30.07.2021 йилдаги ПҚ-5203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.07.2021 йилдаги ПҚ-5203-сон
Kuchga kirish sanasi
30.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар тақдим этиш, тўлов-контракт асосида ўқиётган ҳар бир талабага билим олиш учун қулай шароитлар яратиш, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини янада рағбатлантириш ва ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча олий ва профессионал таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра таълим кредити 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3» ва ундан юқори бўлган тақдирда ва (ёки) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.
(11-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жорий ўқув йили учун таълим кредитини олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи (grade point average) аввалги ўқув йили якуни бўйича «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизимидан олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) талабанинг фанларни ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи (grade point average) ва тегишли маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизимида, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ўз ахборот тизимларини «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизимига интеграция қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан аввал ажратилган ресурсларнинг қайтишидан тушадиган маблағлар ва улардан олинадиган фоиз тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига фоизли тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, ҳомийлик, грант маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда Молия вазирлигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи шаклида ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти Молия вазирлиги марказий аппаратига ажратиладиган 3 та штат бирлигидан иборат бўлинма томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари ҳисобига тижорат банкларининг сўровларига асосан уларга Марказий банкнинг асосий ставкасида таълим кредити ажратиш учун мазкур ставкадан 4 фоиз бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, ресурс маблағлари ва таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари таълим кредитларини молиялаштириш билан бир қаторда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, консалтинг хизматлари, аудит, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (дастурлаш) ҳамда бошқа тегишли харажатларни молиялаштириш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим кредитлари бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тақсимлаш ҳамда Жамғармадан ажратилган маблағларнинг бир қисмини тижорат банклари томонидан гаров депозити сифатида қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Молия вазирлиги Жамғармага 2021 йилда маблағларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 30 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5203-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2021 й., 07/21/5203/0730-сон; 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон; 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)