1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, тураржойлар билан таъминлаш, уларни оилавий болалар уйларига жойлаштириш, ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ҳамда ҳисобини юритиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар ажратиш ва харид қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш «Васийлик ва ҳомийлик» электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 1 сентябрга қадар Давлат бюджети параметрларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида, Молия вазирлигига кейинги йил учун уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжига мувофиқ «Ижтимоий иш» бакалавриат таълим йўналиши бўйича «Васийлик» ва «Ҳомийлик» соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амалий психология», «Ёшлар психологияси», «Ижтимоий психология» мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилиш параметрларини ошириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони билан ташкил этилган Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларни тасдиқлаш учун киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйлари ташкил этиш тартиби ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни оилавий болалар уйига тарбиялаш учун бериш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияловчи ота-оналарнинг психологик тайёргарлиги талаблари, тарбияланувчи болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйида тарбияланаётган болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила тарбиясига берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинг тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқаро ёки хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда қуйидагилар бўйича таклиф киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича илғор халқаро тажрибалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ходимларини тизимли равишда малакасини ошириш, қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мониторинг-назорат тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий комиссия ҳузурида тематик ишчи гуруҳларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этилган оилавий болалар уйларининг ижтимоий аҳволи, болаларнинг оилага мослашуви ва улардаги бошқа жамоавий муносабатларнинг шаклланишида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари доимий равишда ижтимоий мослашув мониторингини юритиш тизимини йўлга қўйсин.
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир оиладаги моддий-маънавий муҳитни доимий ўрганиб бориш, муҳтожларга кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ўз фаолияти юзасидан ҳар чоракда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига ахборот тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 25 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
656-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ёки чекланганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги ёхуд муомалага лаёқати чекланганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги ёхуд ота-она қарамоғи мавжуд бўлмаган бошқа ҳолатлар сабабли ота-она ёки ягона ота (она) қарамоғидан маҳрум бўлган бола;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан номида уй-жой бўлмаган Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) тарбияланган, шунингдек, фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган 18 ёшга тўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан (бириктирилган) номида реконструкция қилишга муҳтож уй-жой ёки уй-жой қурилиши учун ер майдони бўлган 18 ёшга тўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойга ордер — уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бериладиган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланадиган белгиланган намунадаги расмий ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«онлайн-навбат» ахборот тизими — Халқ таълими вазирлиги томонидан яратилган ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаши учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган (ошхона анжомлари, газ плита, каравот, телевизор, музлатгич, стол-стул)), фойдаланишга тайёр бўлган уй-жой.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (кейинги ўринларда матнда — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур Низомга асосан ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш жараёнларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти (кейинги ўринларда — котибият) масъул орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бириктирилган уй-жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқув-тарбия муассасаларида, фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларда бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқув-тарбия муассасаларига юборишда ҳамда фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) беришда ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд уй-жойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда котибият ёки боланинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида уй-жойнинг сақлаб турилиши уни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг тегишли қарори ижро этилгандан сўнг расмийлаштирилиши кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, етим боланинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ақли заифликнинг барча турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳисобида сақлаб турилган уй-жойдан у ўқув-тарбия муассасасида, фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) қарамоғида бўлган даврида сотиш ва бошқача тарзда бегоналаштириш натижасида маҳрум бўлганлиги, агар уй-жойни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг ижро этилган қарори бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг мустақил ҳаётга киришида уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқув-тарбия муассасасини, фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) қарамоғида бўлишининг тугашидан бир йил олдин ёки шу муддатда уларнинг қонуний вакили мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёки унинг қонуний вакили яшаш жойи котибият билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойига қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш ҳамда уни «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Халқ таълими вазирлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг котибиятнинг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги тақдимномани бир ой давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар базасини шакллантиради, сақлайди, маълумотларни доимий янгилаб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари зарур ҳолаларда уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли маълумотларни уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларидан сўраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар ўқув-тарбия муассасасида, фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) қарамоғида бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтожлар сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муддатидан аввал ҳам «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилмай қолиб кетган, уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «онлайн-навбат» ахборот тизимига Халқ таълими вазирлигининг хулосасига асосан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «онлайн-навбат» ахборот тизимидан котибиятлар томонидан уй-жой билан таъминланганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар (ҳужжатлар) «онлайн-навбат» ахборот тизимига бириктирилгандан сўнг чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларда ҳисобга қўйишга асос бўлган маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Котибият томонидан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 3 кун муддат ичида «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола уни «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилишидан норози бўлган тақдирда бўйсунув тартибида юқори турувчи органига ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатининг «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилиши ва доимий янгиланиши Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолда оиланинг иккинчи аъзоси ҳам уй-жой билан таъминланган деб ҳисобланади ва тенг мулкий ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари) дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилади ҳамда ушбу уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Халқ таълими вазирлиги томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ҳамда расмий веб-сайтда жойлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратиладиган уй-жойларни харид қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш ва қуриш (реконструкция қилиш) учун талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Давлат бюджети параметрларида Молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилиб, кейинчалик ҳақиқий талабдан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қайта тақсимлаш орқали йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ушбу Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги ордер беради, ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ордерда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг исми-шарифи ва отасининг исми, оилавий аҳволи, ёши, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилган уй-жойнинг майдони ва тўлиқ манзили кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мерос ва бошқача тарзда бириктирилган мол-мулкини қуриш (реконструкция қилиш) орқали уй-жой ажратилиши тўғрисидаги ордер берилган тақдирда, ордер расмийлаштирилган вақтдан бошлаб олти ой ичида қуриб битказилади, мазкур Низомнинг 2-бандига асосан жиҳозланади ва белгиланган тартибда топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қуриш ёки реконструкция қилиш орқали уй-жой берилишида мазкур Низомнинг 2-бандига асосан умумий майдони 30 — 50 квадрат метр оралиғида бўлган уй-жой қуриб ёки реконструкция қилиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қурилиш ёки реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш харажатлари тегишли ҳудуддаги бир хонали уйнинг ва жиҳозларнинг ўртача нархидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ордер асосида олинган уй-жойлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номига расмийлаштирилади, расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн йил муддатга уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола руҳий касалликлар бўйича ёки наркология бўйича диспансер ҳисобида турган тақдирда уй-жойни сотиш, алмаштириш ёки бошқача турдаги бегоналаштириш қўшимча икки йил муддатга узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Уй-жойга муҳтож сифатида рўйхатга туриш ва уй-жой билан таъминланиш даври оралиғида икки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида ўзаро никоҳ шартномаси тузилган тақдирда, комиссиянинг мурожаатига кўра, истисно тариқасида, уларнинг бирига мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талаблар асосида умумий майдони 50 квадрат метргача уй-жой ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тақдим қилиш мақсадида уй-жой сотиб олишда бир кўп қаватли уй-жойдан кўпи билан иккита квартира сотиб олиниши инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола у ўқув-тарбия муассасасида, фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) қарамоғида бўлиши тугаётган йилнинг охирги чорагига қадар бўлган муддатда уй-жойлар билан таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун сотиб олинган ва жиҳозланган уй-жой фақат шахсий фойдаланишда бўлиши лозим. Уйдан бошқа шахслар фойдаланиши, уйни ижарага берилиши, ҳар қандай кўринишдаги бегоналаштирилиши ўрнатилган тартибда таъқиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Уй-жойни қабул қилиб олувчи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола мавжуд ижтимоий муҳитга мослашиши, уй-жойдан белгиланган санитар ва техник талаблар асосида фойдаланиши, ундан ноқонуний мақсадларда фойдаланмаслиги, коммунал тўловларини вақтида тўлаб бориши, жамиятда ўз ўрнини топиш ва барқарор шахсий даромад манбаига эга бўлиш ва жамиятнинг бошқа ижтимоий нормаларига риоя қилиши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг янги жойдаги ижтимоий мослашуви уларга уй-жой берилган йилдан бошлаб дастлабки уч йил давомида туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан бир йилда камида икки марта етим бола хонадонига ташриф буюриш орқали ўрганиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ажратилган уй-жойда яшаши, ижтимоий ҳаётга мослашишида қийинчиликлар аниқланган тақдирда, унга котибият ва тегишли маҳалла органи фаоллари билан биргаликда ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жой билан таъминланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача, ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коллеж, академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқиётган даврида маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган уй-жойларда коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари бўйича фойдаланилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг эллик фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган уй-жойларда фойдаланиладиган коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Берилган ордерлар, белгиланган талаблар асосида уй-жой билан таъминлангунга қадар ҳуқуқий кучга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз муддатларида мазкур Низом талабларига мувофиқ уй-жой билан таъминлашга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари масъул ҳисобланишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар етим болаларга ўз вақтида уй-жой ажратилиши таъминланмаган ёки кечиктириш ҳолатлари кузатилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлигига туман (шаҳар) прокуратураси томонидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар бериш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Мазкур Низомда белгиланган чора-тадбирлар ва муддатларни ўз вақтида ва сифатли ижро қилинишида сусткашлик ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
1-босқич
Ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойга муҳтож сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиб боради.
Болани ўқув-тарбия муассасасида ва васий қарамоғида бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал
2-босқич
туман (шаҳар) ҳокимлиги
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жой ажаратиш бўйича қарор қабул қилади.
Йил давомида
3-босқич
туман (шаҳар) ҳокимлиги
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага берилган уй-жойга кириб яшаши учун ордер берилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 18 ёшга тўлган йилда
4-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
Туман (шаҳар) ҳокимликлари танланган уй-жойни бериш бўйича ордерда кўрсатилган уйни етим бола номига расмийлаштириб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ___________ вилоят ҳокимлиги ( ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) ___________туман (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жой ажратилганлиги тўғрисида
ОРДЕР
Мазкур ордер ___ _________ _________________ _____ йилда туғилган_____________________________ га
паспорт серияси, рақами. қачон ва ким томонидан берилган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги 451-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 09/22/451/0743-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 261-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«261. Болалар уйларига тарбияга олинган етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.».
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 367-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 108-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«108. Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар учун ҳам татбиқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари бўйича тақсимоти Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан белгиланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «6. Марказлар» бўлимининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «12. Бошқа ташкилотлар» бўлими қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-банди қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйилмаган ҳолда, бевосита тегишли ташкилотга мурожаат этган ҳолда жойлаштирилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг Вазирлик тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва масканларида касб-ҳунарга ўқитиш чораларини кўриш, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан шакллантирилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхати асосида уларнинг йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳар йили амалиёт ўташини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бандлиги бўйича доимий мониторинг олиб бориш;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарорига асосан 2022 йил 3 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 21-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда номли давлат стипендиялари соҳибларига талабалар учун белгиланадиган стипендиялар тайинланмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 101 ва 102-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«101. Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти грантига даъвогар бўлади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ушбу тоифадаги талабаларга иккинчи курснинг ўқув йили бошидан Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси тайинланади ва тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. «Аъло» баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётган талаба-қизлар учун олий таълим муассасаларининг Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қизлар учун махсус стипендия (кейинги ўринларда — Махсус стипендия) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус стипендия ўқув семестри якуни натижаларига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилган оиладан бўлган талаба-қизларга (кейинги ўринларда — талаба-қизлар) тайинланади ва тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус стипендияни тўлаш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади ва олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи асосида расмийлаштирилади.

