Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 31.12.1992 йилдаги 606-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.1992 йилдаги 606-сон
Kuchga kirish sanasi
31.12.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 23.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва ишга лаёқатли аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги таркибида маҳаллий ва республика даражаларида Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан кейин Иш билан таъминлаш жамғармаси деб аталади) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, кооперативлар ва бошқа ишга олувчилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳар ойда меҳнат ҳақининг уч фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ўтказиб турсинлар. Кўрсатилган ажратмалар ҳисобига ташкил топадиган иш билан таъминлаш жамғармасининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг меҳнат органлари ихтиёрида қолади, 30 фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари Давлат бюджети таркибига кирмайди жорий йилда фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва кейинги молиявий йилга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармасига бюджет ташкилотлари томонидан мажбурий ажратмалар 1993 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларнинг жамоат ташкилотлари ҳузуридаги муассасалар ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
протез-ортопедия буюмлари ишлаб чиқарадиган ногиронларни протезлаш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар корхоналари ва ўқувчилар кооперативлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ҳисобига маблағ билан таъминланадиган театр-томоша ташкилотлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиладиган жамоат ташкилотлари рўйхатини аниқласин.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корxоналар ва ўзини-ўзи бошқарувчи бошқа ташкилотлар, мулкчилик шаклларидан ва идоравий тобелигидан қатъи назар, белгиланган миқдордаги маблағларнинг Иш билан таъминлаш жамғармасига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб республика бюджетлари лойиҳаларида пул маблағларидаги камомадни тўлдириш учун Иш билан таъминлаш жамғармасига зарур ажратмаларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иш билан таъминлаш жамғармасига маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруф этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иш билан таъминлаш жамғармасининг Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш республика жамғармасига тушадиган маблағларни ундириш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тартибини ишлаб чиқсин, ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, унинг муассасаларида ҳамда бошқа банкларнинг муассасаларида Жамғарма счёти очилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнат вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳамда бошқа давлатларнинг ташкилотлари ва фуқароларидан тушадиган маблағларни ўтказиш учун хорижий валюта счётини очишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳаракатсиз ва бошқа мулкларни инъом сифатида қабул килиш тартибини белгиласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат вазирлиги кўрсатилган валюта маблағларидан меҳнат органлари моддий-техника негизини ривожлантиришда ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдалансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш ҳажмлари йил чораги учун белгиланадиган ва кейинчалик иш якунлари вазирлик ҳайъати мажлисида кўриб чиқиладиган тартибни Давлат бюджети билан ишлаш тартибига ўхшаш шаклга келтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ва Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини кўпайтириш мақсадида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш банкини, акционерлик жамиятларини, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарни ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш ва сарфланишини назорат қилишни кучайтириш учун ҳамда бу ишлар Иш билан таъминлаш жамғармасининг мазкур қарор билан тугатилаётган Ижрочи дирекцияси томонидан бажариб келинганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, зарурат бўлса, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хўжалик ҳисобидаги аудитор марказини таъсис этишга рухсат берилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш жамғармасини телефон алоқаси тармоқлари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
606-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ ҲАҚИДА НИ3ОМ
(Низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан кейин Иш билан таьминлаш жамғармаси деб аталади) меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун маҳаллий ва республика даражаларида ташкил этилади. Унинг маблағлари маҳаллий ва республика бюджетлари таркибига кирмайди, ҳисобот йилида фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва келгуси молия йилига ўтади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 майдаги 197-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Иш билан таъминлаш жамғармаси қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг меҳнат ҳақи фондидан уч фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалари. Ушбу харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига қўшилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорида алоҳида қийинчиликларга дуч келишадиган шахсларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарур бўладиган тегишли бюджетларни шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланадиган миқдорларда республика ва маҳаллий бюджетлардан дотациялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар корхоналари жамоат ташкилотлари ва фуқароларининг ихтиёрий бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан (ажратмалар белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда) ҳисобланган пеня шаклидаги бошқа тушумлар, шунингдек, иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга мувофиқ маҳаллий биржалар томонидан солинадиган жарималар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармасининг тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида унинг муассасаларида ва бошқа банкларнинг муассасаларида счётлар очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни, ихтиёрий бадалларни, бошқа тушумларни ундириб олиш ва ҳисобга олиб бориш, уларни фойдаланишнинг