Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.09.2002 йилдаги 336-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 27.09.2002 йилдаги 336-сон
Kuchga kirish sanasi
27.09.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 27.09.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 26 сентябрдаги ПФ-3135-сон Фармонига мувофиқ ва ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «KOINOT» очиқ акциядорлик жамияти устав фондидаги акцияларнинг давлат улушини бошқариш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бир ой муддатда 2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурини амалга ошириш учун «Гранит» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси ва «KOINOT» очиқ акциядорлик жамиятининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан ушбу қувватларда ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўли билан фойдаланиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 1-илованинг II бўлимига «Гранит» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси сўзлари, IV бўлимига «KOINOT» сўзлари қўшилсин хамда 1а-иловага ҳам ана шундай қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Орипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)