08.10.2021 йилдаги 631-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.10.2021 йилдаги 631-сон
Kuchga kirish sanasi
09.10.2021
Ҳужжат 09.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарори)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 8 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
631-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги 2-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда электротехника тармоғи корхоналарига кафилликлар бериш тадбирларини молиялаштириш учун 2022 йилдан бошлаб ҳар йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи ва учинчи бандлар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи бандлар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-бандга қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«л) электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар тақдим этади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини — ривожлантириш жамғармаси Бошқарув кенгашининг
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Юнусов Мирзиёд Мирахмадович

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси, Кенгаш раиси

2.

Султанов Дилшод Шуҳратович

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Абдиназаров Бобур Қаландарович

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

4.

Воитов Азиз Ботирович

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Раҳмонов Асрор Рузиевич

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси молия бошқармасининг бошлиғи, Кенгаш котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-бандда қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жамғармага республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида ажратилган маблағлар ва кейинги йилларда бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойлаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ушбу Низомга 1-иловада келтирилган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи тармоқ ташкилотларининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатларини маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ташқи бозорларда маҳсулотларнинг оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоизгача қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) маҳаллий электротехника ва электр маиший маҳсулотларни тарғиб этиш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман ёки тўлиқ молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитга белгиланган тартибда жойлаштирилишидан олинган фоиз маблағлар ҳисобидан «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Кенгаш томонидан тасдиқланадиган ва таркибига «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Бошқарув раисининг ўринбосарлари ва мутахассислари кирадиган эксперт гуруҳи Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-банд чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банддаги «Низомга иловага» сўзлари «Низомга 2-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қилувчи тармоқ ташкилотлари экспорт қийматининг 6 фоизигача қопланадиган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотлари
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

ТИФ ТН коди

Маҳсулот номи

Қоплаш миқдори

(маҳсулот қийматига нисбатан %да)

1.

7411 101000

Мис қувурлари ва найчалари, тозаланган мисдан

4,0%

2.

7411 109000

Қайта ишланган мис қувурлари ва найчалари ҳамда бошқалар

4,0%

3.

8544 111000

Локланган ёки эмалланган ўрама мис симлар

4,0%

4.

8544 119000

Бошқа ўрамали мис симлар

4,0%

5.

8544 200000

Коаксиал ва бошқа электр ўтказгичли коаксиал кабеллар

6,0%

6.

8544 300001

Ўт олдириш свечалари учун ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари, автотранспорт воситалари, 8701-8705 гача позициядаги автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш ва фойдаланиш учун

6,0%

7.

8544 300002

Самолётларда ишлатиладиган авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун ўт олдириш свечалари ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари

6,0%

8.

8544 300007

Автотранспорт воситалари учун мисдан изоляцияланган ўтказгичли симлар жамланмаси

6,0%

9.

8544 300008

Автотранспорт воситалари, самолётлар ёки кемаларда ишлатиладиган ўт олдириш свечалари учун сим ўтказгич тўпламлари

6,0%

10.

8544 421000

Телекоммуникацияларда ишлатиладиган, уланиш мосламалари билан жиҳозланган 1000 V дан юқори бўлмаган бошқа электр ўтказгичлар

4,0%

11.

8544 429003

Фуқаролик ҳаво кемалари ёки авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар

6,0%

12.

8544 429007

80 V дан юқори бўлмаган уланиш мосламалари билан жихозланган электр ўтказгичлар

6,0%

13.

8544 429009

80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган, 1000 Vдан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар

4,0%

14.

8544 492000

80 V дан юқори бўмаган кучланиш учун телекоммуникацияларда ишлатиладиган электр ўтказгичлар

6,0%

15.

8544 499101

80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун диаметри 0,51 ммдан юқори бўлган изоляцияланган ўтказгичли симлар ва кабеллар

5,0%

16.

8544 499301

8701-8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва агрегатлари.

4,0%

17.

8544 499302

Авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар

4,0%

18.

8544 499309

80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва бошқалар (8701 — 8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар бундан мустасно)

4,0%

19.

8544 499500

80 V дан юқори, аммо 1000 Vдан кам кучланишли электр ўтказгичлар

4,0%

20.

8544 499900

1000 V дан юқори кучланиш учун электр ўтказгичлар

6,0%

21.

8544 601000

1000 V дан юқори кучланишли электр мис ўтказгичлар

4,0%

22.

8544 609001

1000 Vдан ошадиган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан 8701-8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар

4,0%

23.

8544 609009

1000 V дан юқори кучланишли бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан

5,0%

24.

8544 700000

Оптик толали симлар

6,0%

25.

7408 19 100 0*

Максимал ўлчамдаги катталиги 0,5 ммдан юқори мис симлар

3,0%

26.

