LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ва республика тиббиёт муассасаларини асосий дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концернига кейинчалик Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сотиш учун 200 минг тонна ҳажмда дизель ёнилғисига экспорт квотаси ажратсин.
«Фармэксим» очиқ турдаги акциядорлик жамияти Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасидаги савдоларда «Ўзфармсаноат» концернидан қатнашчи этиб белгилансин.
2. «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акциядорлик бирлашмасига «Ўзфармсаноат» учун ажратилган дизель ёнилғиси қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда юклаб жўнатиш кунида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг сотиш нархлари бўйича, кейинчалик жаҳон бозорида шаклланган нархлар бўйича эркин алмаштириладиган валютага экспортга сотган ҳолда, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сотишга рухсат берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳукуматлараро битим бўйича «Фармпром» ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятидан (Украина) харид қилинадиган дори-дармонларни чакана дорихона тармоғи орқали аҳолига сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Четдан келтириладиган дори-дармонлар таннархи амалдаги харажатлар бўйича белгилансин, Ўзбекистон томони дизель ёнилғисини ортиш ва транспортда ташиш билан боғлиқ Украина чегарасигача сарфланган харажатлар ҳам шу жумлага киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 мартдаги 71-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 143-модда)
5. 1995 йилда ҳукуматлараро битим бўйича Қозоғистон Республикасига етказиб берилган табиий газ ва электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисобига Қозоғистон ҳудуди бўйлаб дизель ёнилғисини темир йўлда транзит ташиш учун «Ўзфармсаноат» концернига 4000 вагонга квота ажратилсин.
6. Белгилансинки, Тожикистон темир йўлининг Ленинобод участкаси бўйича темир йўлда ташиш учун ҳақ тўлаш, истисно тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 10 февралдаги 56-ф-сон фармойиши билан белгиланган фойдаланилмаган лимитлар ва идоравий квоталар ҳисобига миллий валютада амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат божхона қўмитаси «Фармэксим» очиқ турдаги акциядорлик жамияти билан «Фармпром» (Украина) ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти ўртасидаги контракт белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.