Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2001 12.01.1993 йилдаги 21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.01.1993 йилдаги 21-сон
Kuchga kirish sanasi
12.01.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2001
Ҳужжат 12.01.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ («ЎЗАВТОТРАНС») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОРПОРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат-акционерлик корпорацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёпиқ турдаги акционерлик жамияти ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти вазирлиги илгари тузган барча шартномалар ва ўз зиммасига олган мажбуриятлар бўйича жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпорация таркибига кирган корхоналар ва ташкилотлар учун моддий-техника ресурслари фондларини сақлаб турувчи ҳисобланади, марказлаштирилган суғурта, инвестиция ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси таркибига кирадиган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпорация таркибига кирадиган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ўз хўжалик мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кенгаш «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорациясини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, бошқарув аппарати сонини ва тузилишини белгилайди, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтотранс» корпорациясига бошқарув раисининг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпорация бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари корпорация Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпорация Бошқаруви раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мулкчиликнинг янги шаклларига ўтиш воситасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ҳамда «Ўзавтотранс» давлат акционерлик корпорациясининг умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти давлат бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини 1993—1995 йилларда 2-иловага* мувофиқ мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга доир ташкилий тадбирлар тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тасдиқланган ташкилий тадбирларга мувофиқ «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси таркибида концернлар ва вилоят автотранспорт бирлашмалари негизида ҳудудий давлат-акционерлик автотранспорт бирлашмалари ташкил этилсин, «Тошвилоятйўловчитранс» концерни ва «Самарқандйўловчитранс» бирлашмаси бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига айлантирилишида давлат мулкига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари таркибига кирадиганлар учун — акцияларнинг назорат пакети миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита корпорация таркибига кирадиганлар учун — мазкур акционерлик жамиятлари акцияларнинг 57 фоизи биркитиб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки жамғармаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтотранс» корпорациясига давлатга тегишли бўлган акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ давлат-акционерлик бирлашмалари таркибига кирмаган акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятини бошқариш ҳуқуқларини беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларига, давлатга тегишли бўлган акциялар улушига мувофиқ, акционерлик жамиятларига айлантирилган юк автотранспорти корхоналари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-акционерлик бирлашмаларига, акционерлик жамиятларига уларни ривожлантириш учун давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда беришни амалда қўллаб кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси бир ой муддат ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпорация Уставини ишлаб чиқсин ва келишиб олиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 1993—1995 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мўлжалланган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг объектлар бўйича рўйхатини ўзгартиришнинг меҳнат жамоалари танлаган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда автотранспорт воситаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги учун ўрнатилган барча алоқа турлари ва телефонларни «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси учун сақлаб қолсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар «Ўзавтотранс» корпорацияси таркибига кирадиган ҳудудий давлат акционерлик автотранспорт бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини ривожлантириш ва улар фаолияти бўйича ўз ваколатларига кирган масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишига кўмаклашсинлар ва таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорациясининг бошқарув аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 6-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1991 йил 19 апрелдаги 108-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётгани 1993 йил февраль ойида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 12 январь,

21-сон