Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.12.2021 йилдаги ПҚ-36-сон
Kuchga kirish sanasi
09.12.2021
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Жорий версия | Ҳужжат 03.02.2026 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг | Ўзбекистон Республикаси Президентининг |
Қарори | Қарори |
Маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида | Маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида |
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан маданият ва санъат соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғармага ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида: | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан маданият ва санъат соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғармага ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида: |
1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта ташкил қилинсин. | 1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта ташкил қилинсин. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон Фармонига мувофиқ Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўйсунувига ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон Фармонига мувофиқ Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўйсунувига ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин. |
2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин: | 2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин: |
молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; | молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; |
халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш; | халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш; |
маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш; | маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш; |
маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш; | маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш; |
маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш; | маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш; |
хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш; | хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш; |
халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш; | халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш; |
маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш; | маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш; |
халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш; | халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш; |
жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш; | жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш; |
аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; | аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; |
қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш; | қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш; |
ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш; | ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш; |
Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш; | Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш; |
креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ушбу соҳадаги муносабатларни такомиллаштириб бориш чораларини кўриш. | креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ушбу соҳадаги муносабатларни такомиллаштириб бориш чораларини кўриш. |
3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин: | 3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин: |
Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари (шу жумладан баённома қарорларига) асосан ажратиладиган республика бюджети маблағлари; | Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари (шу жумладан баённома қарорларига) асосан ажратиладиган республика бюджети маблағлари; |
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларида жойлаштиришдан олинган даромадлар; | Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларида жойлаштиришдан олинган даромадлар; |
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, грантлари; | юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, грантлари; |
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. | қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. |
31. Қуйидагилар: | 31. Қуйидагилар: |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин; | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин; |
Жамғарма бошқарув ходимларининг чекланган сони 70 нафар этиб белгилансин; | Жамғарма бошқарув ходимларининг чекланган сони 70 нафар этиб белгилансин; |
Жамғарма тасарруфида «Бухоро биенналеси дирекцияси» давлат муассасаси ташкил этилсин. | Жамғарма тасарруфида «Бухоро биенналеси дирекцияси» давлат муассасаси ташкил этилсин. |
4. Жамғарма икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Жамғарма фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин. | 4. Жамғарма икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Жамғарма фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин. |
5. Жамғарма Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин. | 5. Жамғарма Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин. |
51. Қуйидагилар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Жамғармага бепул берилсин: | 51. Қуйидагилар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Жамғармага бепул берилсин: |
Самарқанд шаҳри Маҳмуд Қошғарий кўчаси 85/а-уй манзилида жойлашган «Ипак йўли» арт-резиденцияси биноси, амалдаги молиялаштириш манбалари ҳамда штатлар сони сақланган ҳолда; | Самарқанд шаҳри Маҳмуд Қошғарий кўчаси 85/а-уй манзилида жойлашган «Ипак йўли» арт-резиденцияси биноси, амалдаги молиялаштириш манбалари ҳамда штатлар сони сақланган ҳолда; |
Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси 1-уй манзилида жойлашган «Ипак йўли» санъат галереяси биноси, амалдаги молиялаштириш манбалари ҳамда штатлар сони сақланган ҳолда; | Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси 1-уй манзилида жойлашган «Ипак йўли» санъат галереяси биноси, амалдаги молиялаштириш манбалари ҳамда штатлар сони сақланган ҳолда; |
