19.06.2021 йилдаги ПҚ-5151-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.06.2021 йилдаги ПҚ-5151-сон
Kuchga kirish sanasi
19.06.2021

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, ташкилий қўмита раиси

2.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

3.

А.А. Абдухакимов

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Ф.Ф. Абдухаликов

Кинематография агентлиги бош директори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари, кинофестиваль бош директори

5.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

6.

А.Х. Тошқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

7.

А.Х. Камилов

ташқи ишлар вазири

8.

Б.И. Зокиров

қурилиш вазири

9.

Т.А. Ишметов

молия вазири

10.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

11.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

12.

Ш.М. Садиков

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

13.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

14.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

15.

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

16.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

17.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

18.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

19.

А.В. Нуридинов

Бадиий академия раиси

20.

А.И. Икрамов

Савдо-саноат палатаси раиси

21.

С.С. Сайидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

22.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири, ташкилий қўмита котиби

Т/р

Чора-тадбирлар

Муддат

Масъул ижрочилар

I. «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик кўришнинг ташкилий масалалари

1.

Қуйидаги йўналишлар:

«Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали (Кинофестиваль) дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

Кинофестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари билан музокаралар олиб бориш, уларни таклиф қилиш;

инфратузилма объектларини барпо этиш, таъмирлаш, жиҳозлаш, кўчаларни тартибга келтириш ва ободонлаштириш;

Кинофестиваль доирасидаги маданий тадбирларни ташкил этиш;

Кинофестиваль доирасидаги ёшлар тадбирларини ташкил этиш;

Кинобозорни ўтказиш, унинг доирасида инвесторлар ва иштирокчилар билан музокаралар олиб бориш ва уларни жалб қилиш;

Кинофестивални техник ва технологик таъминлаш, янги кинотехнологияларни жорий этишга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш;

Кинофестиваль иштирокчиларини жойлаштириш;

Кинофестиваль иштирокчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш;

Кинофестиваль иштирокчиларини транспорт воситалари билан таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.

2021 йил
10 июль

«Ипак йўли дурдонаси»
XIII Тошкент халқаро кинофестивали ташкилий қўмитаси (Ташкилий қўмита),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
вазирлик ва идоралар

2.

Кинофестиваль дастурини шакллантириш ва Ташкилий қўмита томонидан тасдиқлаш.

2021 йил
30 июль

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

3.

Кинофестиваль логотипи, махсус эсдалик совғалар, тарқатма материаллар, нишонлар, баннерлар, бейджиклар ва бошқаларнинг намуналарини ишлаб чиқиш ҳамда Ташкилий қўмита томонидан тасдиқлаш.

2021 йил
30 июль

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Бадиий академия (Нуридинов),
«Ҳунарманд» уюшмаси (Абдуллаев),
вазирлик ва идоралар

4.

Кинофестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини шакллантириш ҳамда Ташкилий қўмита томонидан тасдиқлаш.

2021 йил
30 июнь

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

Республика ҳудудларида миллий кинематография соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202 Фармони билан тасдиқланган Республика комиссияси намунасида ҳудудий комиссиялар ташкил қилиш ва улар томонидан кинофестиваль тадбирларини ҳудудларда ўтказиш бўйича «йўл харита»ларини ишлаб чиқиб, Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил
июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

6.

Миллий кинематографияни ривожлантириш марказига кинофестивалнинг дирекцияси вазифасини юклаш ҳамда уни кинофестиваль буюртмачиси этиб белгилаш.

2021 йил
1 августга қадар

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Молия вазирлиги (Ишметов)

7.

Кинофестивалнинг тантанали очилиш, ёпилиш маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини халқаро кинофестиваллар ўтказиш тажрибасига эга бўлган хорижий компания билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ҳамда Ташкилий қўмита билан келишиш;

Кинофестиваль харажатлар сметаси доирасида хорижий мутахассислар ва киноэкспертларни жалб этган ҳолда очилиш ва ёпилиш маросимлари, тадбирлар ўтказиладиган жойнинг дизайнини ишлаб чиқиш, уни безатиш, LED мониторлар, реклама ва тарғибот баннерлари билан таъминлаш.

2021 йил
30 август

Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

8.

Кинофестивалнинг маҳаллий ва хорижий иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ҳамда Ташкилий қўмита томонидан тасдиқлаш. Бунда:

300 нафар хорижий иштирокчи, шу жумладан, 5 нафар жаҳон кино юлдузи ва 50 нафар халқаро даражадаги киноижодкорлар иштирокини назарда тутиш;

хорижий иштирокчиларнинг рўйхатини белгиланган тартибда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиш.

2021 йил
1 июль

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Арзиев)

9.

«Инвестициялар пакетлари» асосида ҳамкорлик қилувчи маҳаллий ва хорижий инвесторлар рўйхатини шакллантириш, музокаралар олиб бориш.

2021 йил
30 август

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов)

10.

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган рўйхат асосида Кинофестивалнинг хорижий иштирокчиларини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали таклиф этиш.

2021 йил
июль — сентябрь

Тегишли ишчи гуруҳ,
Ташқи ишлар вазирлиги
(Арзиев),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

11.

Кинофестивалга БМТ, ЮНЕСКО, ШҲТ, МДҲ, FIAPF ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, киноакадемиялар ва кинофестиваллар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасидаги хорижий дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари вакилларини таклиф этиш.

2021 йил
июль — сентябрь

Тегишли ишчи гуруҳ,
Ташқи ишлар вазирлиги
(Арзиев),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

12.

Ташкилий қўмита билан келишилган дизайн бўйича тарқатма материаллар, нишонлар, баннерлар, қутлов транспарант-баннерлар, бейджиклар, папкалар ва бошқаларни юқори сифатда тайёрлаш.

2021 йил
1 сентябрь

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ўзбекистон миллий кинокомиссияси (Азизова)

13.

Баннерлар ва Кинофестиваль тарқатма материалларини (қутлов транспарант-баннерлар, бейджиклар, папкалар, журнал ва бошқалар) тайёрлаш ускуналари, ёритиш ва овоз ускуналари, LED экранлар, киножиҳозлар, синхрон таржима аппаратлари, ихтисослаштирилган кўчма ва бошқа турдаги мебеллар сотиб олиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Ташкилий қўмитага таклиф киритиш.

2021 йил
20 июль

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

14.

Аутрич ишчиларни ва хорижий тилларни яхши биладиган ёшларни, жумладан талаба ёшларни таржимон сифатида жалб этиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ва рағбатлантириб бориш.

Кинофестиваль доирасида

Ташкилий қўмита,
Ёшлар ишлари агентлиги
(Саъдуллаев),
Ёшлар иттифоқи (Зайниддинов),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев)

15.

Малакали синхрон таржимонлар рўйхатини шакллантириш, Кинофестивалнинг харажатлар сметаси доирасида уларни шартнома асосида тадбирларга жалб қилиш.

Кинофестиваль доирасида

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Арзиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

16.

Кинофестиваль доирасида кино соҳасидаги таълим муассасаларининг очилиш маросимларини ўтказиш бўйича:

Ўзбекистон кинематография академияси олий таълим муассасасининг очилиш маросимини ташкил қилиш ва ўтказиш;

Россия Федерацияси вакиллари билан биргаликда Тошкент шаҳрида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти иштирокида таълим муассасасини ташкил қилиш ва унинг очилиш маросимини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш.

2021 йил
сентябрь

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев)

II. Кинофестиваль тадбирларини ўтказиш

17.

Кинофестивалнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларига ҳамда бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш. Бунда:

халқаро кинофестиваллар ўтказиш тажрибасига эга бўлган хорижий компания билан ҳамкорлик қилиш ҳамда мутахассислар ва киноэкспертларни жалб этиш;

очилиш маросими ўтказиладиган жойнинг дизайнини ишлаб чиқиш, уни безатиш, LED мониторлар, реклама ва тарғибот баннерлари билан таъминлаш.

2021 йил
сентябрь

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров)

18.

Алишер Навоий номидаги кино саройи негизида ташкил этиладиган «Киночилар уйи» биносининг тегишли кинозалларини кинофестиваль тадбирларига тайёрлаш ҳамда бинога туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўргазма ташкил қилиш.

Киноижодкорлар ҳамда машҳур миллий ва хорижий фильмлар хиёбонини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил
август

Ташкилий қўмита,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров)

19.

Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими ва муҳим тадбирларини хорижий ва маҳаллий телеканаллар, оммабоп Интернет ресурслар, республика ҳудудларининг марказларида ташкил этиладиган махсус майдонларда ҳамда кинотеатрларда жамоатчиликка намойиш этиш.

Кинофестиваль доирасида

Ташкилий қўмита,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев),
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Сафоев)

20.

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари вакиллари билан «Кино кунлари»ни ўтказиш бўйича музокаралар олиб бориш ва хорижий мамлакатлар кинокомпаниялари ва киноижодкорларини таклиф қилиш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Тегишли ишчи гуруҳ, Кинематография агентлиги
(
Абдухаликов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

21.

«Кино кунлари» тадбирларини ўтказиш бўйича:

«Кино кунлари» ўтказиладиган республикадаги кинотеатрлар рўйхатини шакллантириш, уларни таъмирлаш ва ободонлаштириш;

«Кино кунлари» доирасидаги фильмлар намойишларини республика ҳудудлари бўйлаб ташкил қилиш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

22.

Республиканинг ҳар бир ҳудудига хорижий иштирокчилар делегацияларини юбориш ҳамда ҳудуддаги тегишли кинотеатрни замонавий кино қурилмалари билан жиҳозлаш ва тайёрлаш, кинолокацияларни тайёрлаш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Кинофестиваль тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши натижаларга эришган ҳудудларни тақдирлаш бўйича танлов ўтказиш юзасидан Ташкилий қўмитага таклиф киритиш.

Кинофестиваль доирасида

Кинематографи? агентлиги
(Абдухаликов)

24.

Кинофестиваль доирасида Осиё ва Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатлар ёш киноижодкорларининг қисқа метражли фильмлари фестивалини ўтказиш. Бунда:

ёш киноижодкорлар рўйхатини шакллантириш, улар билан музокаралар олиб бориш, таклиф қилиш;

«Ёшлар ижод саройи»ни тайёрлаш, кинофестиваль мавзусидаги баннерлар, LED мониторлар, овоз ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ҳамда безаш;

сарой ҳудудида 2 та ёзги (очиқ) кинотеатр ва LED мониторлар ташкил қилиш.

Ушбу тадбирларни Кинофестиваль харажатлар сметаси доирасида ташкил қилиш.

2021 йил
1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги
(Саъдуллаев),
Ёшлар иттифоқи (Зайниддинов),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

25.

Ўзбекистоннинг кинематография ретроспективаси, миллий фильмлар намойишлари, Ўзбекистон кино тарихи ва маданий меросига бағишланган медиа тадбирларни ўтказиш учун Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрини тайёрлаш, унда тадбирларни бепул тарзда ўтказишни таъминлаш, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ва «Баҳор» давлат рақс ансамблини жалб қилиш, концерт-томоша ва рақс дастурлари ташкил қилиш.

2021 йил
сентябрь

Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

26.

Хорижий мамлакатлар архивларида сақланаётган ўзбек миллий фильмларини республикага қайтариш, уларни реставрация қилиш ва рақамлаштириш ишларига кўмаклашиш ҳамда молиялаштириш бўйича Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорлик қилиш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

27.

Кинофестиваль тадбирлари доирасида соҳа ривожи учун муносиб ҳисса қўшган фуқароларни «Кинематография фидокори» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимларини ўтказиш.

Кинофестиваль доирасида

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

28.

Кинофестиваль асосий дастуридан жой олмаган миллий мавзуларга бағишланган фильмлар намойишларини, Ўзбекистон кино тарихи ва маданий меросига бағишланган медиа тадбирларни ташкил этиш, «Ўзбекистон кино санъати» номли китоб-альбом тақдимотини ўтказиш ва ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқиш ҳамда тақдимотини ўтказиш, ҳужжатли фильмларни миллий телеканалларда намойиш этиш.

Кинофестиваль доирасида

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Сафоев)

29.

«Ўзбекфильм» киноконцернининг имкониятлари ва истиқболларига бағишланган, замонавий моддий-техник базага эга ҳамда фильмлар ишлаб чиқариш бўйича хизмат кўрсатувчи марказ сифатидаги тақдимотини ўтказиш. Бунда:

«Ўзбекфильм» киноконцерни тақдимотида иштирок этувчи хорижий ҳамкорлар ва экспертлар рўйхатига асосан уларга кириш визалари ҳамда товарларни вақтинчалик олиб кириш учун рухсатномалар олишда амалий ёрдам кўрсатиш;

«Ўзбекфильм» киноконцернини кино қурилмалари ва технологик ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш.

Кинофестиваль доирасида

Ташкилий қўмита,
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев),
Давлат божхона қўмитаси (Азимов),
Молия вазирлиги (Ишметов),
вазирлик ва идоралар

30.

Кинофестиваль кинобозорини ўтказиш бўйича:

кинобозор иштирокчилари рўйхатини шакллантириш, улар билан музокаралар олиб бориш ва таклиф қилиш;

миллий киноиндустрияга инвесторларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш, Кинофестивалда уларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда унинг доирасида инвестиция шартномаларини имзолаш;

кинобозорни ўтказиш учун «Ўзэкспомарказ» биносини тайёрлаш, зарур техник воситалар билан таъминлаш ва безаш ишларини амалга ошириш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Ташкилий қўмита,
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов),
вазирлик ва идоралар

31.

Жаҳоннинг йирик онлайн стриминг платформалари вакиллари иштирокида замонавий кинотехнологиялар форумини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш, Ташкилий қўмитага киритиш, ўтказиш. Бунда:

хорижий мутахассислар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилган ҳолда миллий (ахборот-мультимедиа) стриминг платформаси концепциясини ишлаб чиқиш, унинг тақдимотини ташкил қилиш, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан музокаралар ўтказиш;

форумни ўтказиш жойини белгилаш, зарур техник воситалар билан жиҳозлаш ва безаш;

форум натижаларидан келиб чиққан ҳолда стриминг платформасини ишга тушириш ва уни доимий тўлдириб бориш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

стриминг платформасини яратиш бўйича хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб этиш.

Кинофестиваль доирасида

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев),
Молия вазирлиги (Ишметов)

32.

Мамлакат кинолокациялари рўйхатини шакллантириш, Ташкилий қўмита билан келишиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, кинофестиваль иштирокчилари ташрифларини уюштириш чораларини кўриш.

Бу борада чора-тадбирлар режасини қабул қилиш.

2021 йил
10 августга қадар

Ташкилий қўмита,
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

33.

Кинофестиваль тадбирлари ўтказиладиган жойларда ўзбек миллий санъати ва маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи либослар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ҳамда тақдимотларини ташкил қилиш.

Кинофестиваль доирасида

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Бадиий академия (Нуридинов),
«Ҳунарманд» уюшмаси (Абдуллаев)

34.

Кинофестиваль тадбирларида иштирок этиш учун хорижий машҳур кино юлдузларини бепул жалб қилган жисмоний ва юридик шахсларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш бўйича Ташкилий қўмитага таклиф киритиш.

Кинофестиваль доирасида

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази
(Абдухаликов)

III. Кинофестиваль иштирокчиларига транспорт хизмати кўрсатиш

35.

Кинофестиваль хорижий иштирокчиларининг Ўзбекистонга етиб келиш ва мамлакат ҳудудида ҳаракатланиш жадвалини ишлаб чиқиш, жадвал асосида юқори мартабали ва таниқли шахсларни инобатга олиб, транспортлар сони ва турини белгилаш, транспорт воситаларини ажратиш ҳамда Кинофестиваль харажатлари сметасида назарда тутиш.

2021 йил
август

Ташкилий қўмита,
Транспорт вазирлиги
(Махкамов),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

36.

Кинематография агентлигининг талабномаларига биноан Кинофестивалнинг хорижий иштирокчилари учун консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, республика аэропортларида, жумладан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кириш визаларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилишини таъминлаш.

Кинофестиваль доирасида

Ташқи ишлар вазирлиги
(Арзиев),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

37.

Темир йўл вокзалларининг VIP заллари ва вилоят аэропортларининг расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш заллари орқали бепул хизмат кўрсатиш.

