Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.08.2002 йилдаги 276-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.08.2002 йилдаги 276-сон
Kuchga kirish sanasi
01.08.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 28.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 — 2007 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экин майдонларининг мақбул тузилмасини таъминлаш ва минтақанинг сув таъминоти чекланган шароитларда қишлоқ хўжалигини оқилона ихтисослаштириш, қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифи 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш, маккажўхори, жўхори, озуқа экинлари, мойли экинлар ва бошқа экинлар уруғи етиштириш бўйича уруғчилик хўжаликлари ташкил этишга доир таклифи 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорва моллари бош сонини кўпайтириш бўйича таклифи 3-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Бошгидромет» бошқармаси ҳар йили, Туямўйин сув омборидаги мавжуд сув ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, шоли экин майдонларига тузатиш киритиш ҳақида 1 апрелгача, кузги бошоқли дон экинлари майдонларига тузатиш киритиш ҳақида 1 сентябргача таклиф киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Амударё» ҳавза-сув хўжалиги бирлашмаси билан биргаликда ҳар йили қуйи Тахиатош гидроузелининг санитария сув ўтказишини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун белгиланган талаб этиладиган сув ҳажми таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир биринчи навбатдаги тадбирлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5, -иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Республика комиссиясига 2004—2007 йилларда фермер хўжаликларига айлантириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари рўйхатини ҳар йили 1 декабргача киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида баён қилинган қоидалар ва талабларга қатъий амал қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банки, «Ўзқишлоқхўжаликкимё», «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун 6-иловага* мувофиқ ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари барпо этилиши ва ташкил қилинишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги янгидан ташкил этилаётган мини-банкларни алоқанинг тегишли турлари ва линиялари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, тижорат банкларига, «Бизнес-фонд»га ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига бошланғич сармояни шакллантиришга кредит маблағлари ажратиш бўйича прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда кўрсатиб ўтилган кредитлар Қорақалпоғистон Республикасида янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликларига устувор тартибда ажратилишини назарда тутиш тавсия қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниялари ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси 2003—2007 йиллар даврида 7-иловага* мувофиқ тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва озуқа йиғиштириш техникаси ишлаб чиқарилиши ва Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2003—2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришини замонавийлаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ.Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Юсупов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 1 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276-сон