Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2024 27.11.2021 йилдаги 36-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 27.11.2021 йилдаги 36-сон
Kuchga kirish sanasi
27.11.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги 10-сонли «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тушунтирилсинки, иқтисодий ишларнинг кассация тартибида қайта кўрилиши биринчи ва апелляция инстанцияси судлари ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилиги, улар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилишини ва процессуал қонун талабларига риоя этилишини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 282-моддасига мувофиқ, биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи қуйидагиларга тегишли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъвогар, аризачи, жавобгар, учинчи шахс, уларнинг вакилларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафлар ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқий ворисларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг ҳимоясида даъво аризаси (ариза) берган давлат органлари ва бошқа шахсларга (ИПК 50-моддасининг биринчи қисми);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахсга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прокурорга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, шу жумладан, адвокат суд ҳужжати устидан кассация тартибида шикоят қилишга, башарти бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлгандагина ҳақли (ИПК 63-моддасининг иккинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси томонидан берилган кассация шикоятига ҳуқуқ ўтганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор ўзининг иштирокида кўрилган иш бўйича кассация протести келтиришга, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича эса, тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлганда кассация протести келтиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Судларга тушунтирилсинки, ИПК 50-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа шахслар (масалан, Савдо-саноат палатаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва ҳ.к.) даъво улар томонидан тақдим этилган ҳолдагина суд ҳужжати устидан кассация тартибида шикоят бериши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонунга мувофиқ, кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилади (ИПК 284, 285-моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ИПК 119-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация шикояти (протести) бериш муддати апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади ва мазкур муддат охирги ойининг тегишли санасида тугайди. Бунда апелляция инстанцияси суди қарорининг фақат хулоса қисми эълон қилиниши кассация шикояти (протести) бериш муддатини ҳисоблашга таъсир кўрсатмайди, бироқ муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани ҳал қилишда инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кассация шикояти (протести) почта орқали процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар жўнатилган бўлса, муддат ўтмаган ҳисобланади. Бундай ҳолда кассация шикояти (протести) бериш санаси алоқа хати қабул қилинганлигини тасдиқловчи конвертдаги штамп, буюртма хат қабул қилинганлиги ҳақидаги квитанция ёхуд бошқа ҳужжат бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати кассация инстанцияси суди судьяси томонидан манфаатдор шахс илтимосномаси бўйича, башарти у кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва муддат ўтказиб юборилиши сабаблари узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин (ИПК 285-моддасининг иккинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома кассация шикояти (протести) билан бирга берилади. Ушбу процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома бевосита кассация шикоятида (протестида) кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳаракатларни амалга оширишга объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар узрли сабабларга киритилиши мумкин (масалан, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, эпидемиялар, пандемия, карантин, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахснинг суд ҳужжатидан бехабарлиги).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс вакилининг хизмат сафарида, меҳнат таътилида бўлиши, ҳуқуқшуноснинг бўлмаслиги, вакилнинг ёрдами ёки давлат божини тўлаш учун пул маблағларининг мавжуд эмаслиги юридик шахс томонидан кассация шикояти бериш муддати ўтказилганлигининг узрли сабаблари сифатида кўрилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ҳақида ИПК 285-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган уч ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган илтимосномани қаноатлантириш рад этилади. Агар кассация шикояти (протести) беришнинг бир йиллик муддатини тиклаш рад этилган бўлса, кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш рад этилиши лозим (ИПК 291-моддаси биринчи қисмининг 4-банди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги масала кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилаётганда муҳокама қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддат ўтказиб юборилганлиги муносабати билан кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан ИПК 306-моддасида назарда тутилган тартибда шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ИПК 286-моддасида кассация шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмунига доир талаблар белгиланганлиги сабабли, судья ҳар бир ҳолда кассация шикояти (протести) берган шахс томонидан қонунда кўрсатилган талабларга риоя қилинганлигини текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни инобатга олиш керакки, қонунга кўра, кассация шикояти (протести) ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш ёки топшириш кассация шикояти (протести) берган шахс зиммасига киритилган бўлиб, бу буюртма хат юборилганлиги ҳақидаги квитанция, улар қабул қилинганлиги ҳақидаги тилхат ва бошқалар билан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қонунга кўра (ИПК 288-моддаси), кассация шикоятига қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация шикоятининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассация шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация протести ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш ва апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган кассация шикоятига (протестига) қайтарилган шикоят (протест) ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятига давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли илова қилиниши керак, тўлов электрон тарзда амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган талабларга риоя этмаслик шикоятни ИПК 292-моддаси биринчи қисмининг 2 — 4-бандларига, протестни эса ИПК 292-моддаси биринчи қисми 2-3-бандларига асосан қайтариш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Шикоятни имзолашда факсимиледан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шикоятни қабул қилишда судьяда шикоятни имзолаган шахсда таъсис ҳужжатларига мувофиқ уни имзолаш ҳуқуқи мавжудлиги борасида шубҳа туғилса, судья кассация шикоятини иш юритишга қабул қилади ва аризачига унинг шикоятни имзолашга ваколатини тасдиқловчи далилларни тақдим этишни таклиф қилади. Бундай далил тақдим этилмаганда кассация инстанцияси суди шикоятни ИПК 295-моддасининг биринчи қисмига асосан, кўрмасдан қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кассация шикояти берган шахс томонидан давлат божи тўлашнинг қонун билан белгиланган тартиби ва миқдорларига риоя қилинганлиги ҳақидаги масалани ҳал қилишда судья «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-банди, 9-моддаси ва қайд этилган Қонунга илова «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари»га амал қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги илтимоснома судья томонидан кассация шикоятини қабул қилишда ҳал қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тушунтирилсинки, кассация инстанцияси суди судьяси кассация шикояти (протести) бўйича ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни талаб қилиб олиш ҳақидаги масала судья томонидан кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Келиб тушган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан ўрганиб чиқилади ва у беш кунлик муддатда ИПК 289-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва ишни талаб қилиб олиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш натижалари бўйича чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тушунтирилсинки, давлат органлари ва бошқа шахсларнинг кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш, агар иш уларнинг даъво аризаси асосида қўзғатилган бўлмаса, ИПК 291-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, рад этилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низо юзасидан, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низо юзасидан қабул қилинган суд ҳужжати устидан берилган кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш ҳам шу асослар бўйича рад этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ИПК 291-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунга кўра, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қуйидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш (ИПК 11-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзини ўзи рад қилиш ёки судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби, таржимонни рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари (ИПК 23-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни бошқа иқтисодий судга тегишлилиги бўйича ўтказиш (ИПК 39-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа жавобгарни ишда иштирок этишга жалб этиш ёки жалб этишни рад қилиш (ИПК 44-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПК 45-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этишга учинчи шахсларни жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассисни суд мажлисида иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПК 57-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
далилларни талаб қилиб олиш ва уларни турган жойида кўздан кечириш (ИПК 69, 70-моддалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ашёвий далилларни қайтариш (ИПК 79-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза тайинлаш ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш (ИПК 80-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд топшириғи (ИПК 91-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд топшириғининг ижроси (ИПК 92-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритишни тиклаш (ИПК 106-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
процессуал муддатларни тиклаш (ИПК 123-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
процессуал муддатни узайтириш ёки узайтиришни рад этиш (ИПК 124-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келишув битимини тасдиқлашни рад этиш (ИПК 134-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд буйруғини бекор қилиш (ИПК 147-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш (ИПК 153-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ёхуд қабул қилишни рад этиш (ИПК 157-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бирлаштириш (ИПК 158-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПК 159-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарши даъвони қабул қилиш (ИПК 161-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни суд муҳокамасига тайёрлаш (ИПК 162-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини ҳал этиш (ИПК 169-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд муҳокамасини кейинга қолдириш (ИПК 171-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш (ИПК 267-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш (ИПК 330-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ишини юритишни тиклаш (ИПК 346-моддаси) ҳақидаги ажримлари устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунга кўра, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг ижро варақаси (ИПК 336-моддаси) устидан ҳам кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ва кассация шикоятини (протестини) қайтариш ҳақидаги ажримда тегишлича ИПК 291-моддасининг биринчи қисмида ҳамда 292-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган аниқ асослар кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 291 ва 292-моддаларида назарда тутилмаган асослар бўйича кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган ҳолда, у судга дастлаб тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тушунтирилсинки, кассация шикоятида (протестида) уни имзолаган шахснинг фамилияси кўрсатилиб, исми ёки исми ва отасининг исми кўрсатилмаганлиги шикоятни (протестни) ИПК 292-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтариш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши мумкин. Бунда судлар шуни эътиборга олиши керакки, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборот тизимида тасдиқланган бўлиши лозим, акс ҳолда у имзоланмаган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қонунга кўра (ИПК 2941-моддаси), кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги масала иш кассация инстанцияси судига келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримда суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган бўлса, бу ҳақда кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади ва у ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда видеоконференцалоқа ўтказилишига кўмаклашадиган тегишли судга юборилади (ИПК 166-моддасининг иккинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. ИПК 294-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, судья ишда иштирок этувчи шахслар илтимосномасига кўра, суд ҳужжатлари ижросини иш бўйича кассация инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида судья кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда ёхуд алоҳида ажримда кўрсатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида ёхуд кассация инстанцияси судининг алоҳида ажримида кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда судья (суд) ишда иштирок этувчи шахс илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар ИПК 94-моддасида назарда тутилган даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Шуни назарда тутиш лозимки, қонунда кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш ва кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш учун турлича асослар назарда тутилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам жиддий фарқ қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) ИПК 295-моддасида назарда тутилган асослар бўйича кўрмасдан қолдирилганда, уни кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилингандан сўнг, шикоят (протест) янгидан берилиши мумкин. ИПК 296-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича иш юритиш тугатилганда, айнан бир шахс томонидан ва айнан шу асослар бўйича такроран берилган кассация шикояти (протести) кўрмасдан қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кассация инстанцияси суди томонидан иш ИПК 297-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси судида, жумладан, бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПК 44-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПК 45-моддаси), учинчи шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари), даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш (ИПК 157-моддаси), ишларни битта иш юритишга бирлаштириш (ИПК 158-моддаси), талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПК 159-моддаси), қарши даъво тақдим этиш (ИПК 161-моддаси), шунингдек, қонунда фақат биринчи инстанция суди учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунда кассация инстанцияси суди томонидан ишни кассация тартибида кўриш вақти ва жойи ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилиниши шартлиги белгиланганлиги сабабли, ушбу талабнинг бажарилмаганлиги суд муҳокамаси кейинга қолдирилишига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоят (протест) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг кассация инстанцияси судининг мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. ИПК 298-моддасига мувофиқ, кассация шикояти берган шахс суд ҳужжати чиқарилгунига қадар шикоятдан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор, протестни чақириб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятдан воз кечилганлиги (протест чақириб олинганлиги) муносабати билан шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш масаласи кассация инстанцияси суди томонидан шикоятни (протестни) кўриш учун тайинланган суд мажлисида ҳал қилинади ва бунда шахснинг шикоятдан воз кечиш (протестни чақириб олиш) ваколати текширилиши зарур. ИПК 63-моддаси мазмунига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, агар ишончномада бундай ҳуқуқ махсус кўрсатилмаган бўлса, кассация шикоятидан воз кечишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтирилсинки, кассация шикоятидан воз кечилганда (протест чақириб олинганда) кассация шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилади, бошқа кассация шикояти (протести) мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тушунтирилсинки, ишни кассация тартибида кўришда суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлашга ҳақли бўлмасдан, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва процессуал қонун талабларига риоя қилинганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 296-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар кассация шикоятида (протестида) биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, кассация инстанцияси суди шикоятнинг (протестнинг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади. Бунда янги талаблар деганда, моддий-ҳуқуқий талаблар, шунингдек, биринчи инстанция судида ишни кўришда иштирок этмаган шахсга нисбатан билдирилган талаблар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. ИПК 300-моддасига мувофиқ, кассация шикояти (протести) бўйича иш кассация инстанцияси суди томонидан ишни муҳокамага тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати суд томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Кассация шикоятини (протестини) кўриш муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қонунга кўра, ишни кассация тартибида кўришда қуйидагилар аниқланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва (ёки) процессуал қонун талабларига амал қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмун ва шакл жиҳатидан қонунда кўрсатилган талабларга мувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Кассация инстанцияси суди томонидан иш юритишни тўхтатиб туриш ИПК 9-бобида назарда тутилган асослар ва тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 101-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида белгиланган нормани қўллашда шуни назарда тутиш керакки, агар кўрсатилган ҳолатлар ишни кўришга тўсқинлик қилмаса, кассация тартибида иш юритишни тўхтатиб туриш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тикланганлиги тўғрисида кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради ва иш кўриладиган куни ва вақти тўғрисида ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Кассация шикоятини (протестини) мазмунан кўриш натижалари бўйича кассация инстанцияси суди қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди қарори ишни кўриш тугаши биланоқ дарҳол қабул қилинади. Айрим ҳолларда асослантирилган қарорни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ унинг қарор қисмини суд кассация шикояти (протести) муҳокамаси тамомланган мажлиснинг ўзида эълон қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Кассация инстанцияси суди ўз қарорида кассация шикоятидаги (протестидаги) ҳар бир важни, унинг асосли ёхуд асоссизлиги ҳақидаги хулосани баён этган ҳолда муҳокама қилишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида ишни шикоят (протест) бўйича кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар, шунингдек, суд харажатлари тақсимланиши кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қарори ўқиб эшиттирилганидан сўнг, ишда иштирок этувчи шахсларга қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти, ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи, шунингдек, суд мажлиси баённомаси билан танишиш муддати тушунтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. ИПК 302-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатларини кассация инстанциясида ўзгартириш ёки бекор қилишга қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш деганда, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжатини қўлламаслик ёхуд қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжатини қўллаш ёхуд қонунни ёки бошқа қонунчилик ҳужжати нотўғри талқин қилинганлиги тушунилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу ишнинг нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлса, шунингдек, ИПК 302-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, агар қонун ҳуқуқий муносабатлар вужудга келган пайтда амалда бўлган қонунчилик ҳужжати қўлланилишига йўл қўйса, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан ўз кучини йўқотган қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. ИПК 301-моддасига мувофиқ, кассация инстанцияси суди қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳал қилув қарори, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳал қилув қарори, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ҳужжатларининг баъзиларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кассация инстанцияси суди, агар биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан суд ҳужжатлари қонунга мувофиқ чиқарилган деган хулосага келса, кассация шикоятини (протестини) қаноатлантирмасдан қолдиришга, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни эса, ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. ИПК 301-моддасининг 3-бандини қўллашда шуни инобатга олиш лозимки, ушбу асос бўйича ишни янгидан кўриш учун биринчи ёки апелляция инстанцияси судига юборишга, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган, шунингдек, арз қилинган талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган ҳолда, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция суди томонидан даъво предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризани (ИПК 157-моддаси), шунингдек, қарши даъво аризасини (ИПК 160-моддаси) иш юритишга қабул қилишни асоссиз рад этилиши ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд ҳужжатининг тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган қисми бўйича ундирув тўлиқ ёки қисман бекор қилиниши кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Кассация инстанцияси суди ИПК 107 ва 110-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича, агар шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлувчи ҳолатлар аниқланган бўлса, ҳал қилув қарори, қарорни бутунлай ёки қисман бекор қилишга, аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тугатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Кассация инстанцияси суди ИПК 190 ва 191-моддаларида назарда тутилган ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорни тушунтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор матнида йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатоларни тузатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу масалалар суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи ҳақида хабардор қилган ҳолда кўрилади. Бироқ, мазкур шахсларнинг келмаслиги бу масалаларни ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. ИПК 199 ва 305-моддаларига мувофиқ, апелляция инстанцияси судида кўрилган биринчи инстанция судининг ажрими устидан, агар бу қонунда назарда тутилган ёки ишнинг келгусидаги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган бўлса, кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси судида кўрилган биринчи инстанция судининг ажрими устидан кассация тартибида шикоят (протест) бериш ва уни кўриш, суднинг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) бериш ва кўриш учун назарда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. ИПК 305-моддасининг учинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қонунга кўра, кассация инстанцияси суди судьясининг кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш, кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрими кассация шикоятини берган (протестини келтирган) шахснинг аризаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосарининг ажрими билан бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги кассация инстанцияси судининг ажрими Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосарининг протести бўйича бекор қилиниши ва иш кассация тартибида мазмунан кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш, кассация шикоятини (протестини) қайтариш, кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан кассация шикояти бериш муддати давомида, ушбу муддат тугаган ҳолда эса, ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. ИПК 282-моддасида кўрсатилган шахслар ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест киритиш ҳақидаги ариза кассация шикояти (протести) бериш муддати давомида, ушбу муддат тугаган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилиши мумкин. Ушбу муддатлар ўтгандан сўнг берилган аризалар кўриб чиқилмайди ва ўтказиб юборилган муддатлар тикланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларда беш нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Кассация инстанцияси суди давлат органи ёки бошқа орган, ташкилот, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилиши факти аниқланганда, уларнинг суд процессида иштирокидан қатъий назар, хусусий ажрим чиқаришга ҳақли. Агар суд уларнинг ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, бу ҳақда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий ажрим чиқарилганлиги ҳақида суд мажлисида эълон қилинади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Кассация шикояти иш кассация инстанцияси судида кўрилгандан сўнг келиб тушганда, уни берган шахсга ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест киритиш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Иқтисодий ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиётини ҳар чоракда умумлаштириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 27 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-сон