31.07.2021 йилдаги СҚ-360-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 31.07.2021 йилдаги СҚ-360-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
31.07.2021
Ҳужжат 31.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида давлат бошқаруви соҳасидаги таркибий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, маҳаллий вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти 1-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқ депутатлари вилоятлар, туманлар, шаҳарлар Кенгашларига ўн кунлик муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларининг регламентлари ва доимий комиссиялари тўғрисидаги низомларни Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомда баён этилган қоидалар асосида қайта кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низомларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари таркибини қайта шакллантириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишларни кучайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссиялар ваколати ва вазифаларидан келиб чиқиб, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар чоракда камида бир маротаба доимий комиссия аъзолари учун амалий семинарлар ташкил этишни йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат қўмиталари томонидан ҳудудларда амалга ошириладиган назорат тадбирлари ҳамда ўрганишларга жойлардаги доимий комиссиялар аъзоларини фаол жалб этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз фаолиятини регламент асосида олиб боришлари учун амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2005 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралда бўлиб ўтган йиғилишидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 24 февралда ўтказилган бешинчи ялпи мажлисидаги «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш — фаолиятимиз мезони бўлиши даркор» маърузаларининг асосий қоидаларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни бажаришга оид Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳаракат дастурининг 10-бандини амалга ошириш ҳақида»ги 173-I-сонли Қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги 173-I-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг намунавий регламентига, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этишга оид айрим тавсияларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 305-I-сонли Қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентини ва Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 154-II-сонли Қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 22 июндаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги КҚ-28-III-сонли Қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 30 июндаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига қўшимча киритиш тўғрисида»ги КҚ-203-III-сонли Қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 25 майдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги КҚ-354-III-сонли Қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 18 июндаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги КҚ-550-III-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари мазкур қарорнинг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига етказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 31 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СҚ-360-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли Қарорига
1-ИЛОВА

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
регламенти

I боб. Умумий қоидалар

1-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) давлат ҳокимиятининг вакиллик органидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, шунингдек ўз регламентига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек ўз регламентига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Маҳаллий Кенгаш фаолияти масалаларни жамоа бўлиб ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Маҳаллий Кенгаш ўз фаолиятининг асосий йўналишларини маҳаллий Кенгашнинг сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) тасдиқланган иш режаси асосида белгилаб олади. Маҳаллий Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини ўз ичига оладиган иш режаси асосида маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) иш режалари тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгашнинг иш режаси маҳаллий Кенгаш депутатлари (бундан буён матнда депутатлар деб юритилади), доимий комиссиялар, маҳаллий ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари, ҳудудда жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таклифлари, шунингдек ҳудудий вакиллик органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгашнинг иш режаси сессияда қабул қилинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш иш режасининг бажарилиши унинг сессияларида, сессиялар оралиғида эса доимий комиссиялар мажлисларида муҳокама қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгашнинг иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари, доимий комиссиялар, депутатларнинг таклифига биноан сессияда кўриб чиқилади. Ушбу масала юзасидан қарор маҳаллий Кенгаш регламентида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгашнинг иш режаси бажарилишини ташкил этиш, шунингдек доимий комиссияларнинг иш режалари доимий комиссиялар томонидан ўз вақтида ижро қилиниши учун ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари маҳаллий Кенгаш ишини ташкил этади, маҳаллий Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади, унинг сессияларида раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ўз фаолияти тўғрисида маҳаллий Кенгаш олдида ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддати — беш йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Маҳаллий Кенгаш ҳудуд учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларининг амалга оширилишини, жойларда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, юқори турувчи маҳаллий Кенгаш ва ҳокимнинг қарорлари ижро этилишини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқани, аҳолини тегишли ҳудудни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш ҳудудда ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланишига кўмаклашади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Маҳаллий Кенгашнинг асосий ваколатларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг тақдимига биноан ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетни (туман, шаҳар бюджетини) ҳокимнинг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетнинг (туман, шаҳар бюджетининг) тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳокимнинг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимдан озод этиш, уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини, шунингдек ҳокимнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини тинглаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда ҳоким қарорларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашнинг Иш тартибини, доимий комиссиялар ва бошқа комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссиялар ва муваққат комиссияларни, маҳаллий Кенгашнинг бошқа органларини тузиш, сайлаш ва тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, улар ишига доир ҳисоботларни тинглаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда депутатларнинг ваколатларини эътироф этиш ва муддатидан олдин тўхтатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини (ахборотларини), шу жумладан қонунларга риоя этилиши, маҳаллий Кенгаш қарорларининг ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботларини (ахборотларини) эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутатларнинг сўровларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг ва қуйи маҳаллий Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг тақдимига биноан ҳокимлик таркибий тузилмаларини, унинг ходимлари штатлари ва иш ҳақи фондини тасдиқлаш киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга, атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатларига берилган масалаларни, ташкилий масалалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Маҳаллий Кенгаш берилган ваколатлари доирасида умум манфаатини ифодаловчи тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномавий муносабатлар ўрнатишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Маҳаллий Кенгаш ўз фаолиятини сессиялар, доимий комиссиялар ва муваққат комиссиялар, маҳаллий Кенгашнинг бошқа органлари орқали, шунингдек депутатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва маҳаллий Кенгаш регламентида белгиланган тартибда ўз ваколатларини рўёбга чиқариш йўли билан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Сессияни чақириш ва ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Маҳаллий Кенгашнинг асосий иш шакли сессиядир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан маҳаллий Кенгаш ваколатига киритилган ҳар қандай масалани кўриб чиқишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Сессиялар ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари, у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессиялар депутатларнинг камида учдан икки қисми ташаббуси билан ҳам чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Сессия кун тартиби ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари, партиялар гуруҳлари, доимий комиссиялар ва депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия муҳокамасига киритилаётган энг муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масалаларни тайёрлаш учун ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари томонидан тегишли тармоқлар мутахассислари ҳамда экспертларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин. Ишчи гуруҳ масалани тайёрлаш вақтида сайловчилар, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари, шунингдек тегишли ҳудуддаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия муҳокамасига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади, улар томонидан тайёрланган қарор лойиҳалари ва кун тартиби бўйича бошқа ҳужжатлар ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбарига ҳамда маҳаллий Кенгаш котибияти мудирига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар сессия кун тартиби лойиҳасига уларни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масалани кўриб чиқиш учун тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиялар, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар киритилган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия кун тартиби маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Сессияни, шу жумладан навбатдан ташқари сессияни чақириш ҳақидаги қарор ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби депутатлар эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилади. Депутатларга танишиб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар ҳам юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияни чақириш тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессиялар очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай қарор, агар бу ҳақдаги таклиф ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари, доимий комиссиялар, партиялар гуруҳлари томонидан киритилган бўлса, қабул қилиниши мумкин. Ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисидаги қарор депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессиялар ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши ҳам мумкин. Бунда депутатлар жойлардан туриб жамоавий ёки якка тартибда иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган сессияни олиб бориш, кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш маҳаллий Кенгаш Регламентида белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия видеоконференцалоқа режимида ўтказилганда овозларни ҳисоблаш ва овоз бериш натижаларини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган сессияларда овоз бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда раислик қилувчи томонидан масала овозга қўйилганлиги эълон қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий студияда ҳозир бўлган, жамоавий ва якка тартибда уланиш нуқтасидан иштирок этаётган депутатлар қўлларини кўтариб овоз берадилар, овоз бериш электрон тизим орқали ҳам амалга оширилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раислик қилувчи «қаршилар» борми, «бетарафлар» борми деган саволлар билан мурожаат қилади, депутатлар бу саволларга ҳам қўлларини кўтариб жавоб берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда иштирок этаётган барча депутатлар тасвири экранга чиқарилади, овоз бериш жараёнида барча депутатлар кўриниб туриши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овоз бериш натижаси саноқ комиссияси томонидан қайд этиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда иштирок этаётган барча депутатлар овоз бериб бўлганидан сўнг саноқ комиссияси томонидан раислик қилувчига овоз бериш натижалари тўғрисида маълумот берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раислик қилувчи овоз бериш натижаларини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Агар сессияда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатларни рўйхатга олиш сессия очилишидан олдин ва унинг ишидаги ҳар бир танаффусдан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар сессияларни ўтказишга мўлжалланган бинода электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, ҳар бир депутат учун доимий ўрин ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Сессиялар иши давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда маҳаллий Кенгашнинг қарори асосида бошқа тилларга синхрон таржима таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек ҳудуддаги давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф этилган вакиллари ҳамда бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияга таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек маҳаллий Кенгашнинг регламентида белгиланган тартибга риоя қилишлари ва раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияга таклиф қилинадиган шахсларнинг сони ва таркиби ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияда раислик қилувчи сессияда иштирок этаётган депутатлар сони, таклиф этилган шахслар таркиби тўғрисида депутатларга ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияга таклиф қилинган шахслар учун мажлислар залида махсус жойлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Янги сайланган маҳаллий Кенгашнинг биринчи сессияси ҳоким томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафта муддат ичида чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи сессия маҳаллий Кенгашнинг кекса депутатларидан бири томонидан очилади, у маҳаллий Кенгаш томонидан маҳаллий Кенгаш раҳбари тасдиқлангунга қадар сессияни бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияларда ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари, у йўқлигида эса маҳаллий Кенгаш қарорига ёки ҳоким топшириғига биноан депутатлардан бири раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор янги сайланган маҳаллий Кенгашнинг биринчи сессиясида сайловни ўтказган сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказилганида депутатнинг ваколатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор сессияда сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Сессия ўз ишини кун тартибини тасдиқлашдан бошлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия кун тартибидаги масалалар раислик қилувчи томонидан бандма-банд ёки бутунлай овозга қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессиянинг кун тартиби бўйича таклиф ва мулоҳазалар депутатлар томонидан оғзаки ёки ёзма шаклда берилади ва сессияда раислик қилувчи томонидан уларнинг келиб тушиш тартиби бўйича эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия кун тартиби бўйича қарор депутатлар билдирган таклифларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Ҳар бир сессияни ўтказиш вақтида депутатлар орасидан сессия котиби сайланади ёки сессия котибияти тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия котиби ёки котибияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўзга чиқувчиларнинг рўйхатини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутат сўровларини, депутатлардан тушадиган саволлар, маълумотномалар, хабарлар, аризалар, таклифлар ва бошқа материалларни рўйхатга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўзга чиқиш учун ёзилганларнинг рўйхати ва тушган материаллар ҳақида раислик қилувчига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия ишига тааллуқли масалалар юзасидан депутатларга тушунтиришлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия якунлари юзасидан ахборот тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баённома ёки стенограмма юритилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияда сессия котиби ёки котибияти томонидан тайёрланган ахборот тингланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Сессияда баённома юритилади. Сессия баённомаси раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашнинг номи, сессиянинг тартиб рақами (чақириқ доирасида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияни ўтказиш вақти, санаси, жойи ва сессия кун тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар сони, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессиянинг кун тартиби, сессия муҳокамасига киритилган ҳар бир масала юзасидан ҳар бир маърузачи ва қўшимча маърузачининг фамилияси ҳамда лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музокараларда сўзга чиққан, шунингдек маърузачилар ва қўшимча маърузачиларга сўровлар йўллаган ёки саволлар берган (ёзма ёки оғзаки шаклда) депутатларнинг фамилиялари, сайлов округларининг рақами ва лавозимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган, «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб берилган овозлар сони кўрсатилган қарорлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомада сессия кун тартибига қўйилган масалаларнинг моҳияти очиб берилади, сессия давомида сўзланган нутқларнинг моҳияти қисқача баён этилади, шунингдек сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш якунлари қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессиянинг баённомасига депутатлар ва таклиф этилган шахсларнинг сессиядаги маърузалари матнлари, сессияда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар рўйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати ва бошқа материаллар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия баённомаси сессия тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай тайёрланади ва сессия вақтида раислик қилган шахс ҳамда котиб томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия жараёни аудио, видео шаклда ёзиб олиниши ёки стенограммаси юритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия баённомасининг асл нусхаси, аудио, видео ёзувлари, стенограммаси маҳаллий Кенгаш котибиятида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессия баённомаси, аудио, видео ёзувлари, стенограммаси депутатларнинг талабига биноан танишиб чиқиш учун уларга берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ сессия баённомаси, аудио, видео ёзувлари, стенограммаси маҳаллий Кенгаш котибиятида «махфий ҳужжат» белгиси билан сақланади. Ёпиқ сессия баённомаси унга унга тааллуқли материаллар билан депутатларни таништириш бевосита маҳаллий Кенгаш котибиятида тилхат олиниб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Сессияда раислик қилувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия ишининг умумий боришига раҳбарлик қилади, маҳаллий Кенгаш регламентига риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маърузачилар, қўшимча маърузачиларга ва музокараларда сўзга чиқувчиларга навбати билан сўз беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда сабабини тушунтириб, сўзга чиқиш тартибини ўзгартиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳокама қилинаётган масала юзасидан хоҳлаган пайтда сўзга чиқиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш регламентида белгиланган тартибни қўпол равишда бузган депутат ёки иштирокчини тартибга чақиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутатларнинг ёзма сўровлари, аризалари, таклифлари, фикр-мулоҳазаларини ўқиб эшиттиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутатга депутат сўрови, савол, таклиф, фикр-мулоҳаза юзасидан сўзга чиқиш, шунингдек сессияни олиб бориш тартиби бўйича эътирозлар билдириш учун, қарор лойиҳаларига тузатиш, овоз бериш масаласи бўйича таклифлар киритиш учун унинг илтимосига кўра сўз беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳокама тугаганидан кейин қарорлар лойиҳаларини овозга қўяди ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда қабул қилинган қарорларни ва сессия баённомаларини имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳокама жараёнида сўзга чиққан депутатлар ёки бошқа иштирокчилар фикрини бирон-бир тарзда баҳолаш ёхуд шарҳлашдан, шунингдек қарор қабул қилишда тазйиқ ўтказишдан ўзини тийиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияда раислик қилувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш регламенти талаблари қўпол равишда бузилган тақдирда депутатни огоҳлантиришга, такроран бузишга йўл қўйилганида эса, уни бутун сессия куни давомида сўздан маҳрум қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия ишига халақит бераётган таклиф қилинган шахсларни сессия залидан чиқариб юборишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ва энг муҳим муаммоларни муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) ва маҳаллий Кенгашнинг қўшма мажлиси ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва маҳаллий Кенгашнинг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси (комиссияси)нинг раиси ва ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари ўртасида келишув бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва маҳаллий Кенгашнинг қўшма мажлиси кун тартибидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) томонидан маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва маҳаллий Кенгашнинг қўшма мажлисини чақириш, уни ўтказиш вақти, санаси, жойи ва бошқа масалалар маҳаллий Кенгаш регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси (комиссияси)нинг раиси ва ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари ўртасида келишув бўйича ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Сессияда масалаларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Маҳаллий Кенгаш ўз сессияларида ваколатлари доирасида қонунийлик ва ҳуқуқий-тартиботни, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Сессия муҳокамасига киритилган кун тартибидаги ҳар бир масала, жумладан маҳаллий бюджет тўғрисидаги ва унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот, ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари ва унинг ўринбосарлари, ҳокимлик бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари фаолияти ҳақидаги ҳисоботлар тингланади ҳамда эркин муҳокама қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳокама жараёни мазкур масала юзасидан ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари, унинг ўринбосарлари, доимий комиссиялар раисларининг маърузалари ва қўшимча маърузаларини, депутатларнинг маърузалари ва қўшимча маърузаларини тинглаш, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг фикр билдириши шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда муҳокама этилаётган масаланинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда, сессия мазкур масаланинг мазмунига доир қисқача ахборотни тинглаб ёки доимий комиссиялар раислари ёхуд депутатларнинг тушунтиришлари билан чекланиб, уни муҳокама этмасдан қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Сессияда раислик қилувчи томонидан маърузачилар ва қўшимча маърузачилар билан келишувга кўра, қоида тариқасида, маъруза учун — 30 дақиқагача, қўшимча маъруза учун — 20 дақиқагача ва якунловчи сўз учун 15 дақиқагача вақт белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокараларда сўзга чиқувчи депутатларга 10 дақиқагача вақт берилади. Музокараларда такроран сўзга чиқиш учун, шунингдек сессия ишини олиб бориш тартиби, овоз бериш асослари, номзодлар бўйича сўзга чиқиш учун, аризалар, саволлар, таклифлар, хабарлар, маълумотлар учун 3 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияда ҳозир бўлган депутатлар кўпчилигининг розилиги билан раислик қилувчи сессия кун тартибига киритилган масалани муҳокама қилишнинг умумий вақтини, саволлар ва жавоблар учун ажратиладиган вақтни белгилаб қўйиши, сўзлаш вақтини узайтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияларда депутат айни бир масала бўйича музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокараларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин маърузачи ва қўшимча маърузачи якунловчи сўзни айтиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар сўзга чиқувчи ажратилган вақтдан ортиқ сўзласа ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан фикр билдирмаётган бўлса, сессияда раислик қилувчи уни аввал огоҳлантириб, кейин сўздан маҳрум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Сессияда қарорлар қабул қилиш ва уларни эълон қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Сессияда қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорига асосан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон овоз бериш тизимлари ўрнатилган залларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Депутат ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир депутат бир овозга эга бўлади ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш вақтида ҳозир бўлмаган депутат кейинчалик овоз беришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ овоз бериш овозлар мутлақ кўпчиликни ташкил этган тақдирда овозларни санамасдан, агар фақат депутатлардан ҳеч бири бошқача тартибни таклиф этмаса ёки овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилмаса, ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Сессияларда яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини ҳисоблаш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Сессияда яширин овоз беришни бюллетенлардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, овоз бериш учун зарур ахборотга эга бўлган яширин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси назорати остида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яширин овоз бериш ўтказиладиган вақти ва жойи, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Яширин овоз бериш бюллетенлар ёрдамида ўтказилганида саноқ комиссияси ҳар бир депутатга биттадан бюллетень беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюллетенни тўлдириш депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бюллетендаги ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод фамилиясининг қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка «+» ёки «» ёхуд «х» қўйиш, қарор лойиҳасига оид бюллетенда эса, агар у тегишли қарорни ёқлаб овоз бераётган бўлса, «қаршиман» деган сўзни ўчириш, таклиф этилаётган қарорга (қарор вариантига) қарши овоз бераётган бўлса, «ёқлайман» деган сўзни ўчириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланмаган шаклдаги бюллетенлар, шунингдек депутатларнинг хоҳиш-иродасини аниқлашга имкон бермаган бюллетенлар депутатларнинг овозларини ҳисоблаб чиқиш вақтида ҳақиқий эмас деб топилади. Бюллетенга киритилган қўшимчалар овозларни ҳисоблаб чиқиш вақтида эътиборга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Агар сессияда электрон овоз бериш тизими ёрдамида яширин овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, саноқ комиссияси овоз бериш бошланишидан олдин электрон тизимнинг созлигини текшириши ҳамда яширин овоз бериш учун депутатлар умумий сони бўйича карточкаларнинг тўлиқ комплектини рўйхатга олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисида саноқ комиссияси баённома тузади, у комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссиясининг маърузасига асосан маҳаллий Кенгаш яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Сессияда қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан эътиборан, агар ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ҳудудда жойлашган барча давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш қарорлари унинг доимий комиссияларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмаларига, тегишли давлат органларига, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга, нодавлат нотижорат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ва қуйи турувчи ҳокимликларга тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сессияда қабул қилинган қарорлар, қоида тариқасида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади (ёпиқ қарорлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарини тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маҳаллий Кенгашдаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан уч кун ичида кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбари лавозимига номзодга депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни сессияда муҳокама қилиш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбари номзодини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзоди тасдиқланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Агар овоз бериш вақтида вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими —маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзодлари депутатлар умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур лавозимга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши тақдим этилган вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзодларини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлаш, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашини тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Туман (шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарини тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Туман (шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзоди вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Туман (шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзодларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан, қоида тариқасида, уч кун ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Туман (шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбари лавозимига номзодга депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни сессияда муҳокама қилиш учун 10 дақиқагача вақт ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг туман (шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаши раҳбарининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган туман (шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзоди тасдиқланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоларини сайлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари (бундан буён матнда Сенат аъзолари деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин уч кунлик муддатда Сенат аъзоларини сайлаш учун депутатларнинг қўшма мажлислари (бундан буён матнда қўшма мажлис деб юритилади) ўтказилишини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий сайлов комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшма мажлисларни ўтказиш вақти, санаси ва жойи кўрсатилган қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Қўшма мажлис очилиши олдидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қўшма мажлисда, депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлис ишида Марказий сайлов комиссиясининг вакили иштирок этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Қўшма мажлисни Марказий сайлов комиссиясининг вакили очади. У мажлисда раислик қилувчининг номзоди бўйича таклиф киритади, бу номзод энг обрўли, катта тажрибага эга, ёши улуғ депутатлар орасидан танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлис иштирокчилари мажлиснинг кун тартибини ва иш регламентини тасдиқлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлис кун тартибига Сенат аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Қўшма мажлис ишини таъминлаш ва олиб бориш учун очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан уч кишидан беш кишигача бўлган ишчи ҳайъат тузилади. Турли маҳаллий Кенгашлар депутатлари орасидан ҳайъат аъзолигига номзодлар раислик қилувчи томонидан таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Маҳаллий Кенгаш депутатлари ваколатларини текшириш, тушган таклифларни ҳисобга олиш ва қўшма мажлис томонидан қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун уч кишидан иборат котибият тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Қўшма мажлисда раислик қилувчи тақдимига мувофиқ очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Маслаҳат кенгаши (бундан буён матнда Маслаҳат кенгаши