Тошкент шаҳри Зарқайнар кўчаси 2-уй манзилида жойлашган «Охунгузар» маданий мерос объекти. | Тошкент шаҳри Зарқайнар кўчаси 2-уй манзилида жойлашган «Охунгузар» маданий мерос объекти. |
Белгилаб қўйилсинки, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» арт-резиденцияси, «Ипак йўли» санъат галереяси ва Самарқанд вилояти болалар кутубхонасини сақлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун маблағлар Жамғармага ажратилади. | Белгилаб қўйилсинки, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» арт-резиденцияси, «Ипак йўли» санъат галереяси ва Самарқанд вилояти болалар кутубхонасини сақлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун маблағлар Жамғармага ажратилади. |
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. | 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. |
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин. | 7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ | Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2021 йил 9 декабрь, | 2021 йил 9 декабрь, |
ПҚ-36-сон | ПҚ-36-сон |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сон қарорига 1-ИЛОВА | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сон қарорига 1-ИЛОВА |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги |
НИЗОМ | НИЗОМ |
1-боб. Умумий қоидалар | 1-боб. Умумий қоидалар |
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақоми, вазифалари ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ҳисобдорлик масалалари тартибини белгилайди. | 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақоми, вазифалари ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ҳисобдорлик масалалари тартибини белгилайди. |
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амал оширади. | 2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амал оширади. |
3. Жамғарма давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга, мустақил балансга, ўз мулкига, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига, тижорат банкларида миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади. | 3. Жамғарма давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга, мустақил балансга, ўз мулкига, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига, тижорат банкларида миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади. |
4. Жамғарманинг расмий номи: | 4. Жамғарманинг расмий номи: |
(а) давлат тилида: | (а) давлат тилида: |
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси; | тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси; |
қисқартирилган номи — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси; | қисқартирилган номи — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси; |
(б) рус тилида: | (б) рус тилида: |
тўлиқ номи — Фонд развития культуры и искусства при Администрации Президента Республики Узбекистан; | тўлиқ номи — Фонд развития культуры и искусства при Администрации Президента Республики Узбекистан; |
қисқартирилган номи — Фонд развития культуры и искусства; | қисқартирилган номи — Фонд развития культуры и искусства; |
(в) инглиз тилида: | (в) инглиз тилида: |
тўлиқ номи — Art and Culture Development Foundation under the Administration of the President of the Republic of Uzbekistan; | тўлиқ номи — Art and Culture Development Foundation under the Administration of the President of the Republic of Uzbekistan; |
қисқартирилган номи — Art and Culture Development Foundation. | қисқартирилган номи — Art and Culture Development Foundation. |
5. Жамғарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан мувофиқлаштирилади. | 5. Жамғарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан мувофиқлаштирилади. |
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари | 2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари |
6. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади: | 6. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади: |
(а) молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; | (а) молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; |
(б) халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданият ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш; | (б) халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданият ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш; |
(в) маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш; | (в) маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш; |
(г) маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш; | (г) маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш; |
(д) хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданият муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш; | (д) хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданият муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш; |
(ж) маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш; | (ж) маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш; |
(з) халқаро стандартларга мувофиқ янги маданият муассасаларини қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш; | (з) халқаро стандартларга мувофиқ янги маданият муассасаларини қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш; |
(и) маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш; | (и) маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш; |
(к) халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларнинг биргаликда молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш; | (к) халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларнинг биргаликда молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш; |
(л) жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш; | (л) жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш; |
(м) аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; | (м) аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; |
(н) қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш; | (н) қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш; |
(о) ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш; | (о) ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш; |
(п) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш; | (п) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш; |
(р) креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ушбу соҳадаги муносабатларни такомиллаштириб бориш чораларини кўриш. | (р) креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ушбу соҳадаги муносабатларни такомиллаштириб бориш чораларини кўриш. |
7. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: | 7. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: |
(а) молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида: | (а) молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида: |
(i) маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш; | (i) маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш; |
(ii) миллий ва хорижий маданият ҳамда санъат намояндаларининг ижоди билан танишишга доир тадбирларни ташкил этиш; | (ii) миллий ва хорижий маданият ҳамда санъат намояндаларининг ижоди билан танишишга доир тадбирларни ташкил этиш; |
(iii) маданият ва санъатни ривожлантириш, маданий мерос соҳаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; | (iii) маданият ва санъатни ривожлантириш, маданий мерос соҳаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; |
(iv) маданият ва санъатнинг турли соҳаларини оммалаштириш, шунингдек, маданият арбобларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказиш; | (iv) маданият ва санъатнинг турли соҳаларини оммалаштириш, шунингдек, маданият арбобларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказиш; |
(v) Жамғарманинг ҳар йиллик календарь режасини тузиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига киритиш, бунда лойиҳаларнинг халқаро, давлатлараро ва республика каби даражаларини белгилашни назарда тутиш; | (v) Жамғарманинг ҳар йиллик календарь режасини тузиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига киритиш, бунда лойиҳаларнинг халқаро, давлатлараро ва республика каби даражаларини белгилашни назарда тутиш; |
(vi) маданият ва санъатни ҳамда ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш; | (vi) маданият ва санъатни ҳамда ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш; |
(vii) маданият ва санъатни ҳамда муаллифлик киносини оммалаштириш ва ривожлантириш чораларини кўриш; | (vii) маданият ва санъатни ҳамда муаллифлик киносини оммалаштириш ва ривожлантириш чораларини кўриш; |
(б) халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданият ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш борасида: | (б) халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданият ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш борасида: |
(i) хорижий шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тадбирлар, шу жумладан, уларнинг инвестиция лойиҳаларида, грантларни ажратишдаги иштирокини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъатини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа ёрдамлар кўрсатиш; | (i) хорижий шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тадбирлар, шу жумладан, уларнинг инвестиция лойиҳаларида, грантларни ажратишдаги иштирокини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъатини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа ёрдамлар кўрсатиш; |
(ii) ўзбек маданияти ва санъатини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган халқаро маданий тадбирларнинг республика ва унинг ташқарисида ўтказилишини ташкил қилиш; | (ii) ўзбек маданияти ва санъатини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган халқаро маданий тадбирларнинг республика ва унинг ташқарисида ўтказилишини ташкил қилиш; |
(iii) Ўзбекистон Республикасида меценатликни ривожлантиришга кўмаклашиш; | (iii) Ўзбекистон Республикасида меценатликни ривожлантиришга кўмаклашиш; |
(в) маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш борасида: | (в) маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш борасида: |
(i) маданият ва санъат арбобларини жаҳон маданий ҳамжамиятига кенг жалб этиш, шу жумладан, уларнинг халқаро кўргазмалар, конференциялар, фестиваллар ва шу кабилардаги иштирокини таъминлашга доир тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш; | (i) маданият ва санъат арбобларини жаҳон маданий ҳамжамиятига кенг жалб этиш, шу жумладан, уларнинг халқаро кўргазмалар, конференциялар, фестиваллар ва шу кабилардаги иштирокини таъминлашга доир тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш; |
(ii) Ўзбекистон маданияти ва санъатини жаҳон даражасида кенг тарғиб қиладиган адабиётлар яратиш ва уларни хорижий нашриёт уйлари орқали оммалаштириш; | (ii) Ўзбекистон маданияти ва санъатини жаҳон даражасида кенг тарғиб қиладиган адабиётлар яратиш ва уларни хорижий нашриёт уйлари орқали оммалаштириш; |
(г) маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш борасида: | (г) маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш борасида: |
(i) маданият ва санъат соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ёшлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи шахсларни рағбатлантиришга доир тадбирларни, шу жумладан, грант дастурларини шакллантириш орқали ташкил этиш; | (i) маданият ва санъат соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ёшлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи шахсларни рағбатлантиришга доир тадбирларни, шу жумладан, грант дастурларини шакллантириш орқали ташкил этиш; |
(ii) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш; | (ii) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш; |
(д) хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш борасида: | (д) хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш борасида: |
(i) хорижий тажрибани доимий ўрганиш ва музейлар ҳамда бошқа маданият муассасаларининг фаолияти самарадорлигини оширишда кўмаклашиш; | (i) хорижий тажрибани доимий ўрганиш ва музейлар ҳамда бошқа маданият муассасаларининг фаолияти самарадорлигини оширишда кўмаклашиш; |