Махсус стипендия талаба-қизларга олий таълим муассасаларида умумий шартларда бериладиган стипендия сақлаб қолинган ҳолда стипендиянинг базавий миқдорида қўшимча тарзда ойма-ой тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус стипендияни тўлаш ўқув семестри натижаларига кўра барча фанлар бўйича унинг ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлгандагина давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус стипендияни тўлаш қуйидаги ҳолларда келгуси ўқув семестридан бошлаб тўхтатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаба-қизларнинг ўқув семестри натижалари бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома амал қилишининг (12 ойлик) муддати тугаганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банддаги «Номли давлат стипендияларини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда номли давлат стипендияларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 202-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«202. Олий таълим муассасаларидаги бакалавр ва магистратура босқичида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга, уларнинг таълим олиш тури (грант ёки тўлов-шартнома асосида) ва ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъи назар, Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий стипендиянинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорларида (2-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-позиция «базавий стипендия» сўзларидан кейин «ва Қизлар учун махсус стипендия» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги еттинчи позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар учун стипендия
Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорда назарда тутилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисида низомнинг 12-банди «г» кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларни «Меҳр дафтари»га киритиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиш.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларига иш ҳақи учун устама ҳақ ва қўшимча ҳақлар бир ойлик маошгача бўлган миқдорда табақалашган ҳолда, бошқа тоифадаги ходимларига эса — олий таълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг тавсиясига кўра олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланадиган миқдорларда тўланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги 172-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«172. «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг тарбияланувчиларига ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ, табиий ва бошқа фанларга ўқитиш бўйича факультатив ва тўгарак машғулотларини, «давра суҳбатларини» ва фан мусобақаларини ташкил этган олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мазкур низомда белгиланган тартибда уларнинг базавий лавозим маошига қўшимча ҳақ тўланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари» сўзлари «ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида низомда (1-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари» сўзлари «ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«81. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар таълим муассасаларида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 61-боб билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«61-боб. Ўқувчи (талаба)ларнинг ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағларни ажратишни расмийлаштириш ва бериш тартиби ижтимоий таъминот ёрдами каби амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасалари раҳбарининг буйруғига асосан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар таълим муассасаларининг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)нинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)га ўқув йили бошида лекин 1 октябрдан кечиктирилмаган ҳолда тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш жараёни (уларни саралаш, танлаш ва сотиб олиш) ўқувчи (талаба) ҳамда таълим муассасаси ёшлар етакчиси (Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси) билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356. Мазкур бобда назарда тутилган тартиб таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган (берилган) етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳам татбиқ этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга 4-илова «Ижтимоий таъминот ёрдами тури (сўм)» устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатлари (сўм)
,
,
,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга 5-илова қуйидаги мазмундаги 8 — 10-позициялар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори
сўм
9.
Қайдномага асосан берилган ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун берилган маблағлар миқдори
сўм
10.
Қайдномага асосан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағ олаётган ўқувчи (талаба)лар сони
нафар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низом (2-илова) қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«201. Меҳрибонлик уйларига тарбияга олинган етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Болалар шаҳарчаси тўғрисидаги низомда (3-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 291-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«291. Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун берилган болаларга Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-позициядаги «Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари» сўзлари «Директорнинг тарбия ишлари бўйича биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомда (4-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-оналарининг яқин қариндошларига ушбу болаларни навбатсиз, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан номзод сифатида ҳисобга қўйилмаган ҳолда, фарзандликка ёки оилага тарбияга (патронатга) олиш ҳуқуқи берилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 371-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«371. Оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга 1-илованинг 6-банди «д» кичик бандидаги ва 11-бандидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари» сўзлари «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга 2-илованинг 11-бандидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари» сўзлари «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитиш;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 8 апрелдаги 193-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплашда;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплаш;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибнинг 19-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «а» кичик банд «мавжуд ёлғиз аёллар,» сўзларидан кейин «кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалари ўқийдиган аёллар,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «д» кичик банд «ногиронлиги бўлган боласи мавжуд» сўзларидан кейин «ҳамда умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқийдиган болалари бор» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларидаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш тадбирларини молиялаштириш, шу жумладан, ушбу муассасалар тарбияланувчиларининг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар, мотивацион роликлар ва дарсликлар тўпламлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Университетда «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошисидаги «ёшлар» сўзи «кам таъминланган оилалар фарзандлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарори 1-иловаси 101-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарори иловасининг 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори 5-иловасининг 1-банди.