Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 11.02.1993 йилдаги 73-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.02.1993 йилдаги 73-сон
Kuchga kirish sanasi
11.02.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«МАҲАЛЛИЙ САНОАТ» КОРПОРАЦИЯСИНИНГ «ФОНОН» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ ТАРКИБИДА «НУР» ДАВЛАТ БАДИИЙ ЗАРГАРЛИК МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маҳаллий саноат корхоналарида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш вазифаларини бажариш, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлар ва тошлар ишлатилиб тайёрланадиган халқ ҳунармандчилиги буюмлари турларини янада яхшилаш масалаларини ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Маҳаллий саноат» корпорациясининг «Фонон» ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида «Нур» Давлат бадиий заргарлик марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, қуйидагилар заргарлик маркази фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заргар усталар миллий услубини шакллантириш, заргарлик буюмларининг, қимматбаҳо металл ва тошлардан, олмос ва бриллиантдан тайёрланадиган буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заргарлик буюмларида миллий мавзу, усулларни ишлаб чиқиш ва тиклаш, уларни ишлаб чиқариш учун янги технология ва ускуналар яратиш, жаҳон бозорида рақобатга қобил тошлар, тери, газмол, суяк металл, ёғочлардан қимматбаҳо металлар, табиий ва сунъий кристаллар, марварид қўшиб ясаладиган ноёб ва камёб бадиий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. Уларни кўплаб ишлаб чиқаришда корхоналарга ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноёб ва мисли йўқ заргарлик санъати асарларининг давлат коллекциясини яратишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, Давлат бадиий заргарлик маркази юридик шахс ҳисобланади, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг тегишли мавзу бўйича ишларини бажаради, уларга хизмат кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Нур» Давлат бадиий заргарлик марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига биноан заргарлик буюмларининг ҳақиқийлигини, бадиий ва тарихий қийматини экспертиза қилиш (Давлат проба назорати ва Давлат хазинаси ўтказадиган махсус функциялардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларга (заргарликда ишлатиладиган қимматбаҳо тошлардан ташқари) ишлов бериш бўйича ижодий гуруҳлар, устахоналар ташкил этиш, заргарлик буюмлари учун алоҳида қутичалар ясаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заргарлик буюмларини тайёрлашда ишлатиладиган тери, газмол, суяк, тош, ёғоч ва бошқа хом ашё ресурсларидан тайёрланган материаллар ва ярим фабрикатлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни ярим фабрикат сифатида сотиб олиш ва алмаштириш (тугалланмаган заргарлик буюмлари ва уларнинг қисмларини сотиш ва алмаштириш ҳуқуқисиз);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадиий заргарлик буюмларини, технологияларни, ускуналарни белгиланган тартибда сотиш, шу жумладан, ҳам ички бозорда, ҳам халқаро бозорда аукционларда сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Маҳаллий саноат» корпорацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «Нур» Давлат бадиий заргарлик маркази уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нур» Давлат бадиий заргарлик марказини жойлаштириш масаласини ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар «Нур» заргарлик марказига ушбу қарорни амалга оширишда ёрдам кўрсатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 11 февраль,

73-сон