(ii) музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларида инклюзив муҳитни яратиш; | (ii) музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларида инклюзив муҳитни яратиш; |
(ж) маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш борасида: | (ж) маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш борасида: |
(i) Маданий мерос агентлиги фаолиятини ривожлантириш, унинг ваколат доирасига кирувчи масалалар, ижро ва меҳнат интизомини таъминлаш бўйича тавсиялар бериш; | (i) Маданий мерос агентлиги фаолиятини ривожлантириш, унинг ваколат доирасига кирувчи масалалар, ижро ва меҳнат интизомини таъминлаш бўйича тавсиялар бериш; |
(ii) Маданий мерос агентлиги таклифига асосан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг ҳар йиллик манзилли рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда келишиш; | (ii) Маданий мерос агентлиги таклифига асосан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг ҳар йиллик манзилли рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда келишиш; |
(iii) Маданий мерос агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (индикаторлари)ни мониторинг қилиб бориш; | (iii) Маданий мерос агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (индикаторлари)ни мониторинг қилиб бориш; |
(з) халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш борасида: | (з) халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш борасида: |
(i) маданият ва санъат объектларини лойиҳалаш, реставрация, реконструкция ҳамда қурилиш-таъмирлаш бўйича мазкур мақсадлар учун ажратилган республика бюджети ва ўз маблағлари ҳисобидан буюртмачи функциясини бажариш; | (i) маданият ва санъат объектларини лойиҳалаш, реставрация, реконструкция ҳамда қурилиш-таъмирлаш бўйича мазкур мақсадлар учун ажратилган республика бюджети ва ўз маблағлари ҳисобидан буюртмачи функциясини бажариш; |
(ii) жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, янги маданият муассасаларини қуриш ишларини амалга оширишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш; | (ii) жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, янги маданият муассасаларини қуриш ишларини амалга оширишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш; |
(iii) халқаро стандартларга мувофиқ янги маданият муассасаларини қуриш ишларини амалга ошириш; | (iii) халқаро стандартларга мувофиқ янги маданият муассасаларини қуриш ишларини амалга ошириш; |
(iv) маданият муассасаларини қуриш учун мақсадли молиявий маблағлар ажратиш; | (iv) маданият муассасаларини қуриш учун мақсадли молиявий маблағлар ажратиш; |
(и) маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш борасида: | (и) маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш борасида: |
(i) музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш; | (i) музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш; |
(ii) маданият муассасаларини лойиҳалаш, реставрация, реконструкция қилиш ва қуриш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этиш; | (ii) маданият муассасаларини лойиҳалаш, реставрация, реконструкция қилиш ва қуриш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этиш; |
(iii) музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларида реставрация, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш; | (iii) музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларида реставрация, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш; |
(к) халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларнинг биргаликда молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш борасида: | (к) халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларнинг биргаликда молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш борасида: |
(i) халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; | (i) халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; |
(ii) Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъатни ривожлантиришга йўналтирилган грантлар ажратиш ва бошқа кўмак беришда халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма тадбирларни, шу жумладан, уларнинг инвестиция лойиҳаларида иштирок этишини ташкил этиш; | (ii) Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъатни ривожлантиришга йўналтирилган грантлар ажратиш ва бошқа кўмак беришда халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма тадбирларни, шу жумладан, уларнинг инвестиция лойиҳаларида иштирок этишини ташкил этиш; |
(л) жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш борасида: | (л) жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш борасида: |
(i) маданият ва санъат соҳасида жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш; | (i) маданият ва санъат соҳасида жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш; |
(ii) илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича асосли таклифларни тайёрлаш; | (ii) илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича асосли таклифларни тайёрлаш; |
(iii) илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режалари ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш; | (iii) илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режалари ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш; |
(м) аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида: | (м) аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида: |
(i) жорий ҳолатни ўрганиш, шунингдек, маданият ва санъат ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган пулли хизматлар ҳажмини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш; | (i) жорий ҳолатни ўрганиш, шунингдек, маданият ва санъат ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган пулли хизматлар ҳажмини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш; |
(ii) пулли асосда ноёб бренд маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, роялти тизимини қўллаш, шу жумладан, китоб, босма нашрлар савдоси ва Жамғарма томонидан ўтказиладиган маданий тадбирларга чипта савдосини амалга ошириш; | (ii) пулли асосда ноёб бренд маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, роялти тизимини қўллаш, шу жумладан, китоб, босма нашрлар савдоси ва Жамғарма томонидан ўтказиладиган маданий тадбирларга чипта савдосини амалга ошириш; |