деб юритилади) сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳат кенгаши депутатлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган энг обрўли, ёши улуғ депутатлардан, қоида тариқасида, ҳар бир маҳаллий Кенгашдан бир нафар вакилдан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Маслаҳат кенгаши энг обрўли, ўз сайловчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган, давлат ва жамият фаолиятининг турли соҳаларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган депутатлар орасидан Сенат аъзолигига номзодларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Сенат аъзолигига олти нафар номзод бўйича Маслаҳат кенгашининг таклифи Маслаҳат кенгашининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади. Яширин овоз бериш бюллетенига олти нафар Сенат аъзолигига номзод киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Сайлов кунига қадар йигирма беш ёшга тўлган ва камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутати Сенат аъзолигига номзод бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Қўшма мажлисда Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокама ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлисда иштирок этаётган ҳар бир депутат Сенат аъзолигига номзодга саволлар бериш, номзод хусусида ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокамадан кейин уни яширин овоз бериш бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклиф этилган у ёки бу номзодлар рад этилган тақдирда, муҳокама этиш ва яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун бошқа номзодни фақат Маслаҳат кенгаши кўрсатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат аъзолигига номзодларни муҳокама қилиш қўшма мажлис қарорига биноан тугалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатларнинг кўпчилик овозини олган Сенат аъзолигига номзод яширин овоз бериш бюллетенига киритилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда. Яширин овоз бериш учун бюллетеннинг намунаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яширин овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтириш берилган бўлиши лозим. Бюллетеннинг олд томонида ўнг юқори бурчакда муҳр ва камида икки нафар саноқ комиссияси аъзосининг имзоси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда. Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатлар орасидан тўққиз нафаргача аъзодан, шу жумладан, комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссиясининг таркибига Сенат аъзолигига номзод сайланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат аъзоларини сайлаш бўйича овоз беришни ташкил қилади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма мажлис иштирокчиларига яширин овоз беришни ўтказиш вақти, жойи ва тартибини эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яширин овоз бериш бюллетенларини уларга Сенат аъзолигига ҳар бир номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исмини алифбо тартибида киритиш йўли билан, туғилган санаси, лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойини кўрсатган ҳолда тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овоз берувчиларнинг рўйхатини аниқлайди, уларга яширин овоз бериш бюллетенларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яширин овоз бериш бюллетенларининг олд томонига муҳр қўяди ва яширин овоз бериш бюллетенида саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овозларни санаб чиқади ва яширин овоз бериш натижалари тўғрисида баённома тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яширин овоз бериш натижаларини қўшма мажлис тасдиғига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда. Яширин овоз бериш бошланишидан олдин саноқ комиссиясининг раиси яширин овоз беришни ўтказиш тартибини эълон қилади, саноқ комиссияси аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини текширади ва муҳрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайлов қутиси унинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасидан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутат саноқ комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда овоз берувчилар рўйхатига имзо чекади, шундан кейин унга яширин овоз бериш бюллетени берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган Сенат аъзолигига номзодларнинг фамилиялари қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка «+» ёки «» ёхуд «х» қўйиш йўли билан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз берувчи тўлдирилган яширин овоз бериш бюллетенини кўринарли жойда туриши лозим бўлган сайлов қутисига ташлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яширин овоз бериш жараёни тугаллангандан кейин фойдаланилмаган, шунингдек бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетенлари уларга махсус штамп қўйиш йўли билан бекор қилинади, шундан сўнг улар муҳрланади ва алоҳида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-модда. Овозларни санаб чиқиш саноқ комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш натижалари аниқлангунга қадар танаффуссиз амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайлов қутисидаги яширин овоз бериш бюллетенларига асосан саноқ комиссияси овоз беришда иштирок этган депутатларнинг умумий сонини, Сенат аъзолигига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини, ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз берувчилар томонидан сайлов бюллетенига қўшимча ёзиб қўйилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланмаган намунадаги яширин овоз бериш бюллетенлари, овоз бериш вақтида битта ҳам катакка «+» ёки «» ёхуд «х» қўйилмаган бюллетенлар, шунингдек олд томонида муҳр ва саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлмаган бюллетенлар ҳақиқий эмас, деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш натижаларига кўра овоз беришда қатнашган депутатлар овозининг эллик фоизидан ортиғини олган Сенат аъзолигига номзодлар сайланган, деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яширин овоз бериш натижалари бўйича баённома тузилиб, у саноқ комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга ҳеч қандай тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссияси раисининг маърузаси бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, у қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки нусхада тузилиб, раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирорта тузатиш киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар овоз беришда яширин овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлардан кимдир сайланмаган бўлса, бўш қолган ўринларга Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш учун янги сайлов тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш бўйича қўшма мажлис асосий сайлов ўтказилганидан сўнг икки кун ичида ўтказилади. Қўшма мажлиснинг ўтказилиш вақти, санаси ва жойи қўшма мажлис қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда. Сайланган Сенат аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки кунлик муддатдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссиясига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасининг иккинчи нусхаси ва Сенат аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари архивларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII боб. Ҳокимнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини маҳаллий Кенгаш томонидан эшитиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда. Ҳоким ҳар йили маҳаллий Кенгашга ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи маҳаллий Кенгашнинг ҳудуднинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-модда. Ҳокимлик аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси ҳокимнинг ҳисоботига доир материалларни ҳоким ҳисоботини эшитишга ўн кун қолгунга қадар маҳаллий Кенгаш котибиятига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-модда. Ҳисоботда ҳоким ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд иқтисодиётининг барқарор ўсишини, унинг тармоқлари ривожланишини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соҳани ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жойлар қуриш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш сифатини яхшилаш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ривожланишига оид бошқа масалаларни ҳал қилиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-модда. Ҳоким ҳисоботи бўйича маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси юзасидан нуқтаи назарни шакллантириш ва таклифлар олиш мақсадида ҳокимнинг ҳисоботига доир материаллар олинган куни маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан тегишли доимий комиссияларга, маҳаллий Кенгашдаги партия гуруҳларининг вакилларига ва депутатларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда. Ҳоким ҳисоботини эшитиш тўғрисидаги масалани тайёрлаш ва сессия муҳокамасига киритиш тегишли доимий комиссия томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда ушбу доимий комиссия ҳоким ҳисоботини эшитиш тўғрисидаги масалани атрофлича тайёрлаш учун бошқа доимий комиссияларни ҳам жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда. Ҳоким ҳисоботи бўйича материалларни умумлаштириш учун тегишли доимий комиссия томонидан соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ҳисоботига доир материалларни умумлаштириш натижалари бўйича тегишли доимий комиссия томонидан маҳаллий Кенгашдаги партия гуруҳларининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда доимий комиссия хулосаси ва маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини эшитишда маҳаллий Кенгаш қарорига асосан депутатлардан бири сессияга раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини эшитиш учун маърузачи билан келишилган ҳолда камида 30 дақиқа берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича масъул доимий комиссия хулосасининг мазмунини ва маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳасининг асосий қоидаларини баён этиш мақсадида доимий комиссия раисига 15 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Партия гуруҳлари вакилларига ва депутатларга маърузачига савол бериши учун 3 дақиқагача, ҳисобот бўйича музокаралар учун 10 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимининг ҳисоботини эшитишга ушбу вилоят (Тошкент шаҳри)дан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят (Тошкент шаҳар) ижро ҳокимияти органлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ижро ҳокимияти органлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимнинг ҳисоботини эшитишга ҳудудда жойлашган бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70-модда. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг мажлисларида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича, шунингдек доимий комиссия хулосаси ва партия гуруҳлари фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда маҳаллий Кенгашнинг қарори қабул қилинади. Қарорда ҳоким ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига комплекс баҳо берилади, уларнинг ишини такомиллаштиришга доир тавсиялар ва таклифлар, шунингдек қарор амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда. Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш масъул доимий комиссия зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда. Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича маҳаллий Кенгаш қарори ва ҳокимнинг ҳисоботи маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий нашрларида ҳамда веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда. Масъул доимий комиссия ҳокимнинг ҳисоботи бўйича маҳаллий Кенгаш қарори ижро этилишини мониторинг қилади ва қарорда белгиланган муддатларда маҳаллий Кенгашни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX боб. Маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини маҳаллий Кенгаш томонидан эшитиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига кўра маҳаллий Кенгаш маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда. Маҳаллий давлат бошқаруви органи томонидан ҳисобот (ахборот)га доир материаллар маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссиясига имзоланган ҳамда электрон шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-модда. Тегишли доимий комиссия ҳисобот (ахборот)ни комиссия мажлисида маҳаллий давлат бошқаруви органи раҳбари иштирокида муҳокама қилади ҳамда доимий комиссиянинг хулосаси ва маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳасини тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда. Ҳисобот (ахборот)ни эшитиш тўғрисидаги масалани тайёрлаш ва сессия муҳокамасига киритиш тегишли доимий комиссия томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда. Ҳисобот (ахборот) бўйича материалларни пухта тайёрлаш мақсадида тегишли доимий комиссия томонидан соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-модда. Сессияда маҳаллий давлат бошқаруви органи раҳбарининг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш учун маърузачи билан келишилган ҳолда 20 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот (ахборот) бўйича масъул доимий комиссия хулосасининг мазмунини ва маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳасининг асосий қоидаларини баён этиш мақсадида доимий комиссия раисига 10 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатларга маърузачига савол бериши учун 3 дақиқагача, ҳисобот бўйича музокаралар учун 5 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-модда. Ҳисобот (ахборот) бўйича маҳаллий Кенгаш қарори ва ҳисобот (ахборот) маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий нашрларида ҳамда веб-сайтларида эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X боб. Сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни танлаб олиш ва тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-модда. Йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган ҳамда камида охирги беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси ўзининг мажлисида Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни дастлабки тарзда танлаб олади ва тақдим этади, материалларни кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди, маъқуллаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тақдим этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий сайлов комиссияси таркибига кириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор қабул қилинган номзодлар алифбо тартибида овоз бериш учун рўйхатга киритилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг сессиясида муҳокама ўтказилади ва муҳокамада депутатлар Марказий сайлов комиссияси аъзолигига кўрсатилган номзодга саволлар беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳокама натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг номзодни Марказий сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ҳамда кўриб чиқиш учун Олий Мажлис палаталарига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

83-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов бўйича округ сайлов комиссияларига номзодлар йигирма бир ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан танлаб олинади ва тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитасининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясининг мажлисида дастлабки тарзда муҳокама этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тегишли қўмитасининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши тегишли доимий комиссиясининг мажлисида қўмита (комиссия) раисининг ташаббуси билан округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши тегишли доимий комиссияси материалларни кўриб чиқади, номзодлар бўйича хулосаларни ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлайди. Дастлабки тарздаги муҳокама натижаларига кўра, ушбу масалани маъқуллаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисидаги тегишли қўмита (доимий комиссия)нинг қарори қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Округ сайлов комиссияси таркибига кириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор қабул қилинган номзодлар алифбо тартибида овоз бериш учун рўйхатга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг сессиясида муҳокама ўтказилади ва муҳокамада депутатлар округ сайлов комиссияси аъзолигига кўрсатилган номзодларга савол беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳокама натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашининг номзодни округ сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ҳамда тасдиқлаш учун Марказий сайлов комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-модда. Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашларига сайловлар бўйича вилоят (Тошкент шаҳар) ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролари орасидан танлаб олинади ҳамда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят (Тошкент шаҳар) ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиянинг мажлисида дастлабки тарзда муҳокама этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия мажлисида комиссия раисининг ташаббусига кўра вилоят (Тошкент шаҳар) ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг тегишли доимий комиссияси материалларни кўриб чиқади, номзодлар бўйича хулосалар ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг номзодларни вилоят (Тошкент шаҳар) ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлайди. Дастлабки тарздаги муҳокама натижалари бўйича ушбу масалани маъқуллаш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши навбатдаги сессиясининг кун тартибига киритиш тўғрисидаги доимий комиссиянинг қарори қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят (Тошкент шаҳар) ва округ сайлов комиссиялари таркибига кириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор қабул қилинган номзодлар алифбо тартибида овоз бериш учун рўйхатга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг сессиясида муҳокама ўтказилади ва муҳокамада депутатлар вилоят (Тошкент шаҳар) ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига кўрсатилган номзодларга саволлар беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳокама натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг номзодни вилоят (Тошкент шаҳар) сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ҳамда тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳокама натижалари бўйича қабул қилинган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг номзодни округ сайлов комиссиялари аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори эса, тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига ўтказиладиган сайловлар бўйича вилоят (Тошкент шаҳар) комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-модда. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайловлар бўйича туман (шаҳар) сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролари орасидан танлаб олинади ҳамда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан танланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўриб чиқиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг туман (шаҳар) сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги қарорини дастлабки тарзда кўриб чиқиб, уни халқ депутатлари тумун (шаҳар) Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритишни тавсия этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли доимий комиссия раисининг ахбороти бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайловлар бўйича сайлов комиссияси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI боб. Доимий ва муваққат комиссиялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-модда. Маҳаллий Кенгаш сессияга киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун ўз ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида фаолиятни амалга оширувчи доимий ва муваққат комиссиялар тузиши ҳамда улар таркибига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ва муваққат комиссиялар раислигига ҳамда аъзолигига номзодлар сессияга ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.

Доимий ва муваққат комиссиялар аъзолари депутатлар орасидан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ва муваққат комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки комиссиянинг бутун таркибни ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки комиссия бутун таркиби бўйича депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-модда. Доимий комиссиялар сони ва таркиби сессияда белгиланади. Маҳаллий Кенгаш таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича;

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича;

ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича;

саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича;

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича;

регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиялар фаолияти маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88-модда. Доимий комиссиялар ўз мажлисларида раис ўринбосарлари ва котибларини сайлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутат битта доимий комиссия аъзоси этиб сайланади. Фақат Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари бошқа доимий комиссия аъзолари бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия таркибига кирмаган депутат унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари ҳамда маҳаллий Кенгаш котибияти мудири, доимий комиссиялар таркибига сайланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-модда. Доимий комиссиялар ўз фаолиятини маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиянинг ташаббуси билан доимий комиссиянинг иш режасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Доимий комиссиянинг иш режасидаги ўзгартиришлар навбатдаги сессияда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-модда. Доимий комиссиялар ўз фаолиятини мажлис шаклида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

Доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.