7408 19 900 0*

Максимал ўлчамдаги катталиги 0,5 ммдан ошмайдиган мис симлар

3,0%

27.

7413 00 000*

Электр изоляция қилинмаган мисдан тайёрланган симлар, кабел шнурлар, трослар ва шунга ўхшаш симлар

3,0%

28.

7412 100000

Тозаланган мисдан тайёрланган қувурлар ёки найчалар учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар)

4,0%

29.

7412 200000

Мис қотишмаларнинг қувурлари ёки найчалари учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар)

4,0%

30.

8419 500000

Мис иссиқлик алмашинувчилари

6,0%

31.

8516 80

Трубкали электр иситгич (мисдан)

6,0%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қоплаш 2023 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Зарур ҳолларда, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомнинг иловаси 2-илова деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини Лондон металл биржаси (кейинги ўринларда — ЛМБ) нархидан 2021 йил 1 апрелдан — 8 фоиз, 2022 йилда — 6 фоиз ва 2023 йилда — 4 фоиз миқдорида чегирма билан, 2024 йил 1 январдан эса ЛМБ нархида (экспортга сотиладиган нархда) ва унга солиқ ҳақидаги қонунлар асосида ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қўшган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мисдан ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар бошланғич нархлари ЛМБ нархидан 2021 йил 1 апрелдан — 8 фоиз, 2022 йилда — 6 фоиз ва 2023 йилда — 4 фоиз миқдорида чегирма билан, 2024 йил 1 январдан эса ЛМБ нархига ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган қўшимча харажатларни ва солиқ ҳақидаги қонунлар асосида ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қўшган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металл рухнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда, ЛМБ нархлари даражасида, рухдан ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар бошланғич нархлари эса ЛМБ нархларига ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган қўшимча харажатларни қўшган ҳолда, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда аниқланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 15-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2021 йил 1 апрелдан бошлаб мис хом ашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ ташкилотлари томонидан битим бўйича тўловнинг 25 фоизи аванс тарзида ҲКП (ҳисоб-клиринг палатаси)га ўтказилади. Тўловнинг қолган 75 фоизи мис хом ашёси олингандан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда харидор томонидан сотувчининг банкдаги ҳисобварақига тўғридан-тўғри ўтказилади. Бунда тўғридан-тўғри тўловларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши харидор ва сотувчи ўртасида кафиллик, шу жумладан, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси кафиллиги, кафолат, банк кафолати, суғурта полиси ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 195-ф-сон фармойишининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в) «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси муассислигида ташкил этилган малакани баҳолаш, мутахассисларни (кадрларни) тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослашган «ELTECH-MALAKA» масъулияти чекланган жамият Уюшманинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвоза, 1-боши берк кўча, 10-уй манзилидаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кафилликлар бериш тартибини тасдиқлаш, зарур ҳолларда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига 4-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйдаги мазмундаги 791-позиция қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

791.

Тобланган мис сим, бошқа, плиталар, мисдан қалинлиги 0,15 мм дан ортиқ плиталар, лента ёки чизиқлар, мисдан қувур ва трубкалар, ўралган сим, трослар, изоляцияланмаган мисдан ясалган симлар ва шунга ўхшаш буюмлар, бошқа мис маҳсулотлари, алюминий борлар ва профиллар, ўралган симлар, трослар, алюминдан ясалган симлар ва шунга ўхшаш буюмлар, сейсмик кабеллар

7408110000, 7408191000, 7409, 7411, 7413, 7419, 7604, 7614 10000 0

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 90-позициянинг «ТИФ ТН коди» устунига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8471 41 000 0» рақамларидан кейин «8471 49 000 0, 8471 50 000 0,» рақамлар қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 92-позициянинг «ТИФ ТН коди» устунига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8536 61*» рақамларидан кейин «8536 69,» рақамлар қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8539 10 000-8539 49 000 0 (8539 10 000 1, 8539 21 300 1, 8539 29 300 1 дан ташқари),» рақамларидан кейин «8539 50 000 0,» рақамлар қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8544 11-8544 70 000 0*» рақамлар «8544 11-8544 70 000 0» рақамлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 17 февралдаги 77-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 28-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, айланма маблағларни тўлдириш учун электротехника тармоғи ташкилотларига Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган фоиз ставкаси билан миллий валютада бериладиган кредитларнинг 20 миллиард сўмгача бўлган қисми бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмини, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда уч йил муддатгача компенсация қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиси деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Низомга илованинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«е) 2021 йил 1 мартдан бошлаб электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, айланма маблағларни тўлдириш учун электротехника тармоғи ташкилотларига Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган фоиз ставкаси билан миллий валютада бериладиган кредитларнинг 20 миллиард сўмгача бўлган қисми бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмини, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан уч йил муддатгача компенсация қилиш.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон; 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)