Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2025 07.05.2021 йилдаги ПҚ-5108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.05.2021 йилдаги ПҚ-5108-сон
Kuchga kirish sanasi
08.05.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сонли «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг 2021 йил 15 майдан 2022 йил охирига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига (кейинги ўринларда — лицензия варақаси) асосан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга «Лицензия» ахборот тизими орқали берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда — якка тартибдаги ташувчилар) «Аккредитация маркази» ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ташувчилар «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — агрегаторлар) томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 сентябргача бўлган даврда якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агрегаторлар хизматидан фойдаланишнинг шартлари этиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларда ёки якка тартибдаги ташувчи сифатида йўловчи ташишни амалга оширишга лицензия варақасига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига уланган кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда агрегаторлар томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аккредитация маркази» ДУКда аккредитациядан ўтган ва «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига уланган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба техник кўрикдан ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) агрегаторлик хизматларини кўрсатиш шартлари этиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни излаш бўйича махсус дастурларни Давлат солиқ қўмитасининг электрон ахборот базаси ҳамда «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизматларини фақатгина юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга ёки якка тартибдаги ташувчи сифатида йўловчи ташишни амалга оширишга лицензия варақасига эга бўлган шахсларга кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти мақомига эга бўлиш белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда агрегаторлар томонидан ушбу талабларни бажармасдан фаолиятни амалга ошириш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу хизматдан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш махсус ваколатли орган томонидан чекланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортининг тепасига «TAXI» таниш белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортининг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар учун мазкур бандда назарда тутилган талабларга қўшимча равишда автомобиль транспортининг ён томонларига Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган схема бўйича композицияни акс эттириш талаби белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транспорт вазирлиги 2021 йил 1 августга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналар ҳамда агрегаторлар томонидан ойлик тиббий кўрик натижаларини киритишлари учун «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига кириш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник хизмат кўрсатиш станциялари даврий техник кўрик натижаларини киритишлари учун «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига кириш, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уларда замонавий технологиялар ёрдамида автомобиль транспортининг техник кўригидан автоматлаштирилган тарзда ўтиш имкониятини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат солиқ қўмитаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар автомобиль транспортининг йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиялар, электрон йўл варақалари, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва техник кўрикдан ўтган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларнинг идоралараро алмашинуви бўйича ягона электрон платформани ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона электрон платформани яратиш билан боғлиқ харажатлар Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддатда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг якка тартибдаги ташувчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарорга асосан амалга оширилган эксперимент натижаларига кўра йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 7 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5108-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 07/21/5108/0453-сон)