91-модда. Маҳаллий Кенгаш аниқ вазифаларни бажариш учун депутатлар орасидан муваққат комиссия тузиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муваққат комиссия тузиш тўғрисидаги қарор сессияда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажарганидан сўнг ўз фаолиятини тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муваққат комиссиянинг вазифалари маҳаллий Кенгаш қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-модда. Доимий ва муваққат комиссияларнинг ҳудуддаги давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга юбориладиган қарорлари тавсия хусусиятига эга бўлади ва улар томонидан кўриб чиқилиб, кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёки кўрилган чора-тадбирлар ҳақида бир ойлик муддатда хабар қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХII боб. Депутатлик фаолиятини амалга ошириш шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-модда. Ҳар бир депутат сессия, доимий ва муваққат комиссиялар ишида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозим. Депутат ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-модда. Партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшган ҳолда ўтказиш учун камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан маҳаллий Кенгаш томонидан рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия кун тартибини шакллантиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳи вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбарига, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари бошлиқларига, шунингдек ҳудудда жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий ва муваққат комиссиялар раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимининг, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимига хулоса тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашидаги партия гуруҳлари вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — маҳаллий Кенгаш раҳбарининг лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутатлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-модда. Депутат сессияда кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий ҳамда муваққат комиссияларга сайлаш ва сайланишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия муҳокамасига киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар киритишга, сессия кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар киритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музокараларда иштирок этишга, маърузачи, қўшимча маърузачи ва сессияда раислик қилувчига саволлар беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутат сўрови билан мурожаат этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан маълумот беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда раислик қилувчига сессияда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазасининг матнини топширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибига ўзи кирган маҳаллий Кенгаш органининг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини сессияда баён қилишга ёки бу ҳақда маҳаллий Кенгаш раҳбарига ёзма шаклда маълум қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашга ҳисобдор бўлган ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини сессияларда эшитиш тўғрисида таклиф киритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижро этилиши, шунингдек маҳаллий Кенгаш қарорларининг бажарилиши юзасидан текширишлар ўтказиш тўғрисидаги масалалар бўйича таклиф киритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия баённомаси (стенограммаси) билан белгиланган тартибда танишишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-модда. Депутат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессия самарали ишлашига кўмаклашиши, сессия вақтини тежаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш регламентига риоя қилиши ва сессияда раислик қилувчининг талабларини бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда фақат раислик қилувчининг рухсати билангина сўзга чиқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатлик одоби қоидаларига риоя қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияда иштирок этиши ва унинг ишида фаол қатнашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи таркибига сайланган доимий ёки муваққат комиссия мажлисларида иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш регламентида белгиланган тартибда овоз беришда шахсан иштирок этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутат сессияда, ўзи таркибига кирган доимий ёки муваққат комиссия мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбарига, маҳаллий Кенгаш котибияти мудирига, сессияда раислик қилувчига ёхуд доимий ёки муваққат комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-модда. Депутат ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига, агар унда бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жавоб юборишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг раислари, прокурорлар, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги аниқ ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутат сўровлари бўйича ахборот сессияда ёки доимий ёхуд муваққат комиссиялар мажлисида муҳокама қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-модда. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишли ҳудуд прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан маҳаллий Кенгаш томонидан қоида тариқасида ўн кун ичида кўриб чиқилади. Сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси маҳаллий Кенгаш томонидан сессияда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгашнинг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори тегишли прокурорга дарҳол юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгашнинг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-модда. Депутат Депутатлик одоби қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Депутатнинг ўз мақомидан фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатлик одоби қоидалари бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала маҳаллий Кенгаш томонидан ёхуд унинг топшириғига кўра Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХIII боб. Маҳаллий Кенгаш ва депутатлар фаолиятига хизмат кўрсатишни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда. Маҳаллий Кенгаш, доимий комиссиялар ва депутатлар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-модда. Маҳаллий Кенгаш котибияти ўз фаолиятини маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган низом асосида олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102-модда. Маҳаллий ҳокимлик депутатлик фаолиятини олиб боришлари учун депутатларга, шунингдек маҳаллий Кенгаш котибиятига хоналар, техник воситалар, алоқа воситалари ажратади, маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХIV боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-модда. Маҳаллий Кенгаш регламенти, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар доимий комиссиялар, партия гуруҳлари, депутатлар томонидан киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала сессия кун тартиби лойиҳасига киритилади ҳамда биринчи навбатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-модда. Маҳаллий Кенгаш регламентида назарда тутилмаган маҳаллий Кенгаш фаолиятига доир масалаларни сессияда кўриб чиқиш тартиб-таомиллари сессияда депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома тарзида расмийлаштирилади ва қабул қилинган кундан эътиборан амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли Қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1. Ушбу Низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) регламенти асосида ишлаб чиқилган ва маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияларини шакллантириш ва ишини ташкил қилиш тартибини, улар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда ваколатларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, маҳаллий Кенгаш қарорлари ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашиш, ўз ваколатлари доирасида назорат вазифаларини амалга ошириш учун маҳаллий Кенгаш ўз ваколати муддатига маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияларини (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) сайлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида, шунингдек маҳаллий Кенгаш регламенти ҳамда доимий комисиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан раис ва аъзолардан иборат таркибда сайланади. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маҳаллий Кенгаш депутати фақат битта доимий комиссия аъзоси этиб сайланиши мумкин (Регламент ва депутатлик одоби масалалари комиссияси бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия таркибига кирмаган маҳаллий Кенгаш депутати унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари ҳамда маҳаллий Кенгаш котибияти мудири доимий комиссиялар таркибига сайланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Доимий комиссиялар раислигига ва аъзолигига номзодлар сессияга ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари томонидан тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки доимий комиссиянинг бутун таркибини ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки доимий комиссиянинг бутун таркиби бўйича маҳаллий Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Доимий комиссиялар ўз мажлисларида очиқ овоз бериш йўли билан доимий комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан раис ўринбосарларини ва котибларини сайлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Доимий комиссияларнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш олдида масъул ва ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳаллий Кенгаш депутатининг доимий комиссиядаги ваколатлари унинг илтимосига кўра, шунингдек унинг ўз вазифаларини бажаришга имкон бермайдиган ҳолатлар муносабати билан муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия раисининг таклифи бўйича доимий комиссия таркибидаги ўзгартиришлар сессияда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Доимий комиссиялар сони, уларнинг номланиши ва таркиби сессияда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий Кенгаш таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссияларнинг таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Доимий комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет лойиҳасини, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни, шунингдек маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссияларнинг фикрларини ўрганади, хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маърузалар ва таклифлар билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳудудий стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида таклифлар киритади ва ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, хусусий ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни янада ривожлантириш учун зарур инфратузилмани шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун мутахассисларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларни доимий ўрганиб боради ва депутатлик назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларини ўрганади, улар бўйича тавсиялар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет ижроси, бюджетдан ташқари ва мақсадли фондлар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромад захиралари ва манбаларини аниқлаш бўйича иш олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида иштирок этади ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет қўшимча маблағларининг белгиланган тартибда тақсимланишида иштирок этади, ушбу масала юзасидан сессияга таклифлар киритади, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий солиқлар ва маҳаллий бюджетга тушадиган бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш масалаларини кўриб чиқади ва хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишлилигича маҳаллий бюджетга ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг эксперт салоҳиятини ошириш, инвестициялар ва туризм масалалари бўйича ривожлантириш дастурлари лойиҳаларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади ва назорат қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг экспорт салоҳияти ўсишига тўсқинлик қиладиган тизимли муаммоларни ўрганади, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан, қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий инвестиция дастурлари бажарилишини таҳлил қилиб боради, инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудга инвестиция жалб этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли ижро органига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг туризм салоҳиятини таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, шу билан бирга ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш ҳузуридаги «Халқпарвар» комиссияси фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминлайди ҳамда мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг тузилиши, штатлари ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари тақдимномасини дастлабки тарзда кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашнинг режалаштириш ва бюджет-молиявий фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасидаги устувор йўналишларни белгилашда иштирок этади, соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботини (ахборотини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

12. Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш томонидан режалаштирилаётган дастурларни, шунингдек вилоят, туман, шаҳар ҳудудида (кейинги ўринларда ҳудуд деб юритилади) қонунийликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик, суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижроси устидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганади ҳамда ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупция кўринишларининг намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига мунтазам равишда ахборот киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бўлган маҳаллий Кенгашнинг дастурлари ва ҳоким қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ва хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек суд, прокуратура, мажбурий ижро бюроси, ички ишлар, адлия органлари раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича дастлабки тарзда комиссия мажлисларида ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, улар бўйича якуний хулоса тайёрлайди ҳамда мазкур масалани сессия муҳокамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким — маҳаллий Кенгаш раисининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси эса тегишли вилоят ҳудудида жойлашган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, тегишли ҳудудда жамоат тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудда қонунийлик ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек тегишли давлат органларига сўровлар юборади ва доимий комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ривожлантириш дастурлари лойиҳаларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ривожлантириш дастурлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маъруза ва қўшимча маърузалар билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботини (ахборотини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги таълим муассасаларининг шароити, моддий-техник таъминотини таҳлил қилган ҳолда, уларни яхшилаш бўйича таклифларни шакллантиради ва тегишли манзилли дастурларга киритиш юзасидан таклифлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим тизимининг ҳолатини таҳлил ва назорат қилади, таълим сифатини янада яхшилаш, мактаблар, лицейлар, коллежлар, касб-ҳунар мактаблари, техникумлар ва олий ўқув юртларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бўйича тавсиялар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёни қатнашчиларини соғломлаштириш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашади, таълим соҳаси ходимларининг ижтимоий масалаларини ҳал қилиш учун пул маблағлари ажратилиши ташаббуси билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб директори лавозимига тавсия қилинган номзодларни ўрганади ва хулосалар беради, шунингдек директорликка маъқулланган номзодларнинг уч йиллик дастурлари бажарилишини назорат қилиб боради, зарур ҳолларда уларнинг фаолиятига баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлашни яхшилаш, ҳудуднинг интеллектуал салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида маҳаллий Кенгашнинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорлиги масалаларини дастлабки тарзда ўрганади ва уни кучайтириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиш, уларнинг муайян касб эгаси бўлишини, бандлиги таъминланишини таҳлил қилиб бориш ва яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спортни ривожлантириш, шунингдек аҳоли турар жойларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратиш масалаларини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият муассасалари тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади, уларнинг ёшларни эстетик тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анъанавий халқ ижодиёти марказлари, аҳолининг миллий-маданий анъаналари, бадиий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун шароитлар яратишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, маҳаллий даволаш-профилактика муассасаларини, шу жумладан, табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг «тиббий харитаси» шакллантирилиши, ундан келиб чиққан ҳолда, аҳолига зарур ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши бўйича назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлик ҳолатини таҳлил қилади, аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағлари ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг хайрия бадаллари ҳисобидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, кўп болали оилалар ҳамда кекса фуқароларнинг уй-жой ва моддий-маиший шароитларини яхшилаш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизлар ва гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади, дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш ҳузуридаги «Ёшлар гуруҳи» ҳамда «Ёшлар парламенти вакиллари мактаби» ташкил этилишини, уларнинг фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминлайди ҳамда мувофиқлаштириб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин топишлари учун зарур шарт шароитларни яратиш, ёш кадрлар захирасини шакллантириш, уларни тайёрлаб бориш ва босқичма-босқич турли раҳбарлик лавозимларига тавсия этишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталарига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни оилага тайёрлаш, соғлом оилани шакллантириш, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган давлат сиёсатини олиб бориш, жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни, тинч-тотувлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этишда фаол иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги ишларни ташкил этишда иштирок этади, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш оилаларни ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашдаги муаммоларни таҳлил қилади ва бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этади, бу соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни камситиш, уларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш, эрта никоҳ ва мажбурий никоҳнинг олдини олиш ҳамда бартараф қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар устидан васийлик ва ҳомийлик бўйича ишларни назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудий чора-тадбирлар дастурларининг ижро этилиши юзасидан вазирлик, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантириш қисмини дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганади, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, жамоат транспортини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо, умумий овқатланишни ташкил этиш, истеъмол бозори фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорлар ишини оптималлаштириш, саноат ва озиқ-овқат молларини реализация қилиш, ҳудудда савдо ярмаркаларини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика таъминоти, сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш масалаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича дастурларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта ишлов бериш, табиий муҳитни яхшилаш бўйича ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-хўжалик шароитлари масалаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон ва фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини ўрганади ва уларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан cамарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини самарали ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув объектлари ҳолатини сақлаш ва яхшилаш, уларга зарарли таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимлик бўлимлар ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштиради ҳамда доимий мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот сиёсати, маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан, маҳаллий давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг очиқликни таъминлаш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот сиёсати, маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид мавжуд қонунчилик базасини таҳлил қилган ҳолда, уни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот сиёсати, маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлашга доир масалалар юзасидан ўрганишлар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда аҳоли, жумладан, ахборот хизмати соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш орқали ахборот сиёсати ҳамда маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалаларига оид ҳақиқий аҳволни ўрганади ҳамда бу борада аниқланган долзарб масалаларни депутатлик назорати доирасида ҳал этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборот сиёсати ҳамда маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бўлган маҳаллий Кенгаш дастурлари ва ҳоким қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ҳамда хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан таҳлиллар олиб боради ва тегишли таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади, зарур ҳоллатда ҳолатни яхшилаш бўйича таклифлар киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шу жумладан, уни чақириб олиш тўғрисидаги, маҳаллий Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг тақдимномаси бўйича розилик бериш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва маҳаллий Кенгаш томонидан кўриб чиқишга тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари, бошқа органларини ташкил қилиш ва тугатиш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашнинг топшириғига мувофиқ маҳаллий Кенгаш депутати томонидан қонун ҳужжатлари, ахлоқ нормалари ва Депутатлик одоби қоидаларини бузиш фактлари бўйича материалларни кўриб чиқади ҳамда мазкур масала бўйича хулоса тақдим қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашнинг регламенти лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, шунингдек унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатлик одоби қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун сессияга киритади, шунингдек унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайловчиларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан Депутатлик одоби қоидаларини бузиш билан боғлиқ шикоятларини кўриб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошқа шахслар томонидан маҳаллий Кенгашнинг регламенти нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади ва уни бузиш ҳолатлари мавжуд бўлганда уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Доимий комиссиялар ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини сессияда тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширадилар. Доимий комиссиянинг иш режаси маҳаллий Кенгашнинг иш режаси билан белгиланган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиянинг ташаббуси билан доимий комиссиянинг иш режасига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Доимий комиссиянинг иш режасидаги ўзгартишлар навбатдаги сессияда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Доимий комиссиялар ўз ишларини масалаларни биргаликда, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик ҳамда доимий комиссиялар аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида ташкил этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини мажлис шаклида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиянинг мажлислари раис, раис йўқлигида эса раис ўринбосарининг ташаббуси билан, шунингдек комиссия аъзолари кўпчилиги томонидан чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Доимий комиссиялар мажлисларида иш давлат тилида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Доимий комиссияларнинг мажлислари, башарти уларда доимий комиссия таркибининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия аъзоси мажлисда иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда доимий комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Доимий комиссиялар мажлислари кун тартиби лойиҳасига доимий