27.12.1996 йилдаги 353-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 27.12.1996 йилдаги 353-I-сон
Kuchga kirish sanasi
03.01.1997
Ҳужжат 15.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Атмосфера ҳавоси табиатни муҳофаза қилиш объекти сифатида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Фуқароларнинг ҳаёт учун қулай атмосфера ҳавосига эга бўлиш ҳуқуқи ва уни сақлаш соҳасидаги мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ҳаёт ва соғлиқ учун қулай атмосфера ҳавосига эга бўлиш, атмосфера ҳавосининг ҳолати ҳамда уни муҳофаза қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ўз вақтида ва ишончли ахборот олиш, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилиши ҳамда физикавий омилларнинг атмосферага зарарли таъсир кўрсатиши орқали ўзларининг саломатлигига ҳамда мулкига зиён етказилган ҳолларда зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар атмосфера ҳавосини авайлашлари, унинг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омиллар зарарли таъсир этишига олиб келувчи ҳаракатларни қилмасликлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тартибини, унинг ҳолати устидан назорат усулларини аниқлаб беради, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ўзга талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар (санитария нормалари) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атроф табиий муҳит объектлари учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, иқлимни ва озон қатламини сақлаш соҳасидаги стандартлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Атмосфера ҳавоси сифатининг нормативлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосининг ҳолатини баҳолашда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун атмосфера ҳавоси сифатининг қуйидаги ягона нормативлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларнинг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражада тўпланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
физикавий омиллар атмосфера ҳавосига акустик, электромагнит, ионлаштирувчи ва бошқа хил зарарли таъсир кўрсатишининг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида айрим минтақалар учун атмосфера ҳавоси сифати нормативларига нисбатан оширилган талаблар белгилаб қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавоси сифати нормативлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Доимий манбалардан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари атмосфера ҳавосига чиқиндилар чиқарувчи ёки зарарли физикавий таъсир кўрсатувчи ҳар бир доимий манба учун ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар ва физикавий таъсир кўрсатиш омилларининг ҳар бири бўйича белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, атмосфера ҳавосига физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби эса — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгилаб қўйилади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативлари атмосфера ҳавосининг табиий таркиби ўзгаришига олиб келмайдиган даражада белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгилаб қўйилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Кўчма манбалардан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган кўчма манбалар учун ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар ва улар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари белгиланади. Бу нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб қўйилади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришни тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришга давлат экологик экспертизасининг натижаларига кўра белгиланадиган нормативларга мувофиқ йўл қўйилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишини тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши йўл қўйиладиган тегишли даражадан ошмаслиги зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишни ҳамда ундан фойдаланишни чеклаш, тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқариш бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосасида назарда тутилган шартлар ва талабларни бузиш билан боғлиқ фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари сифатига доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларининг барча турлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган стандартлар талабларига мос бўлиши лозим.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини олиб кириш ва уларнинг кириб келиши шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмалари кўрсатадиган салбий таъсир ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорига ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатишига доир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган нормативлардан ошмаган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бу воситалар ва қурилмаларни олиб киришга ва уларнинг кириб келишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлатилган газлар чиқариб юборилганида улардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ёки улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативлардан юқори бўлган транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларининг эгалари ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативларига риоя қилинишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар олдига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатувчи транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорининг ҳамда улар физикавий омиллари зарарли таъсир кўрсатишининг нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи ёки улардан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар бундай моддаларнинг атмосфера ҳавосида йўл қўйиладиган даражада тўпланиш нормативларини, уларни назорат қилиш усуллари ва экологик-токсикологик паспортларини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда ишлаб чиқадилар.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлатиш тақиқланган ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апреля ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимёвий моддаларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи омил, минерал ўғит ва бошқа препаратлар сифатида фақат ердан туриб ишлатишга йўл қўйилади. Қишлоқ хўжалиги экинларига кимёвий моддалар билан ишлов бериш қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган буюмлардан фойдаланувчи ва уларни таъмирловчи корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар бундай моддалар ҳисобга олинишини ва улар озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминлашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш ёки ифлослантириш даражасини камайтириш қоидаларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган усулларда амалга оширилиши шарт.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш ёки кўмиб ташлашга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба бўлиши ёки ҳавога бошқа тарзда зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган техноген ҳосилаларни аҳоли пунктлари ҳудудида ёки уларга яқин ерларда жойлаштириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба ҳисобланадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари қайта ишланиши, тозаланиши, дезодорация қилиниши ёки махсус полигонларда сақланиши зарур, бундай полигонларнинг жойи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш, ишлаб турган технология жараёнлари ва асбоб-ускуналарни такомиллаштириш ҳамда янгиларини жорий этиш атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни қуриш жойларини белгилаш, уларни қуриш ҳамда қайта қуриш лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиб олинади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини, техника ва технологияларни жорий этиш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосининг ҳолатига, иқлимга ва озон қатламига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини жорий этишни, техника, технологиялар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллардан, ёқилғидан фойдаланишни ҳамда тайёр маҳсулот чиқаришни сертификатсиз ёки унда белгиланган кўрсаткичдан четга чиққан ҳолда амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар, иссиқхона газлари ва озонни бузувчи моддалар чиқариш ҳамда атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосферага чиқарилган чиқиндиларни тозалаш ва зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, асбоб-ускуналар ва аппаратуралардан, шунингдек улар устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик объектлари теварагида санитария-муҳофаза зоналари барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндилар чиқаришни ҳамда зарарли физикавий таъсирни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқариладиган чиқиндилар ҳамда физикавий омиллар зарарли таъсирининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларига риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва белгиланган тартибда статистика ҳисоботини тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метеорология шароитлари ноқулай келиши кутилаётганлиги муносабати билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришни камайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда чора-тадбирлар кўриш;
(24-модданинг биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва транспорт коммуникацияларининг таъсир доирасида атроф муҳитга ҳамда аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатилишини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ҳамда буғланувчи бирикмаларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш шартларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосферага бирваракайига ва авария туфайли чиқиндилар чиқиши, яширин хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавосининг чегаралараро ифлосланишини камайтириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндиларни йўқ қилишни таъминлаш ҳамда улар тўпланиб қолганида ва қайта ишланаётганида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажариш тупроқ, сув ва атроф табиий муҳитнинг бошқа объектлари ифлосланишига олиб келмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатганлиги ҳамда атмосфера ҳавосидан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари тўлаш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажаришдан ва етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— «Халқ сўзи», 31.10.2003 й., 223(3335)-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар давлат томонидан ҳисобга олиниши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавосининг ҳолатига зарарли таъсир кўрсатаётган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилаётган атмосфера ҳавосининг ҳажмлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар, иссиқхона газлари ва озонни бузувчи моддаларнинг турлари ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавосига физикавий омиллар кўрсатадиган зарарли таъсирнинг турлари ва ҳажмлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Атмосфера ҳавоси мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосининг ҳолатини кузатиш, у ҳақдаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва истиқболни белгилаш атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларидир.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарар ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарар ўрнини қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишдан озод этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Халқаро шартномалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 27 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 52-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон; 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.02.2024 й., 03/24/904/0102-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон)