Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017 04.04.2005 йилдаги ПФ-3592-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 04.04.2005 йилдаги ПФ-3592-сон
Kuchga kirish sanasi
04.04.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017
Ҳужжат 11.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ваколатларини кенгайтириш, бюджет жараёнини чуқурроқ ва ҳар томонлама таҳлил этиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети лойиҳасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларини шакллантириш жараёнини чуқур ва пухта ўрганиш, уларни бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш борасида ўтказилаётган сиёсатнинг ғоят муҳим устувор йўналишларига, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида қабул қилинган мақсадли комплекс дастурларга тўла-тўкис мос келиши нуқтаи назаридан танқидий баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар ва ҳудудлар бўйича Давлат бюджетининг даромад қисми шакллантирилиши ва ижросини моддама-модда, ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш, бюджет даромадларининг асосий моддалари бўйича прогноз кўрсаткичларининг реаллиги ва тиғизлигига баҳо бериш, бунда ёқилғи-энергетика комплекси, қазиб чиқариш саноати, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо, иқтисодиётнинг даромад ҳосил қилувчи бошқа тармоқ ва соҳаларидаги захираларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агросаноат комплексидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати мониторингини амалга ошириш, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар шакллантирилиши ва амалга оширилишини, уларнинг балансланишини мунтазам таҳлил этиш ва назорат қилиш, маҳаллий бошқарув ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш учун уларга реал молиявий маблағлар ажратиб бериш вазифасини ҳал этиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида ҳам, маҳаллий даражада ҳам давлат бюджетининг ижроси ва давлат маблағларининг сарфланиши устидан назоратни ташкил қилиш ва таъминлаш. Давлат харажатларини камайтириш резервларини аниқлаш. Марказда ва жойларда бюджет маблағларидан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланилишини, улардан фойдаланишда қонунбузарликлар ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари жамғармалар — Республика йўл жамғармаси, Пенсия жамғармаси, Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Қишлоқ хўжалигини аванслаш жамғармасининг давлат бюджети таркибида йиғиладиган маблағлари тўлиқ тушиши, улардан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни амалга ошириш;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилаётган пул-кредит сиёсатини, миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, пул массаси ва пул агрегатларини мақбул ҳолга келтириш, банкдан ташқари пул айланишини кескин қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ташқи савдо оборотининг аҳволини чуқур таҳлил қилиш, республика тўлов балансини шакллантириш ва ундан фойдаланишни баҳолаш. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози бажарилиши, маҳсулот импорти мақбуллаштирилишининг таъминланиши, экспорт тушумлари ва хорижий валютани сотиш тўла-тўкис ва ўз вақтида бўлиши мониторингини амалга ошириш. Ички валюта бозорида валютага бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, айирбошлаш курси динамикаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, миллий валютанинг эркин алмаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқаридан олинадиган қарзларнинг ҳажмлари ва мақсадга мувофиқлигини танқидий баҳолаш, олинадиган хорижий кредит ва грант маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланилишини, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки Ҳукуматнинг кафолати билан олинган ташқи кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини қаттиқ назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин-валюта захираларининг ҳолати ва унинг ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш, ташқи активларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва уларни хорижий банкларда самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг чекланган сони 20 кишидан иборат бўлган янги тузилмаси ҳамда бошқарув схемаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1, 2, 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси ҳузуридаги янгиланган Ҳайъат таркиби 4-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** 4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил б январдаги ПФ-3536-сонли Фармони 1-банди, шунингдек мазкур Фармоннинг иловаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ–3157-сонли Фармони 1 ва 2-бандлари, шунингдек мазкур Фармон иловаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармони 3-иловаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 4 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3592-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 101-модда; 2006 й., 46-47-сон, 453-модда; 2010 й., 1-2-сон, 1-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда, 25-сон, 254-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; 8-9-сон, 76-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда)