07.08.1997 йилдаги 392-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.1997 йилдаги 392-сон
Kuchga kirish sanasi
07.08.1997
Ҳужжат 06.08.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Геодезия ва картография тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 апрелдаги ва «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 12 июндаги фармонларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишнинг контракт шаклига ўтиш тўғрисида» 1992 йил 24 августдаги 394-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида» 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 45-модда) қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ва 6-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 10-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 7 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
392-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорат тўғрисида низомдаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1—4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ўзбекистон Республикасида давлат геодезия назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси тизимига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси ўз фаолиятида «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати бош давлат инспектори ҳисобланади, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекциясининг ниҳоясига етказилган топография-геодезия, картография ва кадастр ишларини назорат қилиш ва қабул қилишни амалга оширувчи ходимлари геодезия назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Геодезия назорати давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— геодезия ва картография фаолияти барча субъектларининг меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя этишларини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— картография режаларида ва бошқа ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари ва ҳудудининг тўғри ифодаланишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— геодезия ва картография ишларини рўйхатдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— геодезия пунктларини ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— давлат картография-геодезия фондининг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикасининг доимий маълумотнома харитасини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган топография-геодезия, картография, муҳандислик-геодезия, аэро суратга олиш (жумладан, муҳандислик, ер ости коммуникациялари ва маконларни график суратга олиш) ишларининг ташкил этилиши, қўйилиши, уларнинг техник даражаси ва сифатини, улар томонидан ишларни бажаришда ва геодезик маълумотлар, материаллар, режалар ва хариталар, космик ва аэро суратлардан фойдаланишда меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва геодезия, картография соҳасида амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— натижалари халқ хўжалиги тармоқларида ва мудофаа эҳтиёжлари учун фойдаланилиши керак бўлган тугалланган топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ишларини давлат йўли билан қабул қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— қўлланилаётган методика ва технологияларнинг замонавий техник даражага мос келишини ҳамда лойиҳалаштирилаётган ишлардаги бошланғич маълумотлар ва материалларни ҳисобга олишнинг тўлалигини текшириш мақсадида топография-геодезия ва муҳандислик геодезия, картография ишлари бажарилишининг техник лойиҳалари (дастурлари)ни назорат қилишни амалга оширади. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бу ишларни бажариш учун олдинги йиллардаги ишлар бўйича бошланғич геодезия маълумотлари ва материалларини, топографик карталар ҳамда кадастр режаларини, шунингдек, ўрганилган топография-геодезия, аэро суратга олинган ва кадастр материалларидан фойдаланишга рухсат беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларининг бажарилиши ихтисослаштирилган ташкилотларда жамланишини назорат қилади, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ишларини бажарувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисобини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— турли вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, аҳоли яшаш жойлари ва саноат мажмуалари ҳудудларини томография-геодезия, картография жиҳатидан ўрганилишининг аҳволини ва ташкилотлар томонидан топография-геодезия, картография ишларида координатлар ва баландликларнинг давлат ҳамда маҳаллий тизимларининг қўлланилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— геодезия пунктларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳамда амалдаги қонунчилик ва йўриқномаларга мувофиқ уларнинг тикланишини назорат қилади, республикадаги геодезия пунктларини ҳисобга олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— босиб чиқарилаётган карталар ва атласларда Давлат чегаралари, шельф чегаралари, вилоятлар ва туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар маъмурий чегараларининг график жиҳатдан тўғри чизилишини, хорижий давлатлар ва бошқа элементларнинг хариталар ҳамда атласларнинг сақлашини, шунингдек, аҳоли яшаш жойлари ва географик объектларнинг тўғри номланиши ва аниқ ифодаланишини назорат қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хариталар, режалар ва атласларни тузиш ва босиб чиқариш (кўпайтириш)нинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— топография-геодезия ишлари бажариладиган участкаларни бевосита тадқиқ этиш ва техник ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш йўли билан топография-геодезия ишларининг барча турлари бўйича материаллар ва ҳужжатларни назорат қилади; бу ишлар ва космик суратларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши, кўпайтирилиши ва улардан фойдаланилиши аҳволини текширади, текшириш натижалари бўйича хулосалар (далолатномалар) тузади, тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маъмуриятларини улар билан албатта таништиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда геодезия пунктлари, техник