21.04.1997 йилдаги 203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.04.1997 йилдаги 203-сон
Kuchga kirish sanasi
21.04.1997
Ҳужжат 21.04.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ҚУРИШГА ДОИР ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтанинг комплекс қайта ишланишини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 30 декабрдаги ПФ-1691-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг пахта ва пахта толасини қайта ишловчи корхоналарни қуриш ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифларини кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган Комиссияга Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритиладиган лойиҳалар бўйича эксперт хулосалар тайёрлаш ва бериш учун мутахассислардан ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияга пахта толаси ишлаб чиқариш ва уни тақсимлаш баланси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пахтани қайта ишлаш саноатида ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш, пахта толасини комплекс ва чуқур қайта ишлаш таъминланишига доир чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек, пахтани қайта ишловчи корхоналар қурилиши ва реконструкцияси лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказиш бўйича бош ташкилотчи функцияси «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ишлаб чиқаришлар қурилиши ва бошқа тармоқлар объектларини пахта толасини қайта ишлашга қайта ихтисослаштириш экспортга йўналтирилган, жаҳон бозорида рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқарилиши устун даражада таъминланган тақдирда ва кўрсатиб ўтилган Комиссиянинг қароридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида амалга оширилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта ва пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналар қурилишини ва уларни қайта ихтисослаштиришни маблағ билан таъминлаш банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ва объект қурилиши ёки уни қайта ихтисослаштиришнинг техник-иқтисодий мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бош ташкилот — «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти томонидан бериладиган эксперт хулосаси асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта ихтисослаштиришнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда кўрсатиб ўтилган корхоналарни қуриш тўғрисида қарор қабул қилган айбдор мансабдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка, шу жумладан, жиноий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда шу йил август ойига қадар, мавжудларини реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлашни ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарадиган, пахта чуқур ва комплекс қайта ишланишини таъминлайдиган янги корхоналарни қуришни ҳисобга олган ҳолда, пахтани қайта ишловчи корхоналарни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толаси ресурсларидан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 25 августдаги 435-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 21 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритишнинг мазкур тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтани комплекс қайта ишлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 30 декабрдаги ПФ-1691-сон фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар, корхоналарнинг қувватидан, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси қуйидагилар асосида киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, инвестор корхоналарнинг тегишли шаҳар, туман ҳокимликлари билан келишилган илтимосномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ҳудудий комиссиянинг ижобий қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор (буюртмачи) томонидан тақдим этилган маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини, маҳсулот ташқи бозорда сотилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (маблағ билан таъминловчи банкнинг буюртмачида инвестиция ресурслари мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси, объект қурилиши кредит бериш учун қабул қилинганлиги, хорижий ҳамкорнинг маҳсулотнинг сотилиши тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган мажбуриятлари ва кафолатлари ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг пахта ва пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш ва уларни қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқишда ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлигини ва жаҳон бозорида рақобатбардошлилигини, тўқимачилик саноати мавжуд бўлмаган ёки суст ривожланган туманлар ва шаҳарларда тўқимачилик корхоналари ташкил этилишига устунлик берган ҳолда минтақаларда бундай корхоналар ва бўш меҳнат ресурслари мавжудлигини эътиборга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари ўн кун муддатда «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти бир ой муддатда лойиҳа буюртмачиси билан биргаликда шартнома асосида инвестиция олди тадқиқотлари ўтказади ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига йиғма эксперт хулосаси беради, унда қуйидаги масалалар ҳар томонлама ёритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта комплекс, чуқур қайта ишланиши, юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этилаётган корхона замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устун даражада экспортга йўналтирилган, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган ихчам, тез қайта созланадиган корхоналар ташкил этилиши, ташкил этилаётган корхонанинг «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича техник-иқтисодий ва бошқа кўрсаткичлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти корхона қурилиши ёки уни қайта ихтисослаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги йиғма эксперт хулосани «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига юборади, қўмита икки ҳафта муддатда уларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар туркуми билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясига таклиф киритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Комиссиянинг қарори лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтининг йиғма эксперт хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаментлари ва бўлимлари «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасидан таклифлар олингандан кейин уларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Комиссиясига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин объектни қуриш, қайта ихтисослаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва қарор қабул қилади ёки таклифни рад этиш ҳақида асосланган хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссиянинг қарори ижобий бўлган тақдирда тегишли бўлим белгиланган тартибда ушбу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлайди ва раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Буюртмачи республика Вазирлар Маҳкамасининг ижобий қарори олингандан кейингина барча зарур лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтининг эксперт хулосаларига мувофиқ Республика комиссияси томонидан олдин берилган рухсатномалар бўйича пахта толасини қайта ишлаш объектларини қуриш ва уларни реконструкция қилиш ҳуқуқи вазирликлар, идоралар ва корхоналарда сақлаб қолинсин.