комиссиялар иш режаларидаги масалалар, маҳаллий Кенгаш қарорларида белгиланган масалалар, шунингдек доимий комиссиялар аъзолари томонидан таклиф қилинган масалалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кун тартиби лойиҳаси ва мажлисни олиб бориш тартиби доимий комиссия раиси томонидан эълон қилинади ва муҳокама қилингандан сўнг тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Доимий комиссия мажлисларида баённомалар юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссиянинг номи, мажлиснинг тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажлис ўтказиладиган вақт, сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозир бўлган ва қатнашмаётган доимий комиссия аъзоларининг сони, шунингдек таклиф этилган шахслар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажлиснинг кун тартиби, мажлисда кўриб чиқиш учун киритилган ҳар бир масала юзасидан ҳар бир маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси ва лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибига мувофиқ муҳокама қилинаётган масалаларнинг моҳияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб берилган овозлар сони кўрсатилган, қабул қилинган қарорлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлис баённомасига мажлисда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган доимий комиссия аъзолари рўйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати, маърузалар матнлари ва бошқа материаллар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия мажлисининг баённомаси мажлис тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай расмийлаштирилади. Баённома доимий комиссия раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ва доимий комиссия котиби томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Доимий комиссия мажлисини самарали олиб бориш учун, қоида тариқасида, маъруза учун 20 дақиқагача, қўшимча маъруза учун 10 дақиқагача, музокараларда сўзга чиқувчиларга 5 — 7 дақиқагача, ахборот ёки маълумот бериш учун эса 3 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Доимий комиссияларнинг мажлислари очиқ ўтказилади. Доимий комиссия ёпиқ ёки сайёр мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек ҳудудда жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф қилинган вакиллари ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлисга таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек улар раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлисга таклиф қилинаётган шахсларнинг сони ва таркиби доимий комиссия раиси томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлисда раислик қилувчи мажлисга таклиф қилинган шахслар таркиби ва сони тўғрисида доимий комиссия аъзоларини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Доимий комиссиялар масалаларни тайёрлаш ва уларни пухта ишлаб чиқиш учун маҳаллий Кенгаш депутатларидан, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, мутахассислар ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳлар тузишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш вақтида тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хил мажбуриятларга эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Доимий комиссияларнинг аъзолари доимий комиссиялар фаолиятида иштирок этишлари, уларнинг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашишлари, доимий комиссияларнинг топшириқларини бажаришлари шарт. Доимий комиссиялар аъзолари ҳар чоракда доимий комиссия раисига доимий комиссия иш режасида назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилиши бўйича ўз фаолияти якунлари ва депутатлик вазифаларини бажариш натижалари тўғрисида ёзма ҳисоботлар тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиялар аъзолари ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга оширадилар. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари доимий комиссиялар аъзоларини улар ўз депутатлик вазифаларини бажарадиган вақтда, уларнинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт. Депутатлик вазифаларини бажараётган вақтда доимий комиссиялар аъзоларининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Доимий комиссиянинг аъзоси кўриб чиқилаётган масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади, уларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда, шунингдек маҳаллий Кенгашнинг, доимий комиссиянинг қарорлари бажарилишини ташкил этишда иштирок этади. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради. Доимий комиссия мажлисида иштирок этаётган доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси муҳокама қилинаётган масала бўйича овоз беришда иштирок этишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Доимий комиссия аъзосига доимий комиссия томонидан кўриб чиқилаётган барча масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиш учун шароит яратиб берилади, унга зарур ҳужжатлар ёки бошқа материаллар олдиндан юборилади. Доимий комиссия аъзолари доимий комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби тўғрисида камида бир кун олдин хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия аъзолари доимий комиссия томонидан жойларда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни ҳоким – маҳаллий Кенгаш раҳбари, доимий комиссия раисининг топшириғига биноан ёки ўз ташаббуси билан ўрганади, ушбу масала юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролардан келган таклифларни умумлаштиради, уларни доимий комиссия мажлисида муҳокама қилади ва таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бир нечта доимий комиссияларга тааллуқли масалалар доимий комиссиялар томонидан биргаликда тайёрланиши ва кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссияларнинг қўшма мажлисларини доимий комиссиялар раислари ўзаро келишув асосида олиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия ўзи кўриб чиқаётган масалалар юзасидан бошқа доимий комиссияларнинг фикрини сўраб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа доимий комиссияларнинг илтимосига биноан доимий комиссия ўзига тааллуқли масалалар бўйича ушбу доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилаётган масалаларни тайёрлашда иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Айни бир масала бўйича доимий комиссияларнинг фикри турлича бўлган тақдирда улар келишмовчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар. Агар муросага келинмаса, ушбу масалани тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиянинг қарори узил-кесил ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Доимий комиссияларда барча масалалар доимий комиссия аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари ўтказилганда қарор ҳар бир доимий комиссияда кворум мавжуд бўлган ҳолда мажлисда қатнашаётган доимий комиссиялар аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Доимий комиссиялар кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий хусусиятга эга бўлган қарорлар қабул қилади ёки маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳалари бўйича ўзларига тааллуқли масалалар юзасидан хулосалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Доимий комиссияларнинг қарорлари, хулосалари ва баённомалари доимий комиссия раиси томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиялар томонидан қабул қилинган қўшма қарорлар, улар томонидан биргаликда тайёрланган хулосалар, шунингдек қўшма мажлисларнинг баённомалари уларнинг раислари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Доимий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва манфаатдор шахсларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Доимий комиссияларнинг қарорлари қайси давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга нисбатан қабул қилинган бўлса, улар томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссия қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида доимий комиссияларга бир ой муддатда хабар қилиниши лозим. Доимий комиссиялар қарорларини кўриб чиқиш якунлари доимий комиссиялар мажлисларида, зарур ҳолларда эса сессияларда кўриб чиқилади. Заруратга қараб, доимий комиссия мажлисида унинг қарори ижро этилиши муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Доимий комиссия қарорлари бажарилишининг бориши юзасидан назорат доимий комиссия раиси ёки қарорда кўрсатилган доимий комиссия аъзоси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Доимий комиссияларнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Доимий комиссиялар сессиялар кун тартибига доир таклифларни шакллантиришда иштирок этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, ёзма хулосалар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни сўраб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Доимий комиссиялар ҳудудда жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларини ўз мажлисларига таклиф этиши ҳамда уларнинг маҳаллий Кенгаш қарорлари ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини (ахборотини) тинглаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий комиссиялар тегишли органлар ва ташкилотларни кўриб чиқиладиган масалалар хусусида олдиндан хабардор қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Доимий комиссиялар ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш якунлари юзасидан маҳаллий Кенгашга ўз қарорлари ёки хулосаларини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Маҳаллий Кенгашнинг топшириғига биноан, доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш депутатлари билдирган таклифлар, танқидий мулоҳазалар ва сўровларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Доимий комиссия раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, доимий комиссия мажлисини чақиради, мажлис ҳақида доимий комиссия аъзолари ва бошқа иштирокчиларни хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия мажлисларида раислик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссиянинг иш режаси лойиҳасининг тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия аъзолари, шу жумладан, доимий комиссия раиси ўринбосари ва доимий комиссия котиби ўртасида ишларни тақсимлайди ҳамда улар фаолиятини йўналтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия аъзоларига топшириқлар беради, уларга доимий комиссиянинг фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия аъзоларини ишчи гуруҳларнинг ишида қатнашиш, шунингдек доимий комиссиянинг бошқа топшириқларини бажариш учун таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини, мутахассислар ва олимларни доимий комиссия ишида иштирок этиш учун таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сессияларда, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бўладиган муносабатларда доимий комиссия номидан вакиллик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия фаолияти тўғрисида ярим йиллик ва йиллик ҳисобот тайёрлайди ва сессияда ҳисобот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия қарорларининг ижро этилиши юзасидан ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий Кенгашга, ҳокимга — маҳаллий Кенгаш раҳбарига уларнинг топшириқлари бажарилиши юзасидан ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия аъзоларини улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилганлиги ва тавсиялари кўриб чиқилганлиги тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда ишлар олиб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия мажлиси қарорлари, хулосалари ва баённомаларини имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида бошқа вазифаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Доимий комиссия раиси ўринбосари доимий комиссия раисининг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради, доимий комиссия раиси йўқлигида ёки унинг ўз вазифаларини амалга оширишга имкони бўлмаган ҳолларда раис вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Доимий комиссия котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия иш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия иш юритуви учун жавоб беради, маҳаллий Кенгаш котибиятига ҳужжатларни сақлаш учун ўрнатилган тартибда топширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия мажлиси баённомасини юритади ва уни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий комиссия фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Доимий комиссиялар фаолиятини ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Тегишли маҳаллий Кенгаш котибияти доимий комиссияларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари, шунингдек доимий комиссиялар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари юзасидан қарорлар сессияда маҳаллий Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.