23.08.2021 йилдаги ПҚ-5229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.08.2021 йилдаги ПҚ-5229-сон
Kuchga kirish sanasi
24.08.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда қадимдан ривожланиб келаётган кулолчилик анъаналарини асраб-авайлаш, тиклаш ва ривожлантириш, халқаро даражада кенг тарғиб қилиш, кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва унинг экспортини ошириш, уста кулол ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уста-шогирд мактаблари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси (кейинги ўринларда — Форум) ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва намойишлар, кўргазма-савдолар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали билан уйғун ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки Форум ва унинг доирасида «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция 2022 йил сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, шунингдек, ушбу Ташкилий қўмита Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам Ташкилий қўмита ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташкилий қўмитага (А.А. Абдухакимов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумни юқори бадиий савияда ўтказиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, бу борада масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум совриндорларига топшириладиган диплом ва сертификатлар намуналарини тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Форум Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда келгусида босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Форум бевосита (офлайн) ёки аралаш шаклда (офлайн-онлайн) ўтказилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2022 йилдан кейин Форумни ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда уни ўтказишдан камида 6 ой олдин белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Форум ўтказиладиган жой сифатида белгиланган ҳудуд маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи — Форум ўтказиш белгиланган ҳудуд маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Форум ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан ташкил этилган бошқа халқаро маданий тадбирлар доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2022 йил 1 мартга қадар Форум расмий веб-сайти ишга туширилади, жумладан унда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари реализацияси ташкил этилади ҳамда веб-сайт электрон савдо платформалари билан интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум расмий веб-сайти орқали ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари реализация қилинганда 2024 йил 1 октябрга қадар давлат харидларини амалга оширишда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади. Бунда, давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) музей дўконлари, эсдалик совғалари савдо тармоқларининг вакиллари, халқаро харидорлар, машҳур коллекционерлар тадбирларга таклиф этилади, уларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиши ва бўлиши билан боғлиқ харажатларини қоплаш ушбу халқаро маданий тадбирларнинг сметасида назарда тутилади. Бунда, уларнинг рўйхати тегишли халқаро тадбирларнинг ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қонунчиликда хорижга олиб чиқиб кетиш учун бадиий экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари улар сотиб олинган кунда тадбирлар ўтказилаётган жойнинг ўзида тўлов ундирилмасдан бадиий экспертизадан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита (А.А. Абдухакимов) ушбу бандда белгиланган вазифалар амалга оширилишини ташкил қилсин, Форум расмий веб-сайтини яратиш билан боғлиқ харажатларни Форумнинг харажатлар сметасида назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Х. Бозаров) Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У.Т. Абдуллаев), Туризм ва спорт вазирлиги (У.А. Азамов) билан биргаликда уч ой муддатда Форумни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Форумни 2022 йилда ташкил этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлардан кулолчилик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, маҳоратли кулоллар, амалий санъат усталари, соҳа олимлари ва мутахассислари, фахрий меҳмонларни Форумга таклиф этишда ташкилотчиларга амалий ёрдам кўрсатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмасининг виза талабномаларига биноан Форумнинг хорижий иштирокчилари учун кириш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У.Т. Абдуллаев) ва Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов) билан биргаликда Форумнинг тантанали очилиш маросимини ҳар томонлама пухта ва бадиий жиҳатдан бетакрор усулда ўтказиш учун юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарийнавис ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, ҳунармандлар, саҳналаштирувчи рассомлар, истеъдодли санъаткорларнинг белгиланган тартибда кенг жалб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Форум ўтказиладиган жой сифатида белгиланган ҳудуд инобатга олинган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жумладан 2022 йилда ўтказиладиган Форум бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Х. Бозаров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тегишли ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини, Форум ўтказиладиган саҳна майдонлари ҳамда жойларнинг талаб даражасида тайёрланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Кинематография агентлиги ва Бадиий академия билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум доирасида тадбирлар ўтказиладиган ҳудудда кулолчилик санъатига оид турли кўргазмалар, кулолчилик буюмлари, қадимий кулолчилик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум доирасида театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиш этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум дастури ишлаб чиқилишини ва Форум бошланишидан уч ой олдин туристик ташкилотларга тақдим этилишини, Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумнинг туризм календарь режасига киритилишини ҳамда унга хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар жалб қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Форум қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жой ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Х. Бозаров) Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда 2022 йил якунига қадар миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналишларини ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритишга тавсия этиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ҳунарманд» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар тегишлича ҳунармандчиликнинг ҳудудда ривожланган йўналишини инобатга олиб, Риштон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Шаҳрисабз ва Нурота шаҳарларини Жаҳон ҳунармандлари шаҳри мақомини олишга тавсия этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда назарда тутилган тадбирлар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий эксперт ва малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов) Форум қатнашчиларини Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси буюртмаларига мувофиқ, белгиланган тартибда авиа ва темир йўл чипталари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов) ва «Ҳунарманд» уюшмаси (У.Т. Абдуллаев) билан биргаликда Форумга ташриф буюрувчи хорижий меҳмонлар ва қатнашчиларни кутиб олиш, жойлаштириш ва уларни Форум ўтказиладиган ҳудудга юборишни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев) Форум ўтказиладиган жойларда ва ушбу тадбирлар давомида тез тиббий ёрдам пунктларини ташкил этсин ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилинишини назорат қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), «Дунё» ахборот агентлиги (С.Л. Суяров) ва бошқа оммавий ахборот воситалари Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб боришни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икрамов ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси раиси У.Т. Абдуллаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 23 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5229-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 07/21/5229/0816-сон)