ҳисоботлар, топография ва топография режалари координатлари ҳамда баландликларининг тармоқ ва идоравий фондларида жамғарилишини назорат қилади, ушбу фондларнинг геодезия назорати инспекцияси билан тегишлича келишувсиз тўпланишига йўл қўймайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— топография-геодезия, картография ишлари бажарилишида халқ хўжалиги тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ўрганади, материаллар ва маълумотлар билан таъминлайди, вазирликларда, давлат қўмиталарида ва идораларда, корхоналар ва муассасаларда бу ишларни режалаштиришда қатнашади, халқ хўжалигида ва мудофаа эҳтиёжлари учун кўп мақсадли фойдаланиш манфаатлари йўлида, шунингдек, параллеллик ва бир-бирини такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ва картография ишларини юритиш масалалари бўйича, шу жумладан, ишлар ва аэрокосмик суратларнинг натижалари бўйича олинган маълумотларни ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳамма учун мажбурий бўлган йўриқномалар, меъёрлар, қоидалар, стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан топография-геодезия, картография ишларининг қўйилиши, ташкил этилиши, назорат қилиниши ва қабул қилиниши ҳамда ишлар ва материаллар маълумотларидан фойдаланишга дахлдор бўлган мажбурий тартибда тақдим этиладиган идораларга қарашли йўриқномаларни, норматив ҳужжатларни, қоидаларни, далолатномаларни ва тармоқ стандартларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— топография-геодезия, картография ишларини бажариш учун норматив-техник ҳужжатларни, йўриқномалар ва стандартларни белгиланган тартибда келишиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган топография-геодезия ва кадастр ишларини ҳисобга олишни ва инспекциянинг архив фондида рўйхатдан ўтказишни, халқ хўжалигида фойдаланиш учун бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш ва тарқатишни амалга оширади, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни зарур ахборотлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— геодезик пунктлар ва географик объектлар координатларини, космик ва аэросуратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетларини ва бошқа картография материалларини очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлиги тўғрисида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— геодезик ўлчовлар, технологиялар, илғор тажриба ва стандартлаштириш бирлигини таъминлаш учун топография-картография ва кадастр ишларини бажаришда ягона техника сиёсатини ва уларга методик раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Давлат картография-геодезия ва кадастр фонди ҳужжатларини танлаш, тўлдириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 5-банддаги «Геодезия ва картография бошқармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси («Ўздавкадастр»)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«топография-геодезия ишларини бажариш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома (лицензия)лар бериш юзасидан таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат геодезия назоратининг мансабдор шахслари қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларга эгадирлар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 сентябрдаги 391-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 10 декабрдаги 546-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 1994 й., 3-сон, 13-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г) тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни транспортда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотишда, шунингдек, уларни нелегал йўл билан тайёрлашда акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г» ва «с» кичик бандлар тегишлича «д» — «т» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 9 ноябрдаги 427-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур қоида хусусий тижорат банкларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиш қисмида уларга жорий қилинмайди (кўрсатиб ўтилган маблағлар уларнинг моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш ва инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилади)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 августдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 101-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 и., 8-сон, 24-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Савдо ёки улгуржи тармоқдаги ва акциз маркалари билан маркаланмаган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари солиқ органларининг қарорлари асосида мусодара қилиниши керак»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19 ва 20-бандлар чиқариб ташлансин, 21 ва 22-бандлар тегишлича 19 ва 20-бандлар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «1997 йилга ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорининг 8-банди еттинчи хатбоши қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин: «хусусий тижорат банкларини даромаддан олинадиган солиқдан озод қилиш қисмида уларни истисно қилган ҳолда».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) қарори билан тасдиқланган Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсияларнинг 1-бўлими иккинчи хатбошидаги «вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ва лицензия берганлик учун давлат божи тўлаш тартиби тўғрисида» 1997 йил 10 мартдаги 126-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Малака комиссияси иши билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида нотариат фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган фуқаролар малака имтиҳони топширишдан олдин энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайдилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг 9-банди еттинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«— экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқаришда, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришда, транспортда ташишда (халқаро транзитдан ташқари) ва сақлашда мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.