тегишли счётларига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корxоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативлар мажбурий ажратмаларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини ҳамда республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларининг Иш билан таъминлаш жамғармасига тушишини назорат қилиш Меҳнат вазирлиги ва Давлат солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш натижасида аниқланган Иш билан таъминлаш жамғармасига қўшиб ҳисобланадиган тўланмай қолган қарзлар ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ундириладиган маъмурий ва молиявий жарималар ҳисобига тушадиган маблағларнинг 15 фоизи меҳнат органларининг моддий ёрдам жамғармасига йўналтирилади. Шу жамғармаларнинг ташкил этилиши ва сарфланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар, жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, ҳар йили камида бир марта республика ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагилар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлашнинг умумреспублика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органларида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган, ишсизлик мақомига эга бўлган шахсларни, шу жумладан, касбга эга бўлмаган ва меҳнат бозорига илк бор тушган аёлларни касбга ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини молиявий таъминлаш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик бўйича нафақа ва компенсациялар тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ҳудудлар бўйича ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган қийин вазиятда, истисно тариқасида, жамоат ишларини қисман молиявий таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларга мутаносиб равишда дотация бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган қатламларининг бошқа табақалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган ишчи ўринлари (ишлаб чиқаришлар) ташкил этиш бўйича жамоат ишлари ва тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг минтақалари ўртасида қайта тақсимлаш учун эҳтиёт захира жамғармасини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бўлимлари ходимларини сақлаш бўйича барча даражалардаги меҳнат органларини жойлаштириш учун бинолар қуриш ва қайта қуриш, моддий-теxникавий таъминлашни амалга ошириш, компьютер кўпайтирувчи ва бошқа зарур техника билан жиҳозлаш;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот, маълумотлар бериш ва реклама-нашр ишларини амалга ошириш жумладан, «Меҳнат» газетаси нашрига муассислик қилиш ва зарурат бўлганда хўжалик ҳисоби негизида ёрдам бериш матбаачилик базасини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари, иш билан таъминлаш сиёсатининг илмий асосланган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий йўналишларини амалга ошириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизмини, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шароитлари ва меъёрномаларини такомиллаштириш мақсадида аҳолининг турли гуруҳларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумреспублика ва ҳудудий даражаларда аҳолининг алоҳида гуруҳларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича социологик текширишларни, анкеталаштиришни ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи кучи бозорини ҳисобга олишнинг умумреспублика ва минтақавий автоматлаштирилган тизимини яратиш, уларнинг концепциясини ва ягона дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни маблағ билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини кўпайтириш ва ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга бевосита ёрдам берадиган тижорат ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни жумладан, банд бўлмаган маблағларнинг бир қисмини банклардаги депозит ҳисобларга ўтказиш, қийматли қоғозларга айлантириш, лотериялар ташкил этиш ва аукционлар ўтказиш, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналарни яратиш, вақтинча молиявий қийинчиликка учраган корхоналарга аҳолининг иш билан таъминланишини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларда ҳамда тўланиши, таъминланиши ва қайтарилиши шартлари билан қисқа муддатли ссуда берилишини амалга ошириш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойлардаги деҳқон ва фермер хўжаликларига, кичик ва оилавий корхоналарига янги иш жойлари ташкил қилиш ҳисобига уларни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантириш учун қайтариш, қайтарилишини таъминлаш ва тўлаш шартлари асосида ўртача муддатли кредитлар бериш.
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 майдаги 197-сонли қарори билан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари республика ва минтақа даражаларида ишлаб чиқилган ва қонунчилик билан белгиланган тартибда тасдиқланадиган иш билан таъминлаш дастурлари асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги иш билан таъминлаш дастурларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар органларига Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш ҳажмларини, уларнинг иш якунларини кейинчалик вазирлик ҳайъатининг мажлисида кўриб чиқиш шарти билан (йил, чорак учун) белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иш билан таъминлаш жамғармаси тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқларидан, шунингдек, давлат ва божхона божларидан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш республика дастурида кўзда тутилган харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиявий таъминланиши учун тўла жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармасининг навбатдаги ва истиқболдаги вазифаларини, шу жумладан, унинг маблағлари сарфланишининг асосий йўналишларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлаш жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича керакли низомлар ва йўриқномаларни ўз ваколати доирасида тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда Иш билан таъминлаш жамғармаси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорлик қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари сарфланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан зарур бўлганда аудиторлар ва аудитор фирмаларини жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори билан 11—13-бандлар чиқариб ташланди ва ўрнига 10-банд киритилди)
Кейинги таҳрирга қаранг.