Сўнгги йилларда мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди, вояга етмаганларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди, тарбия муассасаларини тамомлаган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойлар билан таъминланди.
Шу билан бирга, болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг институционал ва ҳуқуқий асослари ҳам тубдан такомиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6275-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) институтини таъсис этиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибияти ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибияти ҳақидаги низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) томонидан тасдиқланади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибияти юридик шахс ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз муҳри бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолиятининг моддий ва бошқа таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг Котибияти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг Котибияти штатлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг Котибияти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш учун зарур маблағларни тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ назарда тутсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмитасининг раисига тенглаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибияти ходимларига татбиқ этилсин.
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган маблағларни, шунингдек тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган бирликлар тўлдирилмаганда бўшаб қолган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибияти ходимларини моддий рағбатлантириш учун ишлатиш;
зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибиятининг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига белгиланган ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, унинг Котибиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиш масаласини кўриб чиқсин ва унда қуйидагиларни назарда тутсин:
асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича 2021 йилда идора мебели, автотранспорт, компьютер техникаси, дастурий ва бошқа турдаги моддий-техника воситалари олиш учун маблағлар ажратиш;
2021 йил 1 октябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг Котибияти фаолияти ҳамда жорий таъминоти, босма материаллар чиқариш, ахборот нашрлари ва адабиётларга обуна бўлиш, халқаро омбудсманлар институтларига аъзолик бадаллари тўлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) ва унинг Котибияти ходимларининг халқаро анжуманлар ишида иштирок этиши учун маблағлар, шунингдек хизмат автотранспорти таъминотига лимитлар ажратиш.
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибиятини зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминлаш ва кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига ўрнатилган тартибда улаш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг Котибияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти жойлашган Тошкент шаҳар, Ислом Каримов шоҳ кўчаси, 16А-уй манзилидаги бинога вақтинчалик жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрда қабул қилинган 578-ф-сонли фармойишига мувофиқ ўзига ажратилган Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 69-уй манзили бўйича жойлашган бинодан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ва унинг Котибиятига хоналар ажратилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш чораларини кўрсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) сайлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти Бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича аввалги секторининг 2 нафар ходими ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради.
Мазкур банд ижроси билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг таъминоти учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.