(iii) Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мамлакатимиз маданияти ва санъати соҳасидаги энг яхши ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш; | (iii) Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мамлакатимиз маданияти ва санъати соҳасидаги энг яхши ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш; |
(н) қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш борасида: | (н) қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш борасида: |
(i) таҳлил ўтказиш ва Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш; | (i) таҳлил ўтказиш ва Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш; |
(ii) Жамғармага маблағларнинг тушиши ва сарфланишини прогноз қилиш; | (ii) Жамғармага маблағларнинг тушиши ва сарфланишини прогноз қилиш; |
(iii) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларига жойлаштириш; | (iii) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларига жойлаштириш; |
(о) ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш борасида: | (о) ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш борасида: |
(i) ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш; | (i) ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш; |
(ii) Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; | (ii) Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; |
(iii) Жамғарманинг идоравий мансуб ташкилотларини сақлаш харажатлари ва фаолиятини молиялаштириш чораларини кўриш, бу борада қўшимча молиялаштириш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш; | (iii) Жамғарманинг идоравий мансуб ташкилотларини сақлаш харажатлари ва фаолиятини молиялаштириш чораларини кўриш, бу борада қўшимча молиялаштириш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш; |
(iv) Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ҳар йиллик ҳисоботни тақдим этиш; | (iv) Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ҳар йиллик ҳисоботни тақдим этиш; |
(п) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш борасида: | (п) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш борасида: |
(i) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифларни, уларга давлат мукофотлари бериш юзасидан тақдимномаларни киритиш; | (i) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифларни, уларга давлат мукофотлари бериш юзасидан тақдимномаларни киритиш; |
(ii) хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга (нафақага) чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш; | (ii) хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга (нафақага) чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш; |
(iii) ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш ва харид қилиш, санаторий-курортда даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар); | (iii) ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш ва харид қилиш, санаторий-курортда даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар); |
(iv) ходимларининг лавозим маоши, илмий даражалари, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, байрам кунлари учун мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар, рағбатлантириш тўловлари, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлаб бориш; | (iv) ходимларининг лавозим маоши, илмий даражалари, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, байрам кунлари учун мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар, рағбатлантириш тўловлари, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлаб бориш; |
(р) креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ушбу соҳадаги муносабатларни такомиллаштириб бориш чораларини кўриш борасида: | (р) креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ушбу соҳадаги муносабатларни такомиллаштириб бориш чораларини кўриш борасида: |
(i) креатив индустрияни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқариш; | (i) креатив индустрияни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқариш; |
(ii) креатив иқтисодиётнинг жорий ҳолати бўйича таҳлилий материалларни шакллантириш; | (ii) креатив иқтисодиётнинг жорий ҳолати бўйича таҳлилий материалларни шакллантириш; |
(iii) креатив индустрия соҳасидаги миллий ва халқаро лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириш; | (iii) креатив индустрия соҳасидаги миллий ва халқаро лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириш; |
(iv) зарурият туғилганда креатив иқтисодиёт соҳасида ишчи гуруҳлар, идоралараро комиссиялар ва экспертлик платформалари фаолиятини ташкил этиш. | (iv) зарурият туғилганда креатив иқтисодиёт соҳасида ишчи гуруҳлар, идоралараро комиссиялар ва экспертлик платформалари фаолиятини ташкил этиш. |
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари | 3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари |
8. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: | 8. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
(а) белгиланган тартибда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни сўраш ва олиш; | (а) белгиланган тартибда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни сўраш ва олиш; |
(б) ўз банк ҳисобварақларида мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш; | (б) ўз банк ҳисобварақларида мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш; |
(в) Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш; | (в) Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш; |
(г) вақтинча бўш маблағларни ликвидли молиявий инструментларга (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва шу кабиларга) жойлаштириш; | (г) вақтинча бўш маблағларни ликвидли молиявий инструментларга (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва шу кабиларга) жойлаштириш; |
(д) Жамғарма маблағларининг маданият ва санъатни ривожлантиришга доир аниқ лойиҳалар учун ажратилишида шартларни белгилаш; | (д) Жамғарма маблағларининг маданият ва санъатни ривожлантиришга доир аниқ лойиҳалар учун ажратилишида шартларни белгилаш; |
(ж) ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш; | (ж) ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш; |
(з) маданият ва санъатни ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббуслар билан чиқиш; | (з) маданият ва санъатни ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббуслар билан чиқиш; |
(и) ёшлар ҳамда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган шахсларга грантлар шаклида маблағлар ажратиш; | (и) ёшлар ҳамда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган шахсларга грантлар шаклида маблағлар ажратиш; |
(к) оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларида ўз фаолияти ҳақида материалларни эълон қилиш; | (к) оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларида ўз фаолияти ҳақида материалларни эълон қилиш; |
(л) Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш; | (л) Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш; |
(м) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш; | (м) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш; |
(н) ўз ваколатлари доирасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш; | (н) ўз ваколатлари доирасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш; |
(о) идоравий мансублигидан қатъи назар, республикадаги барча музейлар, маданий мерос объектлари ҳамда маданият ва санъат муассасалари Жамғарма лойиҳаларининг амалга оширилишига ўз ваколатлари доирасида яқиндан кўмаклашиш; | (о) идоравий мансублигидан қатъи назар, республикадаги барча музейлар, маданий мерос объектлари ҳамда маданият ва санъат муассасалари Жамғарма лойиҳаларининг амалга оширилишига ўз ваколатлари доирасида яқиндан кўмаклашиш; |
(п) Жамғарма идоравий мансуб ташкилотларининг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, текин фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш; | (п) Жамғарма идоравий мансуб ташкилотларининг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, текин фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш; |
(р) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириш; | (р) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириш; |
(с) Жамғарма қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. | (с) Жамғарма қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. |
9. Жамғарма: | 9. Жамғарма: |
(а) мазкур Низомда белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини таъминлаши; | (а) мазкур Низомда белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини таъминлаши; |
(б) Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириши; | (б) Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириши; |
(в) Жамғарма даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилиш, аниқланган ва маблағларининг келиб тушишига салбий таъсир кўрсатаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриши шарт. | (в) Жамғарма даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилиш, аниқланган ва маблағларининг келиб тушишига салбий таъсир кўрсатаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриши шарт. |
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби | 4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби |
10. Жамғарма фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади. | 10. Жамғарма фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади. |
11. Жамғарма раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғига тенглаштирилади. | 11. Жамғарма раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғига тенглаштирилади. |
12. Жамғарма раиси бир нафар биринчи ўринбосарга ва икки нафар ўринбосарга эга бўлади. | 12. Жамғарма раиси бир нафар биринчи ўринбосарга ва икки нафар ўринбосарга эга бўлади. |
13. Жамғарма раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. | 13. Жамғарма раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. |
14. Жамғарма раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади. | 14. Жамғарма раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади. |
15. Жамғарма бошқарув ходимлари Жамғарма раиси томонидан тўғридан-тўғри суҳбат асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. | 15. Жамғарма бошқарув ходимлари Жамғарма раиси томонидан тўғридан-тўғри суҳбат асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. |
16. Жамғарма раиси: | 16. Жамғарма раиси: |
(а) Жамғарманинг идоравий мансуб ташкилотларининг низомларини (уставларини), шунингдек, ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида Жамғарма ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлайди; | (а) Жамғарманинг идоравий мансуб ташкилотларининг низомларини (уставларини), шунингдек, ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида Жамғарма ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлайди; |
(б) Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди; | (б) Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди; |
(в) Жамғарманинг ҳар йиллик календарь режасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига киритади, бунда лойиҳаларнинг халқаро, давлатлараро ва республика каби даражаларини белгилашни назарда тутади; | (в) Жамғарманинг ҳар йиллик календарь режасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига киритади, бунда лойиҳаларнинг халқаро, давлатлараро ва республика каби даражаларини белгилашни назарда тутади; |
(г) Жамғармага юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади, Жамғарманинг штатлар жадвалини тасдиқлайди, хўжалик, меҳнат ва бошқа шартнома ҳамда ҳужжатларни Жамғарма номидан имзолайди; | (г) Жамғармага юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади, Жамғарманинг штатлар жадвалини тасдиқлайди, хўжалик, меҳнат ва бошқа шартнома ҳамда ҳужжатларни Жамғарма номидан имзолайди; |
(д) Жамғарма раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритади; | (д) Жамғарма раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритади; |