Кинофестиваль доирасида

Транспорт вазирлиги
(Махкамов),
«Uzbekistan airports» АЖ (Джураева),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов)

38.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида хорижий делегация аъзоларини муносиб кутиб олиш.

Кинофестиваль доирасида

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев),
«Uzbekistan airports» АЖ
(Джураева)

39.

Кинофестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, тадбирлар иштирокчилари ва уларнинг республика бўйлаб ҳаракатланиши хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил
август

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),
Миллий гвардия (Джураев),
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев)

IV. Кинофестивални тарғиб қилиш ва кенг ёритиш

40.

Кинофестивалнинг матбуот марказини ташкил этиш.

Матбуот марказининг самарали фаолият олиб бориш учун компьютерлар, Wi-Fi ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш ҳамда бошқа тегишли шароитларни яратиш.

2021 йил
август

Ташкилий қўмита,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев)

41.

Хорижий оммавий ахборот воситаларида Кинофестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларининг тарғиботи ва рекламасини шартнома асосида ташкиллаштириш.

2021 йил
июль — сентябрь

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Сафоев),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

42.

Кинофестиваль тадбирлари ҳақида аҳолини хабардор қилиб бориш. Бунда:

Кинофестивалнинг расмий веб-сайтини яратиш, уни Кинофестиваль фаолияти, унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар, меҳмонлар, иштирокчилар ва бошқа маълумотлар билан тўлдириб бориш;

республикада фаолият юритаётган мобиль алоқа операторлари орқали (смс хабарлар ёрдамида) аҳолига Кинофестиваль тадбирлари ҳақидаги маълумотларни етказиб бориш масаласини кўриб чиқиш.

2021 йил
июль — сентябрь

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

43.

Кинофестивални кенг тарғиб этишга қаратилган ижтимоий ролик ва материалларни тайёрлаш.

2021 йил
июль — октябрь

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Сафоев),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(Хаджаев),
«Дунё» ахборот агентлиги (Суяров),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов)

44.

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида ташкил этиладиган Кинофестиваль штабига компьютер ва нусхаси кўчириш ускуналари, проектор ва экранлар, шунингдек, бошқа махсус ускуналар ажратилишини таъминлаш.

Бунда ушбу мақсадлар учун харажатларни Кинофестиваль харажатлар сметасида назарда тутиш.

2021 йил
июль — октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Садиков),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев),
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

45.

Кинофестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш. Бунда:

Кинофестивални ёритиш учун маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини аккредитациядан ўтказиш;

ижтимоий реклама вақтидан Кинофестивалнинг тарғибот роликлари намойиши учун вақт ажратиш;

Кинофестивални кенг тарғиб этишга қаратилган ижтимоий ролик ва материалларни тайёрлаш;

ижтимоий роликларни тайёрлашда кинофестиваль ҳомийлари ва инвесторлар рекламаларини киритишни назарда тутиш.

2021 йил
июль — октябрь

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(Хаджаев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Арзиев),
«Дунё» ахборот агентлиги (Суяров),
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Сафоев)

46.

Йирик бино ва иншоотлар, кўчалар, жамоат транспорт воситаларини кинофестиваль логотипи ва реклама баннерлари билан безатиш, LED экранларни ўрнатиш.

2021 йил
сентябрь-октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Кинематография агентлиги (Абдухаликов)

V. Кинофестиваль ўтказиладиган объектларни тайёрлаш

47.

«Premier Нall Cinema» кинотеатри биносини тегишли тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлаш, замонавий кино қурилмалари билан жиҳозлаш, Кинофестивалга тайёрлаш.

Бунда, эскиз лойиҳасини Ташкилий қўмита билан келишиш.

2021 йил
1 сентябрга
қадар

Кинематография агентлиги
(Абдухаликов),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев),
Қурилиш вазирлиги
(Зокиров)

48.

Самарқанд вилоятидаги «Шарқ юлдузи», «Зарафшон», «Қўшработ» ҳамда Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий кинотеатрларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ва жиҳозлаш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов),
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозоров)

49.

Республиканинг ҳар бир ҳудуди марказида Кинофестивалнинг очилиш маросимини намойиш этиш бўйича зарур майдонлар ва уларда монитор, овоз кучайтиргич, машиналар тўхташ жойи каби ташкилий масалаларни ҳал этиш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

50.

