрларида Жамғарма маблағларини шакллантириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Жамғармага Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунё бўйича самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларни мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларда чоп этиладиган замонавий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни, халқаро тестлар ва уларни жорий қилиш учун тегишли рухсатнома ва лицензиялар, хорижий тилларни ўргатишга қаратилган контентларни муаллифлик ҳуқуқларини харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий таъминот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, тилнинг асосий кўникмаларини шакллантириш учун видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильмлар ва бошқа ўргатувчи контент яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик балансидаги бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан мебель, алоқа, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили туман (шаҳар)даги мактабларни хорижий тилларни ўқитиш учун зарур бўлган адабиётлар, асбоб-ускуналар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетлардан 1 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда ажратиладиган маблағларнинг ҳисоби ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг Ғазначиликдаги алоҳида очилган махсус ҳисобварақларида юритилиши ҳамда ушбу маблағлар Агентлик билан келишилган манзилли дастурлар асосида сарфланиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу маблағларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетларида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг 15 февралига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил учун жорий йил маҳаллий бюджет параметрлари ҳамда йил давомида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан жорий йилнинг 15 июлига қадар ажратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда узлуксиз таълим тизимида чет тилини ўқитишнинг ўқув-методик мажмуаларини ўқувчиларнинг асосий тил кўникмаларини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) шакллантириш нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 2022 йил 1 мартдан бошлаб чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишларига йўналтирилган ўқув курсларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари учун замонавий тил ўргатиш методикалари асосида ишлаб чиқилган чет тили дарсликларини тўлиқ чоп этиш ва таълим ташкилотларига етказиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги дарсликлардан фойдаланиш методикалари бўйича ўқитувчилар ва методистлар учун малака ошириш курсларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг (фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган) бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика ва Нукус давлат педагогика институтларининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган олий таълим муассасаларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори билан белгиланган Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда — миллий сертификат) ёки халқаро тан олинган сертификатнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга ўқишга кириш синовларида берилган имтиёзлар сақлаб қолинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда икки ой муддатда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун белгиланган мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фанини киритиш юзасидан асосланган таклиф киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш тартиби сақлаб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фаолият юритадиган нодавлат таълим ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал ставкасининг 50 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида фаолиятини амалга оширганида ижара тўловидан озод этиш (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2022 йил 1 майга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси халқаро тан олинган баҳолаш ташкилотлари билан ҳамкорликда педагог кадрнинг малака тоифасини олиш бўйича чет тили фани ўқитувчиларининг малака синовларида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолаш тизимини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда хорижий тилларни билиш ва хорижий тил ўқитувчиларининг малака ва кўникмаларини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларнинг Ягона электрон базасини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устама тўлаш тартибини 2022 йил 1 февралдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида 3 та штат бирлигидан иборат Хорижий тилларни билиш даражаси тўғрисидаги сертификатлар ягона базасини юритиш бўлими ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директорига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин ҳамда ҳар чорак якуни билан мазкур қарор ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.б. С.О. Обидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 19 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2022 й., 09/22/34/0048-сон; 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон; 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)