(ж) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида уларга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилади; | (ж) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида уларга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилади; |
(з) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма ходимларига уларнинг асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошлари (тариф ставкалари)га қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда узоқ муддат хизмат қилгани учун устама ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорларини белгилайди; | (з) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма ходимларига уларнинг асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошлари (тариф ставкалари)га қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда узоқ муддат хизмат қилгани учун устама ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорларини белгилайди; |
(и) Маданий мерос агентлиги директори маслаҳатчилари, марказий аппарати бошқарма ва бошқа таркибий тузилмалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, шу жумладан, давлат музейлари директорлари лавозимларига номзодларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади; | (и) Маданий мерос агентлиги директори маслаҳатчилари, марказий аппарати бошқарма ва бошқа таркибий тузилмалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, шу жумладан, давлат музейлари директорлари лавозимларига номзодларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади; |
(к) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади; | (к) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади; |
(л) Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланилиши, шу жумладан, хорижий инвестиция ва ҳомийларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлайди; | (л) Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланилиши, шу жумладан, хорижий инвестиция ва ҳомийларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлайди; |
(м) мазкур Низомга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади. | (м) мазкур Низомга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади. |
17. Жамғарма бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. | 17. Жамғарма бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. |
18. Қуйидаги ташкилотлар Жамғарма тасарруфидаги идоравий мансуб ташкилотлар ҳисобланади: | 18. Қуйидаги ташкилотлар Жамғарма тасарруфидаги идоравий мансуб ташкилотлар ҳисобланади: |
(а) «Замонавий санъат маркази» давлат муассасаси; | (а) «Замонавий санъат маркази» давлат муассасаси; |
(б) «Франция маданият маркази» давлат муассасаси; | (б) «Франция маданият маркази» давлат муассасаси; |
(в) «Миллий реставрация маркази» давлат муассасаси; | (в) «Миллий реставрация маркази» давлат муассасаси; |
(г) «Республика болалар кутубхонаси» давлат муассасаси; | (г) «Республика болалар кутубхонаси» давлат муассасаси; |
(д) «Жадидлар мероси давлат музейи» давлат муассасаси; | (д) «Жадидлар мероси давлат музейи» давлат муассасаси; |
(ж) «Бухоро биенналеси дирекцияси» давлат муассасаси; | (ж) «Бухоро биенналеси дирекцияси» давлат муассасаси; |
(з) Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» арт-резиденцияси» давлат муассасаси; | (з) Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» арт-резиденцияси» давлат муассасаси; |
(и) Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» санъат галереяси» давлат муассасаси; | (и) Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» санъат галереяси» давлат муассасаси; |
(к) «Самарқанд вилояти болалар кутубхонаси» давлат муассасаси; | (к) «Самарқанд вилояти болалар кутубхонаси» давлат муассасаси; |
(л) «Қўқон шаҳар болалар кутубхонаси» давлат муассасаси; | (л) «Қўқон шаҳар болалар кутубхонаси» давлат муассасаси; |
(м) «Креатив индустрия парки дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти. | (м) «Креатив индустрия парки дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти. |
19. Жамғарма раисига Жамғарма ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин. | 19. Жамғарма раисига Жамғарма ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин. |
20. Жамғарма раисининг таклифига биноан Жамғарманинг Васийлик кенгаши тузилиши мумкин, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади. | 20. Жамғарма раисининг таклифига биноан Жамғарманинг Васийлик кенгаши тузилиши мумкин, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади. |
21. Жамғарма ҳузурида маданият ва санъат арбобларидан иборат Эксперт кенгаш тузилиши мумкин, унинг таркиби Жамғарма раиси томонидан тасдиқланади. | 21. Жамғарма ҳузурида маданият ва санъат арбобларидан иборат Эксперт кенгаш тузилиши мумкин, унинг таркиби Жамғарма раиси томонидан тасдиқланади. |
5-боб. Жамғарма фаолиятини молиялаштириш | 5-боб. Жамғарма фаолиятини молиялаштириш |
22. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятини, шу жумладан, Жамғарма томонидан ташкил этиладиган эксперт комиссиялари ва ишчи гуруҳлар, шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий мутахассисларга тўловларни амалга ошириш ҳамда Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади: | 22. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятини, шу жумладан, Жамғарма томонидан ташкил этиладиган эксперт комиссиялари ва ишчи гуруҳлар, шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий мутахассисларга тўловларни амалга ошириш ҳамда Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади: |
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари; | (а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари; |
(б) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар; | (б) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар; |
(в) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, грантлари; | (в) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, грантлари; |
(г) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. | (г) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. |
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби | 6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби |
23. Жамғарма раиси Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади. | 23. Жамғарма раиси Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади. |
24. Жамғармани таъминлаш харажатлари қоплангандан сўнг Жамғарма маблағлари Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметасига мувофиқ мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган вазифа ва функцияларни бажариш учун йўналтирилади. | 24. Жамғармани таъминлаш харажатлари қоплангандан сўнг Жамғарма маблағлари Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметасига мувофиқ мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган вазифа ва функцияларни бажариш учун йўналтирилади. |
25. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотлари учун (чораклар, тушумлар манбалари ва уларнинг сарфланиш йўналишлари бўйича) қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма раиси томонидан тасдиқланади. | 25. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотлари учун (чораклар, тушумлар манбалари ва уларнинг сарфланиш йўналишлари бўйича) қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма раиси томонидан тасдиқланади. |
26. Жамғарманинг бўш маблағларидан грант асосида миллий маданий давлат дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш) учун фойдаланилиши мумкин. | 26. Жамғарманинг бўш маблағларидан грант асосида миллий маданий давлат дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш) учун фойдаланилиши мумкин. |
27. Жамғармага, истисно тариқасида, товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш учун етказиб берувчилар билан импорт битимлари (шартномалари) тузилган тақдирда, Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) 15 фоиздан ортиқ аванс тўлашга, шунингдек, Жамғарманинг тегишли йил учун мўлжалланган календарь режасида кўрсатилган муддатлардан қатъи назар лойиҳалар бўйича ушбу йил давомида шартномалар (битимлар) тузишга рухсат берилади. | 27. Жамғармага, истисно тариқасида, товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш учун етказиб берувчилар билан импорт битимлари (шартномалари) тузилган тақдирда, Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) 15 фоиздан ортиқ аванс тўлашга, шунингдек, Жамғарманинг тегишли йил учун мўлжалланган календарь режасида кўрсатилган муддатлардан қатъи назар лойиҳалар бўйича ушбу йил давомида шартномалар (битимлар) тузишга рухсат берилади. |
7-боб. Якуний қоидалар | 7-боб. Якуний қоидалар |
28. Жамғарма ҳар йили қонунчиликка мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига тақдим этилади. | 28. Жамғарма ҳар йили қонунчиликка мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига тақдим этилади. |
29. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. | 29. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. |
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. | 30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сон қарорига 2-ИЛОВА | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сон қарорига 2-ИЛОВА |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар | Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6000-сон Фармонида: | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6000-сон Фармонида: |
а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин; | а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин; |
б) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: | б) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: |
«Бунда, хусусий театрларда саҳналаштирилган ҳамда ижро этилган асарлар учун муаллифлик ҳақи тўлаш ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин». | «Бунда, хусусий театрларда саҳналаштирилган ҳамда ижро этилган асарлар учун муаллифлик ҳақи тўлаш ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин». |
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3325-сон қарорида: | 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3325-сон қарорида: |
а) номланишида «Маданият вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин; | а) номланишида «Маданият вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин; |
б) 1-банддаги «Маданият вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин; | б) 1-банддаги «Маданият вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин; |
г) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин: | г) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин: |
«Жамғарма Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин: | «Жамғарма Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин: |
Жамғармага меценатлик кўмаги ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш; | Жамғармага меценатлик кўмаги ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш; |
Жамғарма томонидан меценатлик кўмаги орқали амалга ошириладиган лойиҳаларда чет эллик контрагентларни солиқлар ва тўловлардан озод қилиш»; | Жамғарма томонидан меценатлик кўмаги орқали амалга ошириладиган лойиҳаларда чет эллик контрагентларни солиқлар ва тўловлардан озод қилиш»; |
д) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин: | д) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин: |
«41. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларига эга бўлади»; | «41. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларига эга бўлади»; |
е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: | е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: |
«7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин»; | «7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин»; |
ж) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; | ж) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; |
з) 2-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. | з) 2-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. |
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3920-сон қарорининг 1-бандидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин. | 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3920-сон қарорининг 1-бандидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин. |