01.12.2021 йилдаги 724-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.12.2021 йилдаги 724-сон
Kuchga kirish sanasi
02.12.2021
Ҳужжат 02.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларининг муомаласи соҳасида давлат назоратини ўрнатиш, уларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари рўйхатига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг III — V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига рухсат берилади, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларининг (хавфлиликнинг III — V класслари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан олиб кирилиши ва фойдаланилиши учун лицензия ва рухсатнома талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, шунингдек, айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III — V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсатнома бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
724-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 декабрдаги 724-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфлиликнинг I, III — V классларига тегишли пиротехника буюмларини (кейинги ўринларда — пиротехника буюмлари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I класси) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жисмоний шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик, маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I класси) бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда фойдаланиш, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ушбу Низом қоидалари ҳарбий, шунингдек, маиший мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг I класси) фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ бериладиган оммавий тадбирни ўтказишга доир рухсатнома бўйича оммавий тадбир дастури асосида амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 09/21/724/1118-сон; 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)