24.09.2021 йилдаги 606-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.09.2021 йилдаги 606-сон
Kuchga kirish sanasi
24.09.2021
Ҳужжат 25.06.2026 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ фуқароларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олий таълим ташкилотларида мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шаклларида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрларини белгилаш, ўқишга кириш учун белгиланган муддатларда ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш, шу жумладан, ўқиш давомийлигини тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаси ва фан дастурларини таянч олий таълим ташкилотлари томонидан турдош олий таълим ташкилотлари билан келишилган ҳолда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб алоҳида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 24 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
606-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни ташкил этиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП), давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус платформа) орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ фуқаролар шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий таълим ташкилотлари томонидан иккинчи ва ундан кейинги олий таълим мавжуд қувватлари, моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, муайян олий таълим ташкилотида бир йил олдинги қабул параметрларида мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шаклларида ташкил этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим ташкилотининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатиш доирасида аризани кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.
(51, 52, 53-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий таълим ташкилотларида ташкил этиладиган қабул комиссиялари (кейинги ўринларда — қабул комиссияси)га иккинчи ва ундан кейинги олий таълим қабулини амалга ошириш вазифаси юклатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар (шу куни ҳам) давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) олий таълим ташкилотининг хусусиятидан келиб чиқиб, олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан белгиланади ва ҳар йили 1 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш натижалари ҳар йили 30 августга қадар олий таълим ташкилотлари томонидан эълон қилинади ҳамда қабул натижаси тўғрисида ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчи хабардор қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ариза берувчи ЯИДХП, ДХМ ёки махсус платформа орқали мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига аризани таҳрирлашга қўшимча имконият берилиши мумкин. Бунда аризани таҳрирлашнинг охирги муддати ариза қабул қилиш жараёни якунлангунга қадар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул муддати якунланганидан сўнг биринчи марта рад этилган аризаларни бир иш куни давомида таҳрирлаш имконияти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида ундан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. ЯИДХП, ДХМ ёки махсус платформа орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда тегишли олий таълим ташкилотига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Республикада фаолият кўрсатаётган (кўрсатган) давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) томонидан берилган диплом маълумотлари автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий, ўрта махсус ва касбий (профессионал) таълим ташкилотларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлар базаси»дан (кейинги ўринларда — «Диплом» ахборот тизими) олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли олий таълим ташкилоти «Диплом» ахборот тизимида диплом маълумотлари мавжуд бўлмаган ариза берувчининг таълим маълумотларини ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим ташкилотига диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади, бунда ҳар йили 20 августга қадар тегишли олий таълим ташкилоти томонидан ариза берувчига берилган диплом маълумотлари тасдиқлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи хорижий олий таълим ташкилотини тугатган бўлса, унинг диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Нострификация» ахборот тизими орқали текшириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли олий таълим ташкилоти «Нострификация» ахборот тизимида диплом маълумотлари мавжуд бўлмаган ариза берувчининг таълим маълумотларини ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим ташкилотига диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда хорижий давлатлар таълим ташкилотларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
(101 — 105-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иккинчи ва ундан кейинги таълимда ўқиш учун талабаликка тавсия этилган шахслар билан олий таълим ташкилоти ўртасида шартнома расмийлаштирилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома шартлари, уларни амалга ошириш тартиби ҳамда томонларнинг мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим учун тўлов-контракт миқдори бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб, олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Талабаликка тавсия этилган ариза берувчилар қабул комиссиясига олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирманинг асл нусхаси — олий таълим ташкилотларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга иловани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, ариза берувчи талабаликка қабул қилинмайди (талабаликка қабул қилинган бўлса, олий таълим ташкилоти талабалари сафидан четлаштирилади) ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабардор қилинади.
(121-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Талабаларни ўқишга қабул қилиш шартномада белгиланган тўлов амалга оширилгандан сўнг, олий таълим ташкилоти ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш ўқув режаларидаги фанлар фарқидан қатъи назар, 2-курсдан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаси ва фан дастурлари таянч олий таълим ташкилотлари томонидан турдош олий таълим ташкилотлари билан келишилган ҳолда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги таълим шакли учун тасдиқланган ўқув режа ва фан дастурларига мувофиқ ҳолда алоҳида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда таҳсил олаётган талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда таҳсил олган шахсларга, давлат аттестацияси якунлари бўйича, давлат намунасидаги ҳужжат (диплом ва унинг иловаси) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(181, 182-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) ўзи келган ҳолда мурожаат этади, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади.

2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, тегишли сўровномани мустақил равишда тўлдиради.

3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар

(шу куни ҳам)

2-босқич

ЯИДХП, ДХМ, махсус платформа

Рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризаларини, маълумотларини тегишли олий таълим ташкилотларига юборади.

10 дақиқа мобайнида автоматик тарзда

3-босқич

Олий таълим ташкилоти

1. Ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тегишлилиги бўйича талабгорнинг бакалавр дипломи тўғрисидаги маълумотларни тугатган олий таълим ташкилоти тасдиқлайди.

Ҳар йили 20 августга қадар

2. Келиб тушган аризаларни тегишлиги бўйича қабул қилади.

Ҳар йили 20 августга қадар

3. Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ариза берувчининг ЯИДХП ёки махсус платформадаги шахсий кабинетига хабар юборилади.

Ҳар йили 30 августга қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

 

Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

 

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар

1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари)

1.3. Фуқаролиги

1.4. Телефон рақами

1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчининг ўқиган олий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар

2.1. Ўқиган олий таълим ташкилотининг номи

2.2. Ўқиган бакалавриат таълим йўналиши шифри ва номи

2.3. Олий таълим олганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Диплом» ахборот тизими орқали автоматик шаклланади. Ушбу тизим орқали диплом маълумотлари аниқланмаган ариза берувчилардан бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унга илованинг нусхалари сўралади.

2.4. Хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (хорижий олий таълим ташкилотини тугатган ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Нострификация» ахборот тизимидан диплом маълумотлари аниқланмаган ариза берувчилар учун).

III. Ариза берувчининг иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга кириш истагини билдирган олий таълим ташкилоти

3.1. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга кириш истагини билдирган олий таълим ташкилотининг номи

3.2. Таълим йўналиши шифри ва номи

3.3. Таълим шакли

3.4 Таълим тили

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.
(1 ва 2-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2021 й., 09/21/606/0911-сон; 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)