Республика ҳар бир ҳудудидаги кинотеатрлар ва концерт-томоша объектларини Кинофестиваль доирасидаги фильмлар намойишлари учун тайёрлаш, уларга олиб борадиган йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Кинематография агентлиги
(Абдухаликов)

51.

Тегишли меҳмонхона мажмуаларини тайёрлаш ва чет эллик иштирокчиларни жойлаштириш, теварак-атрофни ободонлаштириш ва хона захирасининг тайёрлигини аниқлаш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Туризм ва спорт вазирлиги
(Азамов),
Тошкент шаҳар, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

52.

Кинофестиваль тадбирларини ўтказиш жойларини тайёрлаш (ободонлаштириш, электр таъминот тизимини тўлиқ текшириш, лифт, ёнғин хавфсизлиги, ёруғлик, ҳавони тозалаш ва сув таъминоти, ҳудудлар ва ички бинолар).

2021 йил
1 сентябрга қадар

Тошкент шаҳар, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

53.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Нукус шаҳарларидаги Кинофестиваль тадбирлари ўтказиладиган объектларни тайёрлаш, жумладан:

тадбирлар ўтказиладиган объектларга олиб борувчи ички йўлакларни тартибга келтириш;

тадбирлар ўтказиладиган объектларни жиҳозлаш (стол-стуллар, экранлар ва бошқалар), оммавий ахборот воситалари ходимлари учун шароит яратиш;

кофе-брейкларни ташкил этиш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

54.

Кинотеатрлар ва ма?аният ва истироҳат боғларида ёзги (очиқ) кинотеатрлар ташкил қилиш ҳамда уларда кинофестиваль доирасидаги фильмларни мунтазам намойиш этилишини таъминлаш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

Кинофестиваль ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирлар ўтказиладиган объектларни юқори тезликдаги узлуксиз бепул Интернет (Wi-Fi), халқаро телефон алоқаси, LED экранлар, телекоммуникация жиҳозлари ва тармоқлари билан таъминлаш.

2021 йил
1 сентябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш агентлиги (Садиков),
«Ўзбектелеком» АК (Хасанов)

56.

Кинофестиваль иштирокчилари учун:

тегишли тиббиёт муассасаларини юқори даражада тайёр ҳолатга келтириш;

Кинофестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларда махсус реанимация транспорт воситасининг (реанимобиль) навбатчилик қилишини таъминлаш;

дезинфекция маҳсулотлари ва махсус ҳимоя воситаларининг етарли захирасини яратиш.

2021 йил
1 августга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев)

57.

Кинофестиваль иштирокчилари истиқомат қиладиган меҳмонхоналарда малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш.

Тадбирлар иштирокчилари овқатланадиган жойларда эпидемиология, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш.

Тадбирлар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев)

58.

Санитария-эпидемиология назоратини кучайтириш ва тадбирлар давомида тиббий ёрдам кўрсатиш, аэропортларда, иштирокчиларнинг яшаш жойларида тез тиббий ёрдам ва тиббиёт ходимлари навбатчилигини таъминлаш.

Тадбирлар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев)

59.

Миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимлари учун иккита кўп қаватли турар-жой биносини қуриш, ипотека кредитларини ажратиш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил
30 июль

Кинематография агентлиги (Абдухаликов)

60.

Кинематография соҳасида халқаро илғор тажрибаларни атрофлича ўрганиш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини бирлаштириш мақсадида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«Кинематография фидокори» кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича;

Худойберган Девонов номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш бўйича;

Кинематография агентлиги низоми, унинг ҳузуридаги Бадиий ва Экспертлар кенгашлари низомлари;

давлат буюртмаси асосида фильм ва сериалларни ишлаб чиқариш бўйича ижодий танлов ўтказиш тартибини такомиллаштиришга оид;

давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган фильм ижодкорларини тоифалаш бўйича;

хорижий ва маҳаллий кинокомпаниялар учун ўз фильмларини республика ҳудудида яратишдаги харажатларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш («rebate») тизимини соддалаштириш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони ҳамда ПҚ-5060-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

2021 йил
15 октябрь

Кинематография агентлиги (